Малака талаблари Бухоро – 2022 ишлаб чиқилган ва киритилган
Фанга доир компетенциялар
Download 187.5 Kb.
|
60111400 Ўзбек тили ва адабиёти Малака талаблари!!!
2.3.Фанга доир компетенциялар.
2.3.1.Талабаларга таълим беришнинг энг қулай ва замонавий методларини қўллай олишни лаёқатини ўстириш. 2.3.2.Ўқитувчи шахсига қўйиладиган касбий талаблар асосида она тили фанини замон талаблари даражасида ўқитишнинг самарали методлари, шакл ва усуллари ҳақидаги назарий билимларни ўзлаштиришини таъминлаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ қилишнинг педагогик-методик имкониятларини ўзлаштириш. 2.3.3.Ўзбек адабиётини ўқитиш методикасининг илғор ютуқларини, амалда бадиий асарни таҳлил қилиш, адабиётга оид дарс ҳамда синфдан ташқари машғулотларни ташкил этиш лаёқатини шакллантириш. 2.3.4.Ўзбек тилининг бир неча юз йиллик шаклланиш ва тараққий этиш динамикасини кузатиш, даврлар оша етиб келган қўлёзма манбалар ва уларнинг мавжуд нашрларидаги ашёвий материалларга суянган ҳолда фонетик, морфологик, лекцик ҳамда синтактик хусусиятлари ҳақида билим бериш малакасини эгаллаганлик; 2.3.5.Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги энг муҳим маълумотлар, поетикаси, достонлари ва насрий асарларини шарҳлаб ўқиш ва ўқувчиларга етказиш кўникмасини ривожлантириш. 2.3.6.Бадиий адабиётнинг умуминсоний моҳияти, бадиий асарларни илмий-эстетик таҳлил қилиш кўникмасини ўстириш. 2.3.7.Миллий бадият намуналари ва халқ оғзаки ижоди, шунингдек, истиқлол даврида яратилган асарларни таҳлил қила олишга қобилиятлилик. 2.3.8.Давлат тилининг ривожланиш қонуниятлари, унинг структуравий ва системавий хусусиятлари, фонетик, лекцик, семантик, грамматик, график тизимлари, орфографик ва орфоэпик меъёрлари ўзлаштириш лаёқатини эгаллаганлик. 2.3.9.Ўзбек тилининг морфемик, сўз ясалиши ва морфологик ва синтактик тизимини ўзлаштирганлик ва амалда қўллай олиш малакасини шакллантириш. 2.3.10.Адабий-бадиий асарларни ўқиб-ўрганиш, таҳлил ва тадқиқ қилиш, адабий жараённи мунтазам кузатиб бориш, матн устида ишлаш ҳамда фан соҳасига доир замонавий технология, метод, воситаларни қўллай олишга қобилиятлилик; 2.3.11.Тилларни, грамматикани ва категорияларни тушунишни тизимлаштириш, танқидий илмий маълумотларни танлаш ва улардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш. 2.3.12.Оғзаки ва ёзма нутқнинг ифода этишнинг асосий шаклларини ўзлаштириш ва самарали таълим технологияларидан фойдаланилган ҳолатда матнни тушуниш малакасини ҳосил қилиш. 2.3.13.Филологик таълимнинг мазмунини англаш, турли типдаги таълим муассасаларида болаларни ўқитишда узвийликни таъминлашга эътиборни қаратиш. 2.3.14.Бадиий-ижодий ва илмий-педагогик фаолиятга доир билим, кўникма ва малакаларни қўллай олиш ҳамда эгалланган таянч билимларни ўқувчиларга етказишда қобилиятлилик. 2.3.15.Филология соҳасидаги янги маълумотларни таҳлил қилиш, таълимда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, адабий-бадиий, илмий-ижодий ва матн тадқиқи фаолиятининг замонавий йўналишлари бўйича амалдаги тадқиқотлар сифатини тушунишни намоён қилишга маҳоратни шакллантириш. Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling