Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлашнинг методик асослари


Download 25.37 Kb.
bet5/7
Sana10.02.2023
Hajmi25.37 Kb.
#1186440
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kirish

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш, педагогик кузатувлар, анкета сўрови, педагогик тестлаш, антропометрия, педагогик тажриба ва математик статистика усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган катта ёшдаги болаларнинг организмига устувор таъсир кўрсатишига қараб тақсимланган икки босқичли (Ўйна болажон) махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқиш ва кетма-кетликда бажариш хисобига болаларга берилган юклама имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида жисмоний фаоллик даражасини хисобга олган ҳолда ривожланишдан ортда қолаётган болалар учун ҳаракатли ўйинлар орқали тана қисмларига танлаб машқларни шиддат зоналарида бериш имкониятлари кенгайтирилган; (оширилган)
6-7 ёшдаги болаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда уларни ҳаракат амалларига ўргатишда узвий боғлиқ бўлган жисмоний машқлар комплекс дастури ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракатланиш тартибини ўқув йили давомида тақсимланган шаклларини бажариш орқали ўқувчиларни мустақил ва амалий ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
мактабгача таълим ташкилотидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг “SP” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш платформаси (жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик) ишлаб чиқилган ва машқларни балли баҳолаш ҳисобига болалар билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари илмий асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Болаларнинг ҳаракат фаоллигига бўлган биологик эҳтиёжи мактабгача таълим тизимидаги катта ёшдаги болалар ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг кун тартиби тўғри ташкил этилганда ҳамда жисмоний тарбиянинг замонавий педагогик воситаларидан кенг фойдаланилган шароитларда намоён бўлади ва қондирилади.
Ушбу таълим босқичидаги болалар учун жисмоний машқлар комплекс дастури ишлаб чиқилди, икки босқичли (Ўйна болажон) махсус машқлар мажмуаси яратилди, “SP” ҳаракат тайёргарлигини баҳолаш платформаси ишлаб чиқилди ва уларни ушбу ёшга хос ривожланиши босқичида олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари услубияти илмий асосланган.

Download 25.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling