“Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш”
Пенитенциар психологияни бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Download 183.97 Kb.
|
Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш
1.2 Пенитенциар психологияни бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Пенитенциар психология бевосита фаннинг бошқа сохалари билан ҳамкорликда ўрганилади. 1. Пенитенциар психология – ижтимои ва табиий фанлар билан боғлиқлиги унинг методологик назарий ва амалий илмий асосини ташкил этади. Қайта тарбиялаш жараёнини чуқур ўрганиш учун олий нерв фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти нуқтаи назардан анализ этиш муаммоси шахсни психик рефлектор хусусияти ва нерв тизими эгилувчанлигини билиш зарур. 2. Пенитенциар психология – умумий, ижтимоий ва меҳнат психологияси билан ҳам узвий боғлиқдир. Шунингдек юридик психология ҳам пенитенциар психологияни предмети ва вазифаларининг асосини ташкил этади. 3. Пенитенциар психология – хуқуқи фанлар меҳнат тузатиш хуқуқи ва криминология билан боғлиқ ҳолда тадқиқотларни ташкил этади. 4. Пенитенциар психология - пенитенциар педагогика ва маҳкумлар меҳнатини ташкил этиш, жазони ижро этиш муассасаси иқтисодиёти ва жазони ижро этиш муассасасини бошқариш фанлари билан ҳам боғлиқдир. Шунингдек пенитенциар психология психиатрия ва невропатология билан узвий боғлиқ холда ривожланади. 5. Пенитенциар психология – статистика, математика ва илмий математик матодалогияларни амалга амалда қўлладиган фанлар билан ҳам боғлиқдир. Пенитенциар психология тадқиқотлар йўналиши бир-бирига узвий боғланган икки асосий йўналишни ўз ичига олади. Булар: индивидуал психологик ва ижтимоий психологик йўналишдир. Индивидуал психологик шахснинг ўзига ҳос бўлган ҳусусиятлари тадқиқот йўналишида маҳкум шахсининг ўзига хос шахслилик хусусиятлари билан салбий хусусиятларни ўқолиб бориш натижасида ижобий ўзгаришларни юзага келиши қонуниятларини тахлил этади. Маҳкумларнинг хулқ атворидаги дастлабки ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг унинг руҳиятида акс этиш асносида шахсни ўзгариб кетиши ва бу ўзгаришларда эса бевосита ташқи муҳитга бўлган муносабатида намоён бўлиши билан бир қаторда унинг ўзига бўлган муносабатининг тубдан ўзгаришини кўриш мумкин. Маҳкумнинг аввалги ижтимоий мавқеларидан яъни мутлақо янги бўлган мавқега мослашишда юзага келадиган ўзгаришларнинг психологик асосларини таҳлил этиш орқали маҳкум шахсини ижтимоий муҳитга мослашишидаги фаолиятиги ҳусусиятлари ўрганилади. Бунда асосий эътибор ўзига бўлган ва бошқа шахсларга бўлган муносабат асосий ўрганиш объекти ҳисобланади. Ижтимоий психологик йўналишда маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти ҳамда масъул мутасади ҳодимларга ва маҳкумлар жамоасига бўлган муносабатида намон бўладиган ҳусусиятлари ўрганилади. Маҳкумнинг янги ижтимоий муҳитга мослашишда ўз ўрнини топа билиши ҳамда бошқалар томонидан уни тан олиниши орқали ўзининг ижобий ки салбий ҳусусиятларини намон этади. Мазкур жараённи муваффақиятли амалга ошиши ижтимоий меҳнатда унинг фаолиятига боғлиқ. Пенитенциар психология барча психологик омилларни, шахсни ижтимоий-мослашувчанлик хулқини шакллантириш учун зарур бўлган шахс ички тузилиши механизмини ҳам ҳисобга олиши зарур. Жиноят-ижроия қонунчилигида жазо давлат мажбурловининг алоҳида чораси ҳисобланиб, маҳкумни содир этган жинояти учун муайян неъматлардан маҳрум этишда намоён бўлади. Маҳкумларни ижтимоийлашуви ва тузалиши жараёни мазкур назарий асосга қурилади. Жазо, жазолаш, тавба-таззару каби тушунчалар аслида азал-обод муҳим психологик-этик категориялар бўлиб келган. Жазо – бу ижтимоий салбий санкция бўлиб, индивид ёки ижтимоий гуруҳ томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун келиб чиқадиган оқибатдир. Ҳар қандай мажбурлов чораси ҳам жазо бўлавермайди, ўзини жазолаш (виждон азоби)дан таъсирлироқ ҳеч нарса йўқ. Жазо қўллашнинг ҳам мақсадлари ҳар хил: қўрқитиш, қасос, тузатиш, олдини олиш – бошқалар учун ўрнак бўлиши мумкин. Одатда, жиноят учун жазо – бу интиқом, ёвузлик учун муқаррар қўрқитувчи ҳаракат. Одамнинг юриш-туриши, ахлоқи унинг фойда ёки зарар ҳақидаги муайян қарашлари билан белгиланади. Кўп ҳолларда одам ўзи учун фойдали бўлган барча нарсани оқлашга мойил. Қўлга киритиши мумкин бўлган неъматлар олдида унинг фойдаланаётган воситаларига нисбатан танқидий муносабат билдириш қобилияти кескин пасаяди. Бунинг учун у психологик ҳимоя воситасини қўллайди. Инсоннинг ҳаёт тарзида маънавияти қанчалик паст бўлса, фойдаланаётган воситаларининг маънавий жиҳатлари уни шунча кам ташвишлантиради. Шахс тузалиши негизида, унинг ўз гуноҳига иқрори – пушаймонлиги, таззаруси, ўзини-ўзи жазолаши, жазони сабр қилиб ўташи, ҳуқуққа риоя қилишга йўналганлиги ётади, зеро жазони ўтаганларнинг кўпчилигида пушаймон қилиш у ёқда турсин, аксинча жиноий хатти-ҳаракатларни давом эттириш аҳди қатъийлашади. Пенитенциар психологиянинг тадқиқот предметини ўзига хос гуруҳларда бирлашган кишилар (маҳкумлар ва маҳкумлар жамоаси, шунингдек, тарбиячилар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари жамоаси) психик фаолиятига доир фактларни, қонуниятларни ва механизмларини ҳамда улар фаолиятини ўрганиш ташкил этади. Шу тариқа пенитенциар психологиянинг объектларига қуйидагиларни киритса бўлади: маҳкум шахсияти, унинг турли шароитларда жазони ўташ ва ижтимоийлашуви жараёнида ўзига хос хусусиятлари динамикаси, намоён бўлиши усуллари; маҳкумлар гуруҳи ва жамоаси, уларнинг ижтимоий-психологик тавсифи, қадриятлар тизими хусусиятлари, аксилижтимоий субмаданияти, маҳкумлар қатламлари орасидаги ўрни; жиноий жазони ижро этувчи муассасаларининг шахслари ва ходимлар жамоалари, маҳкумлар тузалиши ва ижтимоийлашуви жараёнини ташкил этиш фаолияти; маҳкумлар тузалиши ва ижтимоийлашувида асосий воситаларининг психологик жиҳатдан асослантирилиши; жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини психологик экспертизаси, ва уларни маҳкумлар тузалиши ва ижтимоийлашуви вазифаларига мувофиқлиги. Хозирги кунда жазони ижро этиш муассасаларида хизмат олиб бораётган психологлар зиммасида масъулиятли вазифалар кўп. Хусусан жиноят содир этган шахслар билан ишлаш осон иш эмас албатта, сабаби улар биринчидан энг катта муаммоси озодликдан маҳрум этилган, маълум бир маънода кўплаб эркинликлари чекланган, иккинчидан улар кўпинча чуқур депрессия ва тушкунлик холатида юришади, бу эса улар томонидан турли кўринишдаги салбий холатлар, ўзига ва бошқаларга тан жарохати етказиш, тартиббузарликлар содир этиш, содир этган жиноятидан қаттиқ изтиробга тушган холда ҳамда яқинларини соғиниб суицидал хатти ҳаркатларни амалга оширишади. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш ва уларни барвақт аниқлаш психологлдан назарий билимларни амалиётда қўллай олишни талаб этади. Аввало, психологларни ортиқча қоғозбозликдан қутқариш керак. Дейлик, психолог 110 нафар маҳкум сақланадиган туркумга кириб, гуруҳий диагностика ўтказди. Туркумдаги ўн болада оилавий, ҳиссий-эмоционал ҳолатида, бошқа маҳкумлар билан муносабатида муаммо чиқиши мумкин. Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш учун қандай ҳаракатлар қилинади? Психокоррекция айнан бартараф этиш бўйича ишлайди. Психолог ушбу ҳолатлар ҳақида ахборотларни тўлдириш билан боғлиқ ишларга эътибор қаратади-да, маҳкумларнинг ҳар бири билан якка тартибда ишлашга вақти етмайди. Афсуски, ҳар бир қилинган иш учун ҳужжат тўлдирилмаса, психолог фаолияти яхши баҳоланмайди. Айрим мактабларда психологлар қўполроқ қилиб айтганда директорларнинг югурдагига айланиб қолган. Психолог йиғилишга бориши керак ёки раҳбар томонидан айтилган, ўзига алоқаси бўлмаган ишни ҳам бажаришга мажбур. Психолог доим ўқувчи ёнида бўлиши керак. Болалар ўзини қийнаётган ҳар қандай муаммо билан – оиладаги зиддиятлар бўладими, фанларни ўзлаштира олмаслик, руҳий стрессларми психологга тортинмай айта олиши керак. Мактабларда психологлар томонидан олинаётган тестлар ҳам улар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳар бир олинган тестни таҳлил қилишга ҳам вақт етмайди, ҳам жисмонан улгуриб бўлмайди. Ҳужжатбозлик учунгина қилинаётган бу ишлар психологларни ишдан ҳам бездиради. Психологнинг бир бола билан гаплашиши учун камида 40-45 дақиқа вақти кетади. Кун давомида эса 8-10 ўқувчи билан гаплаша олиши мумкин. Энди ҳар кунги ҳужжат тўлдиришга сарфлайдиган вақтини ҳисоблайдиган бўлсак... муаммо янада ойдинлашади. Мактабларда психолог штати кўпайтирилди, лекин бу ҳали етарли, дегани эмас. Мактабларда психологларнинг жуда кўпи номутахассис, яна кўпчилиги қайта тайёрловдан ўтиб олишган. Тўрт йил психологияни ўқиб-ўрганган мутахассис билан тўрт ойлик ўқув курсини битирган, умуман бошқа соҳадан келиб қолган психологнинг фарқи бор. У шахснинг психотипини, мойилликларини, майлларини ажратиб бера олмайди. Психосаматикани, патопсихологияни, клиник психологияни ўқиган бўлиши керак. Маҳкум шахси тўғрисида фикр юритишдан олдин аввал шахс тўғрисда маълумотларга эга бўлиш шарт. Download 183.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling