Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Товушлар талаффузидаги камчиликлар ва уларни бартараф этисб йўллари


Download 1.27 Mb.
bet19/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Товушлар талаффузидаги камчиликлар ва уларни бартараф этисб йўллари

Маълумки, чақалоқ туғилган заҳоти чинқириб йиғлашга тушади. Чақалоқнинг йиғлаши очликка, оғриққа, совуққа, ўзини безовта қилаётган бошқа таъсиротларга бўлган акс таъсирдир. Лекин бунинг чақалоқ ўсиши учун ижобий аҳамияти ҳам бор: чинқириб йиғлаш туфайли чақалоқнинг нафас ва нутқ аппарати ўсади, мустаҳкамланади. Умуман, ёш боланинг чинқириб йиғлаши, кейинчалик нутқнинг ўсиши учун зарур шароитларнинг биридир. Чақалоқ икки ё уч ойлик бўлганида чинқириб йиғ- лашдан ташқари «агу», «а», «и» каби товуш бирикмаларми чи- қара бошлайди, айрим товушлар чиқариши унинг нутқ аппаратини ўстиради, мустаҳкамлайди, шунингдек унда бир қанча янги товушлар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Бола 3-4 ойлик бўлганда тили чиқа бошлайди. Унда айрим то­вушлар пайдо бўлади. Гўдакнинг тил чиқаришида бошқа одам- лар нутқининг таъсири сезила бошлайди. Гўдак теварак-атрофдаги кишиламинг нутқини эшитиб, нутқ бирикмаларига ўзи англамаган ҳолда тақлид қила бошлайди. Кар-соқов (гунг) болаларда қичқириш ва гувраш болади, лекин нутқ фақат соғлом болалардагина одат- дагича ривожланиб боради. Болаламинг тил чиқара боаҳлаши нутқ­нинг ўсиш жараёнида тайёргарлик ролини ўйнайди: тил чиқараёт- ган даврда турли товушлар ва буларнинг бирикмалари ҳосил бўлади, нутқ аппарати ривожланиб, мустаҳкамланиб боради. Болалар 7-8 ойлик болганида уларнинг бошқалардан эшит- ган сўзлари билан шу сўзларда ифодаланган маъно ўртасида дастлабки боғланишлар ҳам ҳосил бўлади. Болалар ўзларига ай- тилган сўзга жавобан ҳаракат қиладиган бўлиб қолади. Масалан: «ауа» сўзини айтганимизда бола бошини онаси томонга бура- ди. Бу пассив нутқни эгаллашнинг бошланишидир. Кейинроқ бола 9-10 ойлик бўлганида, товушлар бирикмасини тақлид йўли билан талаффуз этади, лекин шу товуш бирикмаларининг талаффуз- да бўлиши фаол нутқ бошланғичи борлигини кўриш мумкин. Хуллас, болаламинг туғилиш пайтидан то бир ёшга тўлгунча товушлар чиқариб, товуш бирикмаларини талаффуз қилиб туриши, нутқ аппаратининг фаолиятига тайёргарлик даври бўлиб ҳисобла- нади. Бола товушларини бирга қўшиб, нарсаларнинг номини ва ўз фикрларини ифодалашга киришган пайтидан бошлаб, у нутқни эгаллай бошлайди. Тарбиянинг белгиловчи таъсири остида тафаккур ўсиб бориб, у билан чамбарчас боғланган ҳолда онгли нутқ ҳамда умум- лаштириб фикрлаш, абстраксиялаш қобилияти пайдо бўлиб боради.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling