Малакавий иш тайёрлади: Aбдулқосимов Шарофиддин, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари


Download 43.61 Kb.
bet1/5
Sana11.03.2023
Hajmi43.61 Kb.
#1260146
  1   2   3   4   5
Bog'liq
BAYNAL FIROQ



ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ


AБДУЛҚОДИР БАҒДОДИЙНИНГ “АЛ-ФАРҚ БАЙНАЛ-ФИРОҚ” АСАРИ
МАВЗУСИДАГИ
МАЛАКАВИЙ ИШ
Тайёрлади: Aбдулқосимов Шарофиддин,
10- гуруҳ тингловчиси
Малакавий иш раҳбари: Фарруҳ Қушбаев-
Ижтимоий ва мутахасcислик фанлари кафедраси
ўқитувчиси


Наманган-2023
МУНДAРИЖA:
КИРИШ………………………………………………………………..……..…3
АСОСИЙ ҚИСМ
1. Aбу Мансур Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти ……………………….…...6
2. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг тузилиши ва ҳадислар таҳлили.…….15
3. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг нашрлари ва ўрганганлик даражаси.......23 ХУЛОСA………………………………………………………….................…26
ФОЙДAЛAНИЛГAН МAНБA ВA AДAБИЁТЛAР РЎЙХAТИ….....….27

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ халқимиз тарихий-маъданий меросини қайта тиклаш ва ундан жамиятни маънавий янгилашда унумли файдаланиш зарурати туғилди. Чунки, “жамият тараққиётидаги ҳар қандай ўзгаришлар, янгиликлар, айниқса, инсоният ривожига туртки берадиган жараёнлар, кашфиётлар ўз-ўзидан юз бермайди. Бунинг учун аввало асрий анъаналар, тегишли шарт-шароит, тафаккур мактаби, маданий-маърифий муҳит мавжуд бўлмоғи керак. Миллатнинг табиатида, қонида, насл-насабида эзгулик ва маърифат сари интилиш мафкураси ва қонуният жўш уриши лозим”1 Мавороуннаҳр ва Хуросон диёрида яшаган ва ислом дини ривожига ҳисса қўшган алломаларни ҳаётини ва асарларини ўрганишга катта эътибор берила бошлади. Шундай экан улуғ аждодларимиз томонидан яртилган ва бугунги кунда бутун дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг учун эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиш шубҳасиздир.
Aйни вақтда таъкидлаш лозимки, ана шу бэтакрор илмий мероснинг барча қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Биргина мамлакатимиз китоб фондларида сақланаётган, асарлар ҳалигача тўла ўрганилмаган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида таъкидлаганларидек: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади. Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон сивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман”2 – деб айтган сўзлари ва Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Ислом сивилизацияси маркази” очилиши Ислом дини алломалари томонидан ёзилган асарларни ўрганиш ва ўзбек тилига таржима қилишга катта замин яратди. Ҳозирги кунда марказ ислом динига оид бир қатор илмий йўналишлар билан бир қаторда ислом уламоларини асарлари тадқиқоти билан ҳам кэнг шуғулланмоқда.
Марказнинг очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек: “Ушбу марказнинг асосий ғояси аждодларимизнинг Ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади. Ватанимиздан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий сивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади” – деб таъкидлаганлари бизга янада алломаларимиз томонидан ёзилган асарларни ўрганишга замин яртади3.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда малакавий ишни ислом оламида сезиларли ўринга эга Aбу Мансур Бағдодий ва унинг “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асари асосида олиб боришга қарор қилинди.

Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling