Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Тилнинг тузилиши ёки ҳаракатчанлигида кузатилиши мумкин бўлган нуқсонлари


Download 1.27 Mb.
bet23/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Тилнинг тузилиши ёки ҳаракатчанлигида кузатилиши мумкин бўлган нуқсонлари:
Тилнинг ниҳоятда катта бўлиши натижасида «С», «Р», «Л» ва бошқа товушлар нотўғри талаффуз этилади, масалан сирғалувчи товушлар талаффузида тиш аро сигматизм каби нуқсон кузатилиши мумкин.
Узун, тор тил ён сигматизмига, яъни ҳаво оқими ўртадан ўтиши ўрнига тилнинг ён томонларидан ўтиши натижасида пайдо бўладиган талаффуз камчиликларига олиб келиши мумкин. Тилнинг тор, узун бўлиши «Р», «Т», «Д», «Н» каби товушларнинг нотўғри талаффуз этилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Тил ҳаддан ташқари калта бўлса, уни танглай билан бирикиши натижасида пайдо бўладиган товушлар («г», «с», «ш», «1») ни нотўғри талаффуз этилишига олиб келиши мумкин.
Тилнинг туғилишдан бўлмаслиги. Бундай ҳолларда киши гапира олмайди, сўзларини мутлақо тушуниб бўлмайди.
ЛАБДАГИ НУҚСОНЛАР
Товушлами тўғри талаффуз этишда лаблар ҳам фаол иштирок этади.
Лабнинг туғма иккига бўлинганлиги лабланган барча то­вушлар (м, п, б, в, ф) нотўғри талаффуз этилишига олиб келади.
Лабларнинг юпқа, калталиги натижасида, оғиз тўлиқ ёпилмай- диган бўлса, бунда лабланган товушлар нотўғри талаффуз этилади.
Лабларнинг ҳаддан ташқари қалин бўлиши уламинг кам ҳа- ракат бўлишига олиб келадики, бунда ҳам барча лабланган товушлар нотўғри талаффуз этилади.
Юқори лабнинг калта ва пастки лабнинг қалинлиги ҳам талаф- фузга баъзан маълум даражада таъсир этади. Танглай юқорида айтилгандек, қаттиқ ва юмшоқ танглайдан иборат. Қаттиқ танглай танглайнинг олдинги, ҳаракатланмайдиган, нофаол қисми. Юмшоқ танглай, яъни танглай пардаси танглайнинг орқа ҳаракатчан, фаол қисмидир. Танглай тузилишида қуйидаги камчиликлар кузатилади: Танглай ёриқ - бунда оғиз ва бурун бўшлиқлари ораси очиқ қолади, натижада барча товушлар манқаланиб, бурун билан талаффуз этилади, товушлар талаффузидаги бундай нуқсон, жумладан ринолалия деб аталади. Юмшоқ танглай калта, камҳаракат - бунда ҳаво оқими бурун бўшлиғига ўтиб кетади ва барча товушлар бурунли «М», «Н» товушлари каби талаффуз этилади. Танглай ҳаддан ташқари баланд туради, тор бўлади - бунда тил ва танглай бирикиши натижасида ҳосил бўладиган товушлар, масалан, «Р», «Л» каби товушлар нотўғри талаффуз этилади. Танглай ҳаддан ташқари паст туради, ясси бўлади, бунда оғиз бўшлиғи ўзининг резонаторлик функсиясини, яъм овоз кучайтириб бериш вазифасини тўлиқ бажара олмайди.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling