“Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш”
БОБ. Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганишда пенитенциар психологиянинг долзарблиги
Download 183.97 Kb.
|
Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганиш
1 БОБ. Маҳкум шахсини психологик жихатдан ўрганишда пенитенциар психологиянинг долзарблиги.
Пенитенциар психология тўғрисида умумий тушунчалар. Пенитенциар психология фанга ХХ асрнинг 90-йилларида кириб келган бўлиб унгача бу фан “тузатиш – меҳнат психологияси”деб номланган. Психологиянинг ушбу тармоғини юзага келишига асосий сабалардан бири ХIХ аср ўрталарида жазо муддатани ўтаётган маҳкумларни жамиятга қатариш ва тарбиялаш жараёнининг инсонийлаштириш муаммосини илмий асосини яратиш масаласи кенг оммани ўзига жалб этди. Мазкур муаммонинг илмий асосини психологик ёндашувсиз амалга ошмаслиги исботлаб берилгандан сўнг пенитенциар психология фанига амалий тадқиқотлар асосида дастлабки тамал тошлари қўйилди. Юридик психологиянинг алоҳида тармоғи сифатида пенитенциар (лотинча poenitentiarius – тавба-тазарру, тузалишга мойил) психология ҳозирги кунда ҳам турлича номланиб келинади. Масалан “Тузатиш – меҳнат психологияси”, “Жазони ижро этиш психологияси” ёки “Қайта тарбиялаш психологияси” ва бошқалар. Ҳозирги кунда “Пенитенциар” ва “Тузатиш” психологияси синоним сифатида қўлланиб келинмоқда. Пенитенциар психологиянинг юридик фанлар тармоғидан ажралиб чиқишига дастлаб, жиноий жазони ижро этиш шароитида юзага келаётган турли психологик ходисалар тўғрисида тўпланиб бораётган фактларни умумлаштириш ва тизимлаштириш, муайян психологик қонуниятларини аниқлаш ва ўрганиш мақсади, шунингдек улар асосида илмий методларни ишлаб чиқиш ва қўллаш эҳтиёжи туртки бўлади. Баъзи олимлар кўпинча пенитенциар психология предметига жазони ўташ шароитида тузалиш ва қайта тарбияланиш жараёнида маҳкум шахсияти ва маҳкумлар гуруҳининг ҳаракатига оид фактлар, қонуниятлар ва механизмларни киритадилар. Мазкур ҳолатларда эса асосий таъсир воситалари асослантирилмайди. Бошқа олимлар эса жазони ўташ жараёнида тузатиш психологияси, жиноят содир этган шахсларнинг тузалиши, меҳнат фаолиятига жалб этилиши, нормал ижтимоий муҳитга мослашиши, маҳкум шахсининг ўзгариши, тузатишга таъсир этувчи омиллар, маҳкумлар жамоасининг тузилиши каби психологик томонларини тадқиқ этиши, шу билан бирга маҳкумларнинг тузалиши ва ижтимоийлашувига доир амалий тавсияларни ишлаб чиқиши лозим, деб ҳисоблайдилар. Масалан, М.И.Еникеев (1996) пенитенциар психологияга (пенитенциар – лотинча роепitепtariиs тавба-таззару қилиш) таъриф бераркан, унга маҳкумнинг айбига иқрор бўлиши, таззару қилиши ҳамда ижтимоийлашувини киритади, тузатиш психологияси аввало шахснинг жамиятда тўлақонли ҳаёт кечириш учун зарур бўлган илгари бузилган ижтимоий фазилатларини тиклаш ижтимоийлашувнинг психологик асосларини ўрганади деб тушунтиради. Юқоридагилардан келиб чиқсак, пенитенциар психология жазо самарадорлиги муаммоларини, жазо ижроси жараёнида шахсият динамикаси, турли хил режимдаги жазони ижро этиш муассасалари шароитларининг хулқ хусусиятлари шаклланишига таъсирини, шахс ва кичик гуруҳ хулқининг ижтимоий изоляция шароитидаги қадриятлар йўналиши ўзгариши ва стереотипларнинг пайдо бўлишини, жорий жиноят-ижроия қонунчилигининг маҳкумни тузатишга доир вазифаларига мувофиқ келишини ўрганади. Пенитенциар психология жиноят-ижроия ҳуқуқи билан ўзаро таъсирига асосланиб маҳкумларни ижтимоийлашуви бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши, ҳуқуқбузар шахсиятининг психологик коррекцияси усуллари, методлари, воситаларини излаб топишга қаратилган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 42-моддасида жазо тушунчаси ва мақсадлари белгиланиб, жазо – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси эканлиги, унинг мақсади маҳкумнинг ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олишдан иборатлиги кўрсатилди. Кодекснинг 43-моддасида жиноий жазолар тизими белгиланган бўлиб, уларга жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш киради. Кўрсатилган жиноий жазо турларидан қуйидагиларнинг ижроси Ўзбекистон Республикаси ИИВ хузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг қуйи тизимлари томонидан таъминланади: қамоқ – шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланади (ЖК 48-модда); озодликдан маҳрум қилиш – маҳкумни жамиятдан ажратиб жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборат бўлиб, олти ойдан йигирма йилгача муддатга белгиланади. Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади ва фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. Download 183.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling