Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Тифлопсихология фанининг вазифаси қуйдагилардан иборат
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
Тифлопсихология фанининг вазифаси қуйдагилардан иборат:
Кўр ва заиф кўрувчи ва соғлом болалар психик ривожланишини таққослаб ўрганиш. Ҳар хил даражадаги кўрув нуқсонида психик ривожланишнинг босқичларини ўрганиш. Кўр ва заиф кўрувчи шахслардаги психик жараёнлар, индивидуал хусусиятламинг ўзига хос томонларини ўрганиш. Кўриш нуқсони мавжуд болаларнинг психологик, ижтимоий, педагогик корректсиясини аниқлаш. Кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг ҳар хил муҳитга мослаши- ши, улар билан олиб бориладиган абилитатсион ва реабилитатсион ишлар йўналиши аниқланади. Тифлопсихология умумий психология, ёш ва педагогик- психология, тифлотехникава бошқа фанлар билан чамбарчасбоқлан- ган бўлиб, тифлопсихолог ўзининг амалий ва назарий иш жараёнида юқоридаги фанларга таяниши билан бирга янги юзага келаётган соҳа - амалий психологиянинг ютуқларидан ҳам фойдаланади. Ҳамма таълим ва тарбия муассасаларида бўлгани каби, кўр ва заиф кўрувчилар махсус мактабгача тарбия муассасасида ҳам амалий психолог бўлиши шарт. Махсус мактабгача тарбия муас- сасасидаги психологнинг энг асосий вазифаси: кўрвазаифкўрувчиболаламингбилим, ҳиссий-ирода соҳасидаги ва бошқа камчиликларига психологик ташҳис қўйиш; ноғирон болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасини аниқлаш; махсус мактабгача тарбия муассасаси болаларнинг психологик, ижтимоий, педагогик соҳадаги аниқланган камчи- ликларини корректсиялаш тадбир ва воситаларини белгилайди ва ММТМ жамоаси билан амалга оширади; нуқсонли болаларнинг таълим-тарбия жараёнида руҳий ва асаб камчиликларининг пайдо бўлиши ва кучайишини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишнинг чорасини кўради. Кўр ва заиф кўрувчи шахсларнинг руҳий ва шахсий хусуси- ятлари қадимдан кўпчиликни қизиқтириб келган. Чунки, уларнинг орасида қар хил ақлий, ахлоқий даражадаги кишилар бўлиб, улар ҳақида халқ орасида бир-бирига қарама-қарши фикрлар юрган эди. Фақат ХИХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, фанда кўрлар руҳиятини ўрганиш билан жиддий шуғуллана бошладилар. Тифлопсихологиянинг асосий вазифаси кўр ва заиф кўрувчи болалар руҳиятининг ривожланиши, кечиш қонуниятларини ўрганишдан иборат. Шу боис, қатор методлар умумий психологиядан олинади. Меъёридан нуқсонга қараб ва нуқсондан меъёрга қараб тадқиқот ишларини олиб бориш ишларини В. М. Бехтерев самарали усул сифатида тан олган эди. Махсус психологияда Крогиус А. А., Трохин Г. И. то- монидан нисбий ўрганиш кенг қўлланилган эди. Нисбий тадқиқотга Л. С. Виготский ҳам алоҳида эътибор билан қараган эди. Тифлопсихология фани умумпсихология фанининг детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психиканинг фаолият жараёнида ривожланиши каби методологик тамойилларига амал қилади. Инсон руҳий олами билан боғлиқ ҳар қандай илмий-тадқиқот, текширишларнинг методологик асосини учта йўналиш белгилайди. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling