Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний ривожланишида узвийликни таъминлашнинг методик асослари


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 25.37 Kb.
bet3/7
Sana10.02.2023
Hajmi25.37 Kb.
#1186440
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kirish

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот иши республика фан ва технологияларини ривожлантиришнинг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий-ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига боғлиқ ҳолда бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Педагогика фанининг энг муҳим вазифаларидан бири эрта болалик ёшидан бошлаб жисмоний ва маънавий жиҳатдан уйғун ҳолда ривожланган, жисмонан бақувват ёш авлодни тарбиялаш ҳисобланади. Республикамизнинг етакчи олимлар Р.А.Мавлонова [68], М.Махкамов [79], М.И.Машарипова [80], О.Мусурмонова [86], Ҳ.Б.Туленова [121], O.Hasanboyeva [137], Б.Х. Ходжаев [139], Ш.Шарипов [144] ва бошқалар томонидан тадқиқотларнинг умумий педагогик йўналишлари, М.С.Ахматов [15], Т.И.Исмоилов [50], К.М.Маҳкамжонов[78], Э.А.Сайтхалилов [111], Ш.Х.Ханкельдиев [134]лар жисмоний тарбия асослари бўйича назарий билимлар доирасида компетентлилик даражасини ўрганилганлиги, Ф.А.Керимов [55], Р.С.Саломов [107], Т.С.Усмонходжаев [124]лар томонидан эса спорт йўналишида асосий назарий компетенциялар тадқиқ қилинган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан М.П.Мухина [88], И.П. Подласий [100], В.А.Андерсон [126], Л.А.Викс [126], Л.С.Жбанова [126], Т.Г.Хамаганова [132], И.Ф. Харламов [136], каби мутахассислар мактабгача таълим тизими тарбияланувчиларининг умумтаълим тизимига ўтиб ўқиш даври ижтимоий ва физиологик жиҳатдан болалар ҳаётидаги энг масъулиятли палла ҳисобланишини таъкидлашган.
Хорижлик олимлар J.Lambert., H.H.Mong, W.Mueller, K.Burden, L.Jakubec, M.Margaret, P.Jan, M.Lounsbery,  T.McKenzie,  J.Wilkins, G.Graham, S.Parker, ва бошқалар болалар билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил қилишда педагогик технологияларнинг қўллаш самарадорлигига доир илмий изланишлар олиб боришган.
Катта мактабгача ёш гуруҳи ҳамда кичик мактаб ёшидаги болалар билан олиб бориладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил қилишда педагогик технологияларнинг қўлланилишини тажрибада текшириш ҳамда илмий асослаш зарурати юзага келмоқда. Болаларни ўқитиш ва ўқиш даврида уларда тўпланиб бораётган толиқишни йўқотишнинг самарали воситаси сифатида жисмоний фаолликка бўлган мустаҳкам эҳтиёжни тарбиялаш жараёнини тадқиқ қилишни талаб қилади. Шу туфайли ушбу ёш гуруҳларидаги болаларнинг жисмоний ривожланиши ва ҳаракат тайёргарлигини аниқлаш ҳамда уларнинг жисмоний қобилиятларини тарбиялашнинг самарали воситалари, шакллари ва услубларини тажриба йўли билан асослаш жуда муҳим ҳисобланади.

Download 25.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling