Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Download 1.27 Mb.
bet40/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Аралаш ринолалия. Аралаш ринолалияда ҳам очиқ ҳам ёпиқ ринолалияни белгилари бирга қўшилган, яъни бунда бу­рун йўли тўсилиб қолган, устига танглай-ҳалқум пардасида етиш- мовчилик ҳам бўлади. Бурун товушлари ёпиқ ринолалия сингари, бошқа товушлар эса очиқ ринолалия сингари талаффуз қилинади. Аралаш ринолалия ҳам органик ё функсионал бўлиши мумкин. Органик хилига юмшоқ танглайнинг калталиги ёки фалажлиги са­баб бўлса, функсионал хилга танглай-ҳалқум ёриғининг функ- сияси ўзгариши натижасида бурун йўлининг тўсилиб қолишига сабаб бўлади. Даволашдан олдин, қайси бир камчилик овоз тембрини кўпроқ бузиб манқаликка кўпроқ сабаб болаётганини аниқлаш зарур. Масалан, бемор бурун товушлари билан унлиларни бошқа товуш- ларга қараганда янада кўпроқ манқаланиб - талаффуз этаётган бўлса, демак, унда ёпиқ ринолалия устун бўлади. Ва даволаш чорасини шунга қараб белгиланади. Ринолаликлар нутқини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, биринчи галда сирғалувчи товушлар талаффузи бузилади, чунки рино- лалияда ҳаво оғиздан эмас, балки бурундан чиқади. Бунда сирғалувчилар ўрнига кириш, ҳиринглашга ўхшаган товушлар пайдо бўлади (В. Вердю, 1929). Тил орқа ундошлари талаффуз этилмай, нутқда умуман эши- тилмайди ёки портловчилар билан алмашинади. Ҳаво бурундан чиқадиган бўлгани учун унлилар талаффузи ҳам бузилиб, бу то­вушлар билан ундош товушлар бир-биридан фарқ қилмай қолади. Оғир даражадаги ринолалияда нутқни касалнинг атрофидаги кишилар, ҳатто, ота-оналари ҳам тушунмаслиги мумкин. Ринолалиянинг енгил даражасида эса товушлар талаффузи жи- ҳатидан ҳам, овоз жиҳатидан ҳам нормалар нутқи товушига яқин бўлади, лекин талаффуз бироз манқали тус олади. Нутқ жараёнида ринолалик болалар тегишли товушни бир қа- дар тўғри талаффуз этишга ҳаракат қилиб бурун, артикулатсион ап- паратга ортиқча зўриқиш берадилар. Натижада уларнинг нутқи юз мускуллари, айниқса бурун мускулларининг ортиқча ҳаракатлари билан бирга давом этиб боради. Ринолалик болада периферик нутқ аппаратидаги органик етишмовчилик боланинг жисмоний тараққи- ётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Танглай, лаб кем- тиклари билан туғилган бола овқатланишда қаттиқ қийинчиликларга учрайди. Буадай бола одатда олдин томизғичдан, қошиқдан сут бериб, овқатлантирилиб борилади. Шунда ҳам овқатланиш вақтида кўпинча сут бурун бўшлиғига ўтиб, бола қалқиб кетади, баъзан эса сут юқори нафас йўлларига тушиб қолади. Бу эса нафас орган- лари шиллиқ қавати яллиғланишига олиб келади. Бундан ташқари, танглай кемтик болаларда нафасга олинадиган ҳаво етарли исимай ва тозаланмай ўтгани учун, кўпинча, ўрта қулоқ яллиғланади. Шундай қилиб, бундай болалар жисмоний жиҳат- дан ҳам заиф бўлиб ўсадилар. Бу эса бола нутқининг ривожланишига яна салбий таъсир этади. Уларнинг нутқлари анча кеч ва фонетик томондан нотўғри ривожлана бошлайди. Товушларни нотўғри та­лаффуз этиш эса - товушларни анализ қилишни қийинлаштиради. Туғма манқа болалар ўзларининг манқаликларидан етарли ривожланмаган бўлади. Натижада улар сўзларнинг маъносини ҳам бузиб нотўғри идрок этадилар. Ринолалик болаларнинг фонетик уқуви ҳам етарли ривожлан­маган бўлади. Натижада улар ўхшаш сўзларни маъносини ҳам бузиб нотўғри идрок этадилар. Уларнинг луғат бўйлиги чекланган бўлгани учун мантиқий фикрлашлари ҳам қийинлашади, логик хоти- ралари ҳам бирмунча паст бўлади. Ринолалик болада учрайдиган ақл-идрок камчилиги, одатда, иккиламчи ҳодиса бўлиб, нутқ ривож­ланиши йўлига тушиб кетганидан кейин ринолалик ақлий ииҳатдан ўз тенгдошларига етиб олади.
Бироқ ринолалия баъзан ақлий қолоқлик билан бирга учрайди ва боланинг ривожланишида анча қийинчилик туғдиради. Бундай болалар ёрдамчи мактаб дастурини ҳам қийинчилик билан ўзлаштирадилар. Нутқни ривожлантириш боғчасидан олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, боғчага келган 3-4 яшарли ринолалик ҳам жис­моний, ҳам руҳий томондан ривожланишда бирмунча орқада қол­ган бўлади. Кейинчалик эса тегишли дори-дармон ва логопедик йўл билан кўрсатиладиган ёрдам натижасида ўз тенгқурларига етиб олади ва 7-8 ёшдан оммавий мактабга бориши мумкин.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling