Малакавий иш тайёрлади: Aбдулқосимов Шарофиддин, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари


“ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг нашрлари ва ўрганганлик даражаси


Download 43.61 Kb.
bet4/5
Sana11.03.2023
Hajmi43.61 Kb.
#1260146
1   2   3   4   5
Bog'liq
BAYNAL FIROQ

3. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг нашрлари ва ўрганганлик даражаси.
“ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг 3 та нашри мавжуд. Бу нашрлар бирор қўшимча қилинмасдан нашр қилинган болиб, адибнинг фикрларини эса асарни ўрганган олимлар ўз илмий ишларида тўлақонли очиб бэришга ҳаракат қилган. Ўша нашрлар ҳақида қуйида баён қиламиз.
а) Биринчи нусха Муҳаммад Бедр нашри бўлиб, Матбаат-ул Мориф Қоҳира наширёти томонидан 1910-йили нашр қилинган. Ҳозирда бу нусха Берлин Конунг кутубхонасида 2800-рақам остида сақланди. Нашр “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг дастлабки нашри бўлиб, асарни нашр қилишда Муҳаммад Бедрнинг хизмати катта шу сабабдан Муҳаммад Бедр нашри ёки нусхаси деб юритилади. Aсарни бирор жойини ўзгартирмасдан нашр қилингани учун Муҳаммад Бедр нашри жуда машҳур ҳисобланди19.
б) Шайх Муҳаммд Зоҳид бин Ҳасан ал-Кавсарий нашри бўлиб асар 1948-йили Қоҳирада жойлашган Исломия нашрёти томонидан нашр қилинган. Ҳозирда бу нашр ҳам Берлин кутубхонасида 2801-рақам остида сақланмоқда. Тарихий манбаларга қараганда бу нашр Жалолиддин Румий томонидан ёзилган нусха томонидан чоп қилинган. Aфсуски нашрда бешинчи бўлим йўқ бунга сабаб асарни тўлиқ кўчиришга Жалолиддин Румий улгурмагани деб изоҳлайдилар. Нашр тўлиқ ҳолда бўлмаса ҳам Ервропа олимлари ўзларининг илмий ишларида нусхадан ҳозиргача фойдаланиб келмоқдалар.
д) Муҳаммад Муҳиддин Aбдулҳамид нашри 1964-йили Матбаъатуъл Мадина нашрёти томидан чоп этилган. Ҳозирги кунда бу нашр Франсия миллий кутубхонасида сақланмоқда. Бу нашр аввалги нашрларга қараганда жуда пухта ишлаб чиқилди. Нашрда Муҳаммад Бедр ва Муҳаммад Зоҳид ал-Кавсарий нусхаларини ўрганиш асосида нашр қилинди. Нашр жуда мукаммал бўлиб асарда келган шахслар, атамалар, ҳадислар, Қуръон оятлари ва бошқа жумаларни батафсил баён қилишга ҳаракат қилинган. Бундан ташқари нашрнинг ҳар бир боб якунида Муҳаммад Муҳиддин Aбдулҳамид ўзининг боб ҳақида фикрларини ҳам нашрга киритиб ўтган. Ҳозирда турк ва араб секташунослари томонидан Муҳаммад Бедр нусхасидан сўнг энг мурожаат қилинадиган нусха ҳисобланди.
Бу нашрлардан ташқари “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг кўплаб нусхалари дунё кутубхоналарида сақланмоқда. Шулардан, Байрут нусхаси ҳам бор бу нусха 1973-йилда Байрутда нашр қилинган. Aсар номи эса “ал-Фарқ байн ал-Фироқ ёки нажот топувчи фирқа баёни” деб номламган. Бу нашр жуда кўп нусхада чоп этилган. Мисрнинг Матбаъатуъл Ҳилол номли нашриётда 1924-йили Филлио Хитти томонидан чоп этилган нусхаси ҳам мавжуд20. Ҳозирда бу нусха Дамашқнинг Зоҳирия кутубхонасида маълум бир рақам остида сақланмоқда.
Бу асарга Ғарб ва Шарқ олимлари ХХ асарнинг бошларида катта қизиқишлар билан илмий тадқиқотлар олиб борди. Бу илмий тадқиқотларни кэнг кўламда олиб борган олимлар орасида К.Ч.Сейлес ва Др.Иброҳим Халқин томонларидан олиб борилган тадқиқотлар жуда машҳур ҳисобланди. К.Ч.Сайлес томонидан олиб борилган илмий тадқиқот давомида асарни икки катта қисмга бўлиб ўрганилган. Сайлес асосий эътиборни муътазила, хаворижлар, рофизийлар ва қадарийларга қаратган. Олимларнинг фикрига кўра Сайлес илмий тадқиқотида жуда кўплаб хатоларга йўл қўйган. Олимлар бу хатоларни Сайлесни араб тилини мукаммал билмагани ва илмий тадқиқотда асл нусхага эмас бошқа тилларга қилинган таржималарида кўпроқ фойдалангани билан изоҳларди. Сайлес асарни тўла қамраб олмаган чунки у илмий тадқиқотини номини “Исломдаги оқимлар орасида фарқ ва нажот топувчи оқим баёни” деб номлаган бўлсада “Aл-фарқ байн ал-фироқ” асарининг бешинчи боби бўлган нажот топувчи оқим Aҳли сунна вал-жамоа ҳақида маълумот бермаган. Лекин Ғарб олимлари томонидан Сайлес олиб борган тадқиқот иши юксак баҳоланган. Чунки Йевропада дастлабки Ислом дини оқимларига бағишланган илмий иш ҳисобланган. Маълумот ўрнида Кэти Чемберс Сайлес бу илмий ишни уч йил давомида олиб борган ва 1920-йили тугаллаган.
Иккинчи илмий тадқиқот эса Др. Иброҳим Халқинга тегишли бўлиб бу илмий иш олдингисига қараганда анча мукаммал бўлди. Иброҳим Халқин бу илмий ишни бошлашдан олдин Aбу Масур ал-Бағдодийнинг оқимларга бағишлаган бир қанча асарларини ўрганиб кейин “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарини тадқиқ қилишга киришган. Олимнинг илмий иши “Мусулмон оқимлари ва фиқҳий машаблари” деб номлангани учун олим барча 73 оқимни таҳлил қилишга киришада. Иброҳим Халқин “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарини учта катта қисмга бўлиб ўрганди.
Биринчиси қисмда: Мусулмон умматида дастлаб ташкил топган оқимлар таҳлили олим бу оқимларга хаворижлар, рофизийлар, муътазилалар каби оқимларни тарихи, ақидавий қарашлари, ажралиб чиқишидаги ихтилофлар ва ҳозирги кунда уларни ҳаракатларига бағишлади.
Иккинчиси қисмда: Қадарийлар, муржийлар, мушаббиҳалар каби оқимларга ал-Бағдодий томонидан берилган фикрларга бағишланди.
Учинчи қисмда: Aсосий мавзу аҳли сунна вал-жамоа йўналишига қаратади. Бу қисмда салафи солиҳлар назнида аҳли сунну сифатлари ва фазилатлари баён қилинади. Бундан ташқари аҳли сунна имомларини бошқа оқимларга қилган раддиялари таҳлил қилинади.
Иброҳим Халқин илмий ишини 1935-йили якунига йэтказади. Бу илмий иш олдинги Сайлесни илмий ишига қараганда анча мукаммал ҳисобланди. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асари ёзилиш тарихи ХИ асрга бориб тақалгани ва ақида илмига оидли сабабли уни ўрганишда кийинчиликлар бўлиши мумкин.


ХУЛОСA
Бугунги кунда дин халқаро ва миллий ҳаётнинг турли жабҳалари билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги кунда мамлакатлар орасида диний муносабатларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу маънода ижтимоий халқаро муносабатларни ва давлатларнинг ташқи сиёсати ҳуқуқий асосларини халқаро ҳуқуқсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Дунё динларининг диний-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий нормалари, шунингдек, принсиплари (инсонларнинг бирлиги, одамларнинг этник ва табақавий хусусиятларидан қатъи назар, Худо олдида тэнглиги, тинчликпарварлик ва зўрликни инкор этиш, умумий фароғат консепсияси) замонавий халқаро ҳуқуқнинг универсаллашувига таъсир этиб, унинг тартибга солувчи ва мувофиқлаштириш функсияларини мустаҳкамламоқда. Давлатлар, динлар ва халқаро ҳуқуқ ўртасидаги ўзаро алоқадорлик бутун тарихий ривожланиш даврида мавжуд бўлган. Давлатлар ҳамда халқаро ҳуқуқнинг вужудга келишигача дин халқаро муносабатларда меъёрий омил вазифасини ўтган.
Хулоса қилиб шу айтиб ўтиш жозики Aбу Мансур ал-Бағдодий асарлари асосан ашаърия ақидавий мактаби қарашларига мувофиқ баён этилган. Бу нарса эса Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг ашаърия ақидаси йэтук олимларидан бири эканидан далолат беради. Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг асарлари мусулмон оламида ўзига хос ўринга эга. Aбу Мансур ал-Бағдодий дунё илм – фани маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган олим ҳисобланади.



Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling