Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Ёпиқ ринолалияни бартараф этиш йўллари


Download 1.27 Mb.
bet41/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Ёпиқ ринолалияни бартараф этиш йўллари. Органик ёпиқ ринолалияни бартараф этиш учун бурун йўлини тўсиб қўйган са- бабларни йўқотиш, болани тўғри нафас олишга ўргатиш керак. Бола бурун орқали тўғри нафас оладиган бўлганидан кейин ман- қалик ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Агар манқалик давом этаверса, нутқ машқларини ўтказиш зарур бўлиб қолади. Ёпиқ ринолалияда ўтказиладиган махсус машқлардан баъзи бирларини қуйида кўриб чиқамиз. Нафас олиш машқлари хусусан оғизни юмиб туриб бурун орқали нафас олиш ва нафас чиқаришни ҳар куни бир неча дақиқа 3-4 ҳафта давомида машқ қилишни тақозо қилади.

  1. «М», «п» товушларини чўзиб талаффуз этиб, бурун бўшлиғининг резонаторлик фаолиятини кучайтириб бориш. Резонаторлик фаолиятини бу­рун тешиклари олдида қўлни тутиб туриш ёки унга боғланган пахта бўлагини осилтириб туриш йўли билан текширса бўлади.

  2. Кичик ёшдаги болалар билан бошқачароқ қилиб, яъни ўйин тариқасида ўтказиш мумкин. Бунда болалар қўл кафтларини пешана билан юқори лаб оралиғига қўйиб, бурундан чиқаётган ҳавони сезиб туришлари керак. Ҳаво чиқиши равон-равонмаслиги- ни билиш учун болалар кафтини дам ўзлари, дам тарбиячи, дам ўртоқларининг юзига қўйиб кўриб ҳаво оқимини таққослашлари мумкин. Шу мақсадда «Сигир қандай маърайди?» ўйинидан фой- даланса ҳам бўлади.

  3. «М» товушини унлилар, масалан, «а», «о», «и» билан бирга ма-мо-му бўғимлари тариқасида талаффуз этиш, бунда «м» то- вуши чўзиб талаффуз эттирилади. Айни вақтда унлилар ҳам дастлаб ноаниқ бурун билан талаффуз қилинади. Буни ростлаш учун уларни бурун ундошларидан ажратиб, алоҳида талаффуз эттирилади, кей ин ун­лилар бирикмаси: ау-ао-аи ҳоказолар, ундан сўнг унлиларнинг жа­рангли ундошлар билан бирикмаси (ба, бо, бу) ва охирида м-а-ма ва ҳоказолар бирикмаси талаффузи машқига ўтилади. Ана шундай машқлар ёрдамида «м» товуши талаффузи йўлга олинса, «п» то­вуши талаффузини ўзлаштириш бирмунча осон кечади.

«М», «п» товуши, шу товушлар иштирокида бўғинлар тўла ўзлаштирилгандан сўнг, бутун-бутун сўзлар ва ундан ниҳоят жумлалар талаффузига ўтилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling