Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлашнинг методик асослари


Тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 25.37 Kb.
bet4/7
Sana10.02.2023
Hajmi25.37 Kb.
#1186440
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kirish

Тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Андижон давлат университети Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида жисмоний маданият тизимининг илмий-услубий асосларини ўрганиш” йўналиши бўйича бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим тизими ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун жисмоний тарбия дастурлари меъёрий мазмунларининг узвийлигини такомиллаштириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларининг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш асосида болаларнинг ҳаракат тайёргарлиги даражасини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган катта ёшдаги болаларнинг организмига устувор таъсир этувчи махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқиш ва болаларга бериладиган юклама имконияларини кенгайтириш;
умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида ривожланишдан ортда қолаётган болаларнинг тана қисмларига танлаб машқ бериш орқали имкониятларини кенгайтириш;
6-7 ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун жисмоний машқлар комплекс дастури ишлаб чиқиш ва шу орқали ўқувчиларнинг мустақил ва амалий ўзлаштириш имкониятини ошириш;
катта мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчилари билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларида педагогик технологияларнинг қўлланилиш самарадорлигини тажрибаларда текшириш ҳамда илмий асослаш.
Тадқиқотнинг объекти мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларининг изчил услубияти олинган.
Тадқиқотнинг предметини жисмоний тарбия дастурлари меъёрий мазмунининг узвийлиги, мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш шакллари, воситалари ҳамда услублари ташкил этади.

Download 25.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling