Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлашнинг методик асослари
МАКТАБГАЧА ВА КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИДА УЗВИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Download 25.37 Kb.
|
Kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ………… ИЛОВА
- КИРИШ
КИРИШ (Фалсафа доктори PhD диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда таълим тизими ривожланишининг янги вазифалари жамият ривожланишининг ҳар бир янги босқичига мос келади. Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида мактабгача таълим тизимида жисмоний тарбия дарслари, умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия ва спорт фаолияти болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний тайёргарлигини оширишда зарур эҳтиёжга айланмаган. Жисмоний тарбия бўйича таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири таълим жараёнини болаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ҳолатига мувофиқ ҳолда ташкил қилиш ҳисобланади. Шу туфайли ҳам, таълим сифатини ошириш бутун дунё ҳамжамияти учун энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммонинг ҳал этилиши таълим мазмунини модернизациялаш, таълим жараёнини ташкил қилишда педагогик технологияларни оптималлаштириш билан боғлиқ. Жаҳонда мактабгача таълим бўғинидан мактабга ўқишга ўтиш босқичида жисмоний тарбия тизимининг дастурий-меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга доир бир қатор илмий тадқиқотлар мавжуд, аммо ушбу муаммоларга мажмуавий ёндашилган тадқиқотлар ўтказилмаган. Болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда базавий жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган илмий изланишлар ўтказиш билан бир қаторда, мактабгача таълимни тобора мураккаблашиб бораётган техноген тизими ҳамда жисмоний тарбия жараёни томонидан қўйилаётган замонавий талабларни ҳам эътиборга олиш долзарблигича қолмоқда. Мамлакатимиз ривожланишининг янги босқичида аҳоли, айниқса, болалар ва ўқувчи ёшларнинг спорт билан оммавий шуғулланишларини, фаол дам олиш шаклларидан фойдаланишларини таъминловчи амалий чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, соғлом авлодни тарбиялаш республикамизда давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган, «...бутун таълим тизимининг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир»[1]. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини келажакда мактаб бўғинида таълим олишга тайёрлаш ҳар бир бола ҳаётида масъулиятли босқич ҳисобланади. Таълим олишнинг янги шакллари ва шароитлари, ўқув юкламаси умумий ҳажмининг катталиги, янги кун тартибига мослашиш, ўрганилаётган материалнинг янгилиги ва мураккаблиги, берилаётган вазифалар ва топшириқларни бажариш зарурлиги болалар организмининг функционал ва психологик ҳолатларига юқори талаблар қўяди. Маълумки, умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари айниқса бошланғич синф ўқувчиларида тўпланиб борадиган толиқишни олдини олиш ва бартараф қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Таълим муассасаларида болалар билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларининг инновацион педагогик технологияларини асослаш ва амалиётга жорий этиш тадқиқотнинг долзарб педагогик муаммоси ҳисобланади. Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198–сон “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонлари, 2018-йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955 сонли “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли “Таълим тўғрисида” ги, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ–394-сон “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, мазкур соҳаларга тааллуқли бир қатор бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ҳал этишга муайян даражада хизмат қилади [2], [3], [4], [5], [6]. Download 25.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling