Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлашнинг методик асослари
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 25.37 Kb.
|
Kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Таълимнинг мазкур тизимларидаги ватанимиз ва хорижий олимлар ҳамда етакчи мутахассислар қарашларининг илмий асосланганлиги, жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёнига инновацион педагогик таълим технологиясининг жорий қилинганлиги, текширилаётган контингентнинг репрезентативлиги, тажриба материалларини компьютер технологияси асосида қайта ишлаб чиқишда замонавий математик статистика усулларининг қўлланилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари услубияти илмий асосланган ҳамда педагогик технологияларнинг қўлланилиш самарадорлиги тажрибаларда исботланган. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, ишлаб чиқилган (Ўйна болажон) махсус машқлар мажмуаси, жисмоний машқлар комплекс дастури, “SP” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш платформасидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари билан олиб бориладиган жисмоний тарбия дарсларини (соғломлаштириш ишларини) такомиллаштириш, уларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги динамикасини кузатиш, камчиликларни ташхислаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этиш, умуман, таълим тизимининг болалар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган ишларни баҳолаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия жараёни узвийлигини аниқлаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида: мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган катта ёшдаги болаларнинг организмига устувор таъсир кўрсатишига қараб тақсимланган икки босқичли (Ўйна болажон) махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқиш ва кетма-кетликда машқлантириш имконияти бўйича таклифлар Мархамат туманидаги 14-17чи мактабгача таълим ташкилотларида табияланаётган болаларни “Жисмоний тарбия” машғулотларига жорий қилинган ва “Таълимнинг бошланғич босқичида болаларни жисмоний тарбиялаш жараёнлари изчиллиги” номли ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги хузуридаги “Интелектуал мулк маркази” давлат муассасининг 2022 йил 22 сентябрдаги 005083 рақамли гувохномаси). Натижада, тажриба гуруҳидаги 6 ёшли ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиши даражаси 8,6% га ўсишга эришилган; умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида жисмоний фаоллик даражасини хисобга олган ҳолда ривожланишдан ортда қолаётган болалар учун ҳаракатли ўйинлар орқали тана қисмларига танлаб машқларни шиддат зоналарида бериш имкониятларини машқлантириш бўйича таклифлар Мархамат туманидаги 1-8 чи умумтаълим мактаблари 7-8 ёшли ўқувчиларни “Жисмоний тарбия” дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний сифатларидан тезкорлик сифати 13,9% га, куч сифатлари 10,1% га, яҳшиланган; 6-7 ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда уларни ҳаракат амалларига ўргатишда узвий боғлиқ бўлган жисмоний машқлар комплекс дастури ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракатланиш тартибини ўқув йили давомида тақсимланган шаклларини бажариш орқали ўқувчиларни мустақил ва амалий ўзлаштириш бўйича таклифлар Мархамат туманидаги 14-17 чи (МТТ)да ҳамда 1-8 чи умумтаълим мактаблари бошланғич синиф ўқувчиларининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, (МТТ) катта ёш гуруҳидаги болалар ҳамда кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида ўсиш аниқланган: чидамлилик, улоқтириш ҳамда эгилувчанлик кўрсаткичлари мос равишда 11,7%, 15,4% ва 24,4% га ортган; МТТдаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг “SP” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш ва шакиллантиришни платформа сифатида фойдаланиш бўйича таклифлар 14-17 чи (МТТ)да ҳамда 1-8 чи умтаълим мактаблари бошланғич синиф ўқувчиларининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/-11-02/02-1649-рақамли гувоҳномаси). Натижада, 6-7 ёшли болаларнинг умумий жисмоний таёргарлик даражаси 14% га самарали яхшиланган. Download 25.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling