Мактабларида
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг усуллари.
Диссертация мавзусини диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий-тадқиқот ишлари концепцияси ва истиқбол режасининг V.I/2 “Ўқувчи- ёшларни жисмоний қобилиятларини, жисмоний сифатларини ривожлантириш усуллари янги инновацион технологияларни самарадорлигини аниқлаш” мавзуси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари:умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларида йўл қўйиладиган типик камчиликларини видео таҳлил ва эксперт баҳолаш асосида аниқлаш; мактаб ўқувчиларига спорт турларида дастлабки ўргатиш жараёнида бажариладиган оддий ва мураккаб координацион характерга эга техник ҳаракатларни амалга оширишда 11 ёшли мактаб ўқувчиларини ўқитишда электрон мультимедиа воситаларини ишлаб чиқиш; умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанинини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларининг интегратив ёндашуви асосида мультимедиа воситаларини қўллаш усулларини ишлаб чиқиш; андроид ва электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолияти мобиль иловалар ёрдамида такомиллаштирилган электрон ўқув қўлланма яратиш. Тадқиқотнинг объекти сифатида Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида “Жисмоний тарбия” фани бўйича дарс жараёни олинган. Тадқиқот предметини Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282- умумтаълим мактабида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда электрон мультимедиа воситаларидан фойдаланиш жараёни ташкил қилади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда илмий-услубий адабиётлар таҳлили, педагогик кузатувлар, педагогик тажриба, математик статистика усулларидан фойдаланилган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling