№
|
Чора-тадбирлар номи
|
Ижро механизми
|
Муддати
|
Молиялаштириш манбаси
|
Масъуллар
|
1.
|
Мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, жамиятимизда ва Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш
|
Бўлинмада махсус режа асосида видеодарслар тайёрлаш ва улар асосида бўлинмада “Касбий маърифат” соатлар ўтказишни таъминлаш
|
Алоҳида режа асосида
|
Бўлинма маблағи ҳисобидан
|
Бўлинманинг бошқарув ходимлари
|
2.
|
Бўлинманинг келажакдаги лойиҳа ишларини бажаришида аъло даражаларга эришиши қолаверса, бўлинманинг иқтисодий ҳамда молиявий имкониятларини яхшилаш
|
Юқори лавозимдаги номутахассис ходимларни мутахассислиги ва малакаси етарли ёш ходимлар ўрни билан алмаштириш ҳамда бўлинма ходимларини малакасини мунтазам равишда ошириб бориш
|
Йил давомида
|
Бўлинма маблағи ҳисобидан
|
Бўлинманинг бошқарув ходимлари
|
3.
|
Бўлинмани такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида бўлинма таркибини мутахассис ходимлар билан тўлдириш
|
Бўлинманинг номутахассис ходимларини 2023 ўқув йилида ҳозирда эгаллаб турган лавозимига мос келадиган мутахассислик бўйича таҳсил олиши учун тегишли олийгоҳни сиртқи бўлимларида ўқитиш
|
2023 ўқув йилида
|
Ўз ҳисобидан
|
Ходимлар бўлими
|
4.
|
Бўлинма фаолиятини янада яхшилаш мақсадида, тизимли муаммоларни аниқлаб, жойларга чиққан ҳолда уларни бартараф этиш чораларини кўриш
|
Бўлинмада ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда лойиҳа ишларини жойларга бориб ўрганиш, ходимлар хизмат вазифасини баҳолаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш
|
Ҳар чорак якунида
|
Бўлинма маблағи ҳисобидан
|
Бўлинманинг бошқарув ходимлари ва
лойиҳа бош муҳандислари
|
5.
|
Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан бўлинмага ишга қабул қилинадиган барча ходимларни бўлинманинг коррупцияга қарши сиёсати билан таништириш
|
Бўлинмада янги ходимларни ишга қабул қилишда аввалги иш жойларидан тавсияномалар олиш, маълумоти, мутахассислиги ва ҳаётий кўникмалари, муомала маданиятига каттиқ эътибор қаратиш, ходимни одоб комиссиялари сухбатидан ўтказиш ва икки ойлик синов муддатини жорий этиш.
Ишга қабул қилинадиган барча ходим-ларни бўлинманинг коррупцияга қарши сиёсати ҳамда коррупцияни олдини олиш ва уни профилактика қилиш бўйича тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан таништириш
|
Йил давомида
|
|
Ходимлар бўлими, юрисконсульт
|
6.
|
Бўлинмада коррупция аломатларини вужудга келиши ва уни олдини олиш
|
Бўлинмада амалиётда ходимларни ротация қилиш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва ушбу тизимни жорий этиш. Бунда қуйидагиларга асосланган ҳолда амалга ошириш:
- қонунийлик ва шаффофликка;
- кадрлар таркибини тахлил қилган ҳолда;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи кўп бўлган лавозимлар, йўналишларни таҳлил қилган ва ўрганган ҳолда, бўлинманинг ходимлари, мансабдор шахслари устидан аҳоли томонидан шикоят ва эътирозларни тахлил этган ҳолда
|
Йил давомида
|
|
Ходимлар бўлими, юрисконсульт
|
7.
|
Бўлинма ходимларини маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш ҳамда бўлинмада маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш
|
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни саналарига бағишлаб бўлинмада маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, бўлинма ходимларини театрларга, консертларга, бадиий кўргазмаларга, давлат музейларига ва тарихий манзилгоҳларга даврий равишда ташрифини ташкил этиш
|
Йил якунига қадар
|
Бўлинма ва касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан
|
Бўлинманинг бошқарув ходимлари ва
касаба уюшма қўмитаси
|