Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


«Л» ТОВУШИ ТАЛАФФУЗИНИ Ё ЛГА ҚОЙИШ


Download 1.27 Mb.
bet36/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

«Л» ТОВУШИ ТАЛАФФУЗИНИ Ё ЛГА ҚОЙИШ
Логопад ойнага қараб туриб логопеднинг кўрсатганини тақлид йўли билан бажаради. Бунда логопед тилни кенг ёйиб тишлар орасига қўяди. Шу ҳолатда болага «а» ёки рус тилидаги «оъ» унлилари айт- тирилади. Бунда логопед ҳаракатларни яхшилаб тушунтириб беради.
Шу ҳолатда айтилган «а» ёки «оъ» товуши «е» товушига ўхшаб кетади. Лекин логопед буни болага айтиши керак эмас, чунки бола олдин нотўғри талаффуз этиб юрган 1 товушига ўтиб кетади. Агар бола юқорида айтиб ўтилганларни бажара олмаса шу машқларда қийналса, ҳаво оқимини тилнинг ён томонларидан чиқара олмаса, оғиз бўшлиғини керакли шаклга келтира олмаса, бола билан қуйидаги тайёрлов машқлари ўтказилади. Логопед кенг ёйилган тилини тишлаб, лунжларини бўрттириб туриб пуфлаши керак. Бола пуфлашни ўргангандан сўнг худди шу машқни овоз чиқариб туриб бажаради. Натижада шовқин аралаш «е» товуши ҳосил бўлади. Сўнгра «1» то­вуши бўғин ва сўзлардаги талаффузи автоматлаштирилади. Автоматизатсиялаштириш давомида шовқинсиз Л товуши ҳо­сил бўлишига аста-секин эришилади. Бу ишни «ал» каби ёпиқ бўғинлар талаффузини машқ қилишдан бошлаш мақсадга му- вофиқдир. Бундай бўғинлар талаффузи ўзлаштирилгандан сўнг «ал-а» сўнгра «1а» бўғинлари устида иш олиб борилади. Кейинги босқичларда (Али) сўзидаги «и» товуши, «о» ва «ў»лардан тузилган бўғинлар устида иш олиб борилади. Масалан, ала, али, ало, алу, ла, лу, ли вужудга келтирилади. «Л» товушини тўғри талаффуз этишга ўргатишда болани ҳаво оқимини ён томонлардан чиқара билишига ўргатиш жуда қийин бўлади. Айниқса «1» товушини «п» товуши билан алмаштирилишини енгиш қийин. Логопед махсус зонд ёки шпател билан тилнинг ён қисмларини босиб туриб, тил учини юқори тишларга текказиб туради. Бу ҳолда ҳаво оқими тилнинг ён қисми билан юқори жағ тишлари ўртасида ҳосил бўладиган йўлдан ўтади. Зонд ўрнига қалам ёки пластмассадан тай- ёрланган таёқчани қўллаш мумкин. Агар «1» товуши «в» билан алмаштирилса, логопед пастки лабни зонд, шпател ёки бармоғи билан туширади. Шундай усул билан параламбдат- сизм тузатилади. «Л» товуши ўзбек тилидаги «В» товушининг тусини қўшиб туриб талаффуз этилиши ҳам мумкин, масалан: лампа-вампа.
Бу камчиликни ҳам лабларнинг чўччайишига йўл қўймасдан, уларни керакли ҳолатга келтириш йўли билан тузатиш мумкин. Бурун ламбдатсизмида ҳаво оқимини оғиз бўшлиғидан, тил­нинг ён томонларидан чиқаришга ўргатиш керак.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling