Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


БУРУН БЎШЛИҒИ ВА ҲАЛҚУМ НУҚСОНЛАРИ


Download 1.27 Mb.
bet24/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

БУРУН БЎШЛИҒИ ВА ҲАЛҚУМ НУҚСОНЛАРИ
Оғиз ҳамда бурун бўшлиқлари нутқни кучайтириб берадиган резонаторлик функсиясини бажаради. Юмшоқ танглай пастга тушганда ҳаво оқими бурун бўшлиғига ўтади. Ҳаво оқими бурун бўшлиғидан ўтиши натижасида овоз кучаяди ва маълум тусга, тембрга киради. Бурун ва ҳалқумда турли хил шишлар бўлиши, бурун тўсиғининг ҳаддан ташқари қийшайиб қолиши, бодомча безларининг шиши, аллергик ҳолат, хроник тумов ва бошқалар ҳам манқаланиб гапиришга (ёпиқ ринолалия) олиб ке­лиши мумкин.Оғиз бўшлиғининг кенгайиши ва торайиши пастки жағнинг ҳаракатига боғлиқ. Унли товушлар талаффузида пастки жағ туши- рилади, ундош товушлар талаффузида эса кўтарилади. Жағ нуқсонларига прогения, прогнатия, юқори ва пастки жағлар жипслашганида улардаги олдинги, ён тишларнинг нотўғри ҳолатда, ораси очиқ бўлиб туриб қолиши, яъни нотўғри прикус киради. Прогения (грекча про - олдинда, генпон - ияк) пастки жағнинг бир-бирига тегмаслиги, жипслашмай қолиши, прогнатия (грекча про - олдинга, гнатос - жағ) юқори жағнинг олдинга кескин чиқиб туриши натижасида тишлар қаторларининг бир-бирига тегмай олдинма-кейин туришидир. Бу турдаги нуқсонлар туфайли талаффуз вақтида товуш, масалан, тишлар орасидан сирғалиб чиқиш ўрнига, тўсиққа учрамай чиқади. Тишларнинг сийрак, қийшиқ бўлиши ҳам лалаффузга таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳаво оқими тишлар орасидан чиқиб товуш хуштак аралаш талаффуз этилади. Оғир нутқ нуқсони кишининг нафақат нутқига балки умумий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда нутқ нуқсонларининг турли тавсифи, классифи- катсиялари мавжуд. Нутқ нуқсонлари асосан учта катта гуруҳга ажратилади: фонетико-фонематик характерли нуқсонлар, системали нутқ бузилишлари ва ёзма нутқ нуқсонлари. Фонетико-фонематик характерли нуқсонларга товушлар талаффузидаги нуқсонлар, овоз нуқсонлари, нутқ суръати, темпи, ритми ва равонлигидаги камчи­ликлар, нутқни идрок этишни бузилиши оқибатида содир бўлган нуқсонлар киритилади. Системали нутқ бузилишларида кишининг бутун нутқ систе­маси шаклланмаганлиги натижасида у гапирмайди. Бундай нуқ- сонли кишиларда қулоғи яхши эшитади, олигофрения йўқ. Сис­темали нутқ бузилишида нутқнинг умумий ривожланмаганлиги кузатилади. Ёзма нутқ нуқсонлари ўқиш ва ёзиш малакаларини катта қийинчиликлар билан ёки умуман ўзлаштира олмайдиган киши- ларда кузатилади. Логопедия фанида ушбу нутқ системасида нуқсонлар қуйидаги терминлар билан юритилади: фонетико-фонематик характерли нуқсонда товушлар талаффузидаги нуқсонлар дислалия, ринолалия, дизартрия, анартрия, овоз нуқсонларидан афония, дисфония, фанастения, ринофания, ларингомирлашган овоз киради. Нутқ суръати, темпи, ритми равонлигининг бузилишига - тахилалия, брадилалия, логоневроз, қоқилиб гапириш киради. Нутқни идрок этиш нуқсонлари заиф эшитувчи ақлан заиф, фонематик эшитиши бузилган кишиларда кузатилади, натижада боланинг талаффузи, овози, нутқ суръатида маълум ўзгаришлар бўлиши мумкин. Системали нутқ нуқсонларига алалия ва афазиялар кирса, ёзма нутқ нуқсонларига аграфия, алексия, дисграфия, дислексиялар киради.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling