Малакавий иш тайёрлади: Aбдулқосимов Шарофиддин, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари


“ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг тузилиши ва ҳадислар таҳлили


Download 43.61 Kb.
bet3/5
Sana11.03.2023
Hajmi43.61 Kb.
#1260146
1   2   3   4   5
Bog'liq
BAYNAL FIROQ

2. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг тузилиши ва ҳадислар таҳлили
“ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарини Aбу Мансур ал-Бағдодий бешта катта бобга бўлган. Ҳар бир боб мавзулари ўзининг долзарблиги билан ажаралиб турган. Қуйида шу бобларни кўриб чиқамиз.
Биринчи боб: Бу боб асарда келган ҳадисларни шарҳига бағишланади ва ҳадислардан кўзланган мақсад ҳақида муфассал баён қилади. Aбу Мансур ал-Бағдодий асарда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) дан келган 4 та ҳадисни келтиради. Ҳадисларни Aбу Мансур ал-Бағдодий Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Aбу Довуд, Ҳоким каби муҳаддис уломоларнинг асарларини ўрганган ҳолда ўз асарига киритади. Бу боб жуда қисқа бўлиб асарнинг кириш қисми вазифасини ҳам бажарган.
Иккинчи боб: Бу боб Пайғамбаримиз Муҳамммд (с.а.в) нонг вафотларидан кейин мусулмонлар орасида чиққан ихтилофларга бағишланган. Aбу Мансур ал-Бағдодий ўша даврда чиққан ихтилофлар мусулмонларнинг 73 оқимга бўлиниб кэтишига катта омил бўлди. Ушбу боб ўз навбатида икки қисмга ажратилган13.
а) биринчи қисмида Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) вафотидан кейин чиққан дасртлабки ихтилофлар, булар Пайғамбарнинг вафоти, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) ни қаерга кўмиш масаласи, фадак воқеаси, имомат масаласи каби масалаларда ихтилофга кэтиши ҳақида маълумот беради.
б) иккинчи қисмида мусулмонлар орасидан ажралиб чиққан оқимлар номлари санаб отилади. Бу хаворижлар, рофизийлар, қадарийлар, мўтазилийя каби оқимларни номларини келтирган. Лекин, бу бобда оқимларни муфассал маълумот берилмаган.
Учинчи боб: Бу бобда асосан дастлабки даврда ажраб чиққан оқимлар тўғрисида тўлиқ маълумот берилади. Aбдулқоҳир Бағдодий ушбу бобни саккиз қисмга бўлган. Бу учунчи боб “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг асосий қисмларидан бири ҳисобланди.
а) биринчи қисмда Рофизийлар оқими вужудга келиш тарихи, ушбу оқимнинг ақидавий қарашларига Aбу Мансур ал-Бағдодий томонидан қаттиқ раддиялар берилган.
б) иккинчи қисмда Хаворижлар оқими бу оқимнинг тарихи, Aли ибн Aбу Толиб билан бўлган воқеалар тўғрисида маълумот беради. Aл-Бағдодий бу йўналишининг бир неча кичик оқимларга бўлиниб кэтганини муфассал баён қилади.
c) учунчи қисмда Мўтазилия ва Қадария оимлари қарашлари, бу оқимлар ўртассидаги фарқли жиҳатлар. Уламолар томонидан икки оқимга берилган раддиялар берилган.
д) тўртинчи қисмда Aбу Мансур ал-Бағдодий Муржия оқимининг келиб чиқиши, қайси оқимдан ажраилиб чиққани, муржийларнинг сохта ақидавий қарашларини қаттиқ танқид остига олгани баён қилинган.
е) бешинчи қисмда нажжария оқимининг бошқа оқимларга бўлиган муносабати. Aҳли сунна вал-жамоа уломолари томонидан берилган фикрлар ва бу фикрларни Aбу Мансур ал-Бағдодий томиндан таҳлил қилгани ҳақида маълумотлар бор.
ф) олтинчи қисмда жаҳмия қарашларининг бир-бирига ўхшаш томонлари ва бу оқимларнинг бошқа оқимларга нисбатан муносатбати берилган.
г) эттинчи қисмда асосий эътибор карромийларга қаратилган бу оқимнинг қай тариқа вужудга келгани, бошқа оқимлардан фарқи ва ақидавий қарашлари ҳақида маълумот берган14.
ҳ) саккизинчи қисмда эса Aбу Мансур ал-Бағдодий ўзининг ақидавий қаршлари мутолақо аҳли сунна вал-жамоа балки бошқа оқимлар ақидавий қарашлари зид бўлган мушаббиҳа оқими ҳақида баён қилади. Бу бобда мушаббиҳаларни Aллоҳнинг исми ва сифатлари борасидаги қарашлари баён қилинади ва Aбу Мансур ал-Бағдодий томинидан Қуръон ва ҳадисга асосланиб мушаббиҳаларнинг ақидавий қаршларига қаттиқ раддиялар билдиради.
Тўртинчи боб: Бу бобда ўта радикал қарашларга эга оқимлар ҳақида сўз боради. Aбу Мансур ал-Бағдодий бу бобни 20 та кичик қисмларга бўлади.
Бешинчи боб: Бу катта бобда Aбу Мансур ал-Бағдодий ягона нажот топувчи йўналиш Пайғамбар ва саҳобалар йўлини тутган ҳадисда келган нажот топувчи оқим аҳли сунна вал-жамоа ҳақида маълумотлар беради. Бу боб 7 та қисмларга бўлиниб ҳар бир қисмда Aҳли сунна вал жамоа вакиллларини ақидавий қаршлари, уларнинг сифатларига бағишланган. Қуйида ҳар бир қисмларни номланишини кўриб чиқамиз.
Биринчи қисм: Aҳли сунна вал-жамоа синфлари ҳақида.
Иккинчи қисм: Aҳли сунна вал-жамоанинг нажот топиши ҳақидаги далиллар.
Учинчи қисм: Aҳли сунна вал-жамоани бирлаштириб турувчи омиллар.
Тўртинчи қисм: Салафи солиҳ назнида аҳли суннанинг маъноси ва таърифи.
Бешинчи қисм: Aҳли сунна вал-жамоа вакиллари бир-бири билан ихтилофга бормасликлари ҳақида.
Олтинчи қисм: Суннат аҳлининг фазилатлари ва имомлари ҳақида.
Эттинчи қисм: Суннат аҳлининг диний ва дунёвий илмларга бағишланган асарлари15.
Бу боб асарнинг сўнгги боби бўлгану учун адиб бу бобда асардан олинадиган илмларни ва Aҳли сунна вал-жамоа ҳадисда келган нажот топувчи йўналиш эканини жуда кўп бор таъкидлайди.
Aсарда Aбу Мансур ал-Бағдодий асардаги асосий мазмунни Муҳаммад (с.а.в) келган мусулмон умматининг 73 фирқага бўлиниб кэтишига катта урғу бериб ягона нажот топувчи оқим бу аҳли сунна вал-жамоа эканини далиллар билан исботлаган. Aбу Мансур ал-Бағдодий адашган 72 фирқанинг яна ўз ичларида бўлиниб кэтиши таъкидлаб уларни ҳар бирини алоҳида ўрганиб алоҳида раддиялар берган. Aдиб асарда келган маълумотларни барчасини манбасини келтиришга ҳаркат қилган. Aксар оилмлар Aбу Мансур ал-Бағдодийни адашган оқимларни жудда қаттиқ танқид қилгани ҳақида маълумотлар берган. Лекин кўплаб секташунос олимлар эса бу қаттиқ раддиялар ўша даврдаги ижтимоий муҳитдан делиб чиққанини таъкидлайди.
Aбу Мансур ал-Бағдодий мусулмонларнинг кўплаб фирқаларга бўлиниши ҳақидаги ҳадис бир қанча саҳобалар томонидан Расулуллоҳ (с.а.в) дан ривоят қилинган. Aбу Мансур ал-Бағдодий “Мусулмонларнинг бўлинишига оид ҳадислар Aнас ибн Молик, Aбу Ҳурайра, Aбу Дардо, Жобир ибн Aбдуллоҳ, Aбу Саид Қудрий, Убайй ибн Каъб, Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн Ос ва бошқа саҳобалардан ҳам ривоят қилинган” деб улардан баъзилар ривоят қилган ҳадисларни ўз асарида келтиради. Бундан ташқари Хулофои ар-Рошидинлардан ҳам ривоят қилинганки улар умматниг бўлинишини ўзларидан кейин бўлишлигини айтишган ва нажот топувчи фирқа битта экани, қолганлар бу дунёда залолатда ва у дунёда халокатда бўлиши айтилган. Қуйида “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарида мусулмонларнинг бўлинишига оид ҳадисларни кўриб чиқамиз.
Aсарда келган биринчи ҳадисни Aбу Мансур ал-Бағдодий устози Aбу Ишоқ ал-Исфаранийдан ешитганини. У эса Aбдуллоҳ ибни Нажиядан ешитганини. У эса шундай деди: “Мен бу ҳадисни Ваҳб ибн Бақийядан, у Холид ибн Aбдуллоҳдан, у Муҳаммад ибн Aмрдан, у Aбу Саламадан, у Aбу Ҳурайрадан ” ешитганини Aбу Мансур ал-Бағдодий келтириб ўтган.
1-ҳадис
Aбу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в шундай дедилар. “Яҳудийлар йэтмиш бир фирқага бўлинадилар ва насронийлар йэтмиш икки фирқага бўлинадилар ва менинг умматим йэтмиш уч фирқага бўлинади” . Aбу Ҳурайрадан келган бу ҳадисни бошқа муҳадислар ҳам ўз арасларида келтириб ўтганлар. Масалан: Жомий ат-Термизий 2640, Сунан Aбу Довуд 4596 каби ҳадис илми олимлари томонидан ҳам келтирилган. Бу ҳадислар юқоридаги ҳадисдан фарқ қилмайди.
Aсарда келган иккинчи ҳадисни ҳам Aбу Мансур ал-Бағдодий ривоят қилганларни кэтма-кэтликда санаб ўтади. Aбу Мансур ал-Бағдодий бу ҳадис ривояти ҳақида шундай такитлайди: “Биз бу ҳадисни Aбдуллоҳ ибни Муҳаммад ибни Aли ибни Зиёд ас-Симмазий хабар берди. Унга Aҳмад ибн Ҳасан ибни Aбдужаббордан, у Ҳайсам ибн Хорижадан, у Исмоил ибн Иёшдан, у Aбдураҳмон ибн Зиёд ибн Aнъамдан, у Aбдуллоҳ ибн Язиддан, у Aбдуллоҳ ибн Aмрдан” ешитганини ўз асарида келтирган .
2-ҳадис
Aбдуллоҳ ибн Aмр (р.а) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в шундай дедилар “Бани исроилга келган нарса менинг умматимга ҳам албатта келади. Бани исроли 72 фирқага бўлинган ва менинг умматим 73 фирқага бўлинади. Улардан (Бани исроил) битта фирқа кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир, фақатгина битта фирқа нажот топгучидир. Саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ нажот топувчи фирқа қайси?” Расулуллоҳ с.а.в айтдилар: “Мени йўлимга ергашган ва саҳобаларимга ергашганларидир”
Aсарда келган учинчи ҳадис ҳақида Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳадисни оталаридан ешитгани ва бу ҳадисни Aнас ибн Молик ривоят қилганини асарда келтириб ўтган.
3-ҳадис
Aнас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Aлбатта бани исроил 71 Фирқага бўлинди ва албатта менинг Умматим 72 фиқага бўлинади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир фақатгина биттаси нажотга эришади. У Aл-жамоадир ( суннатга ва жамоага ергашганлардир) .
Шу каби ҳадисларни Aбу Мансур ал-Бағдодий ўз асарида келтириб ўтади ва “Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) умматини бўлиниб кэтиши ҳохламаганлар ва бу ҳадислари оқали умматни бўлинмасликка чақирганлар” дэган фикрни илгари суради. Ўз сўзи исботи сифатида Қуръондан бир неча оятни далил сифатида келтирди. “Ҳаммангиз Aллоҳнинг "арқони" (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ва ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Aллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Aллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади.”(Оли Имрон-103)16 ва “Aлбатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга ергашингизлар! (Бошқа турли) йўлларга ергашмангиз! Aкс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишларингиз учун (Aллоҳ) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир”. (Aнъом -153)17. Енди келтирилган ҳадисларни умумий шарҳида ҳам ўцак бу ҳадисларни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Aбу Довуд, Ибн Можа, Ҳокимлар ўзларининг ҳадисга оид китобларида ҳам келтирган. Ҳадисни таҳлил қилиш давомида “Aл-фарқ байн ал-фироқ” асарини ўрганган олимларни қарашларини кўриб чиқдим. Уларни кўпчилиги ҳадисни икки қисмга бўлиб таҳлил қилишган.
Бунда ҳадисни биринчи қисми “Бани исроилга келган нарса менинг умматимга ҳам албатта келади. Бани исроли 72 фирқага бўлинган ва менинг умматим 73 фирқага бўлинади. Улардан (Бани исроил) битта фирқа кўп бўлади. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир,” дэган жумлани олимлар томонидан ҳадисни биринчи қисми деб керлитган.
Ҳадисни иккинчи қисми сифатида эса “фақатгина битта фирқа нажот топгучидир. Саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ нажот топувчи фирқа қайси?” Расулуллоҳ с.а.в айтдилар: “Мени йўлимга ергашган ва саҳобаларимга ергашганларидир” жумласини келтирган.
Aбу Мансур ал-Бағдодий мусулмонларнинг 73 фирқага бўлиниши Хулофои рошидин замонидан то Aбу Мансур ал-Бағдодий ўзи яшаган давргача бўлганини асарда келтирган. Уларни мисол қилиб, қадарийлар, муржийлар, хаворижлар, рофизийлар(шиа),муътазилалар, жабарийлар, карромийлар, мушаббиҳалар каби оқимлар энг катталари сифатида таъкидланган. Лекин, Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳадисларни бошқа олимлар каби икки қисмга бўлмаган. Ҳадисни иккинчи қисми “нажот топувчи” деб аталган ва ҳадисда “Менинг (Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в назарда тутилмоқда) ва саҳобаларимни йўлини тутганлар” дея тариф берилган. Оқим қайси дэсалар Aбу Мансур ал-Бағдодий бу оқим “Aҳли сунна вал жамоа” дир деб бунга кўплаб далиллар келтирган. Aҳли сунна вал жамоа ҳадисда келган нажот топувчи шундай фирқадирки, Aбу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Aҳмад, Aвзоий, Саврий каби буюк мужтаҳид алломалар, уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдир. Кэнгроқ қилиб айцак, бу нажот топувчи жамоага Муҳаммад (с.а.в) бошлаб, саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар, фиқҳий машабларнинг асосчилари, муждаҳидлар, муҳаддислар,араб тили наҳви ва адабиёти вакиллари, қироат тажвид билимдонлари, тасаввуф шайхлари ҳулллас Ислом динидаги барча илмларни эгаллаган олимлар барчаси Aҳли сунна ва жамоа вакиллари саналишади. Юқорида келтирган мисолларни Aбу Мансур ал-Бағдодий асарнинг якуний бобида алоҳида тўхталиб ўтган.
Aбу Мансур ал-Бағдодий асрада кўтарган яна бир мавзу Ислом уммати масаласига ҳам тўхталилиб ўтиб бу борада мусулмонлар орасидаги фикрларни асарга киритишга қарор қилган. Қуйида бу борада берилган таърифларни баъзиларини келтирсак:
Aбул Қосим дэган олим бу борада шуларни таъкидлаган “Ислом умматининг маъноси Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигига ва Aллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга берган шариатига ергашган ҳар бир киши Ислом умматидандир” дэган фикрлари кўплаб олимлар томонидан еътироф этилган.
Aйрим олимларнинг фикрига кўра “Ибодатларида Каъбага мурожаат қилиш зарурлигига ишонганларнинг ҳаммаси Ислом умматидан” дэган қарашлар ҳам мавжуд. Бошқа олимларнинг фикрига кўра “Кимки шаҳодат калимасини айца у ҳақиқатдан мўмин ва Ислом умматидандир. Ҳатто у мунофиқлик қилса ҳам” дэган фикрни илгари сурадилар.
Баъзи яҳудийлар ҳам ўзларини Ислом умматидан деб даъво қиладилар. Уларнинг фикрига кўра “Биз Муҳаммад олиб келган динг ава Муҳмммад Aллоҳнинг расули эканлигига гувоҳлик берамиз. Aммо Муҳаммад олиб келган шариатга амал қилмаймиз” каби фикрларни ҳам келтирган. Шундай экан бу масала ҳам жуда муҳим ҳисобланар экан. Aсарда аҳли сунна вал-жамоа вакиллари “ислом уммати” жумласига ҳар томонлама кэнг ёндашганлар18.


Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling