Малака талаблари Бухоро – 2022 ишлаб чиқилган ва киритилган


Download 187.5 Kb.
bet11/12
Sana21.01.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1107351
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
60111400 Ўзбек тили ва адабиёти Малака талаблари!!!

3. Касбий квалификациялар:
Педагог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.
3.1. 60111400 - Ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
3.2. 60111400 - Ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фанлар дастурларига қўйиладиган умумий талаблар
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фанлар дастурлари таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг тавсифи ҳамда касбий компетенцияларига қўйиладиган талабларга мувофиқ, талабалар мажбурий ва танлов фанларини ўзлаштириши, амалиётларни ўтиши ва натижада касбий фаолиятида зарур билим, кўникма ва малака компетенцияларини эгаллашини таъминловчи мазмунда ишлаб чиқилади.
Ўқув режаси кредит-модуль тизими асосида шакллантирилади. Бунда ўқув жараёни графиги, ҳафталар кесимида ўқиш вақти, аттестациялар, амалиётлар, таътиллар, семестрлар бўйича ўтиладиган машғулотлар турлари, ажратилган соатлар, кредитлар, фанлар коди, Давлат аттестацияси ва бошқалар кўрсатилади.
Ўқув режаларга киритиладиган мажбурий ва танлов фанлари турдош олий таълим муассасалар билан ҳамкорликда таянч олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.

3.2. 60111400 - Ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасидаги юклама ҳажми


Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг ҳажми бир ўқув йили учун 60 кредит, бир семестр учун 30 кредит қилиб белгиланади. 1 кредит 30 академик соат ўқув юкламасига тенгдир.
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг ҳажми ҳафтасига: кредит-модуль тизими асосида таълим жараёни амалга оширилаётганда 22 — 32 академик соат оралиғида;

Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланиши мақсадга мувофиқ:





Ўқув даврлари

Хафта тақсимоти

Назарий ва амалий таълим

Шу жумладан, аудитория (контактли) ва мустақил таълимнинг нисбати



40-65%

40/60 нисбатдан 50/50 % нисбатгача



Аттестация

6-15%

Таътил

8-15%

Малакавий амалиёт

6-25%

Битирув малакавий иши

2-7%




Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling