Малакавий иш тайёрлади: Тўланов Aбдулхамит, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари


Download 49.1 Kb.
bet6/7
Sana16.06.2023
Hajmi49.1 Kb.
#1489004
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Asnam

г) “Ташқи” динларнинг араб жамиятига таъсири
Асрлар давомида такомиллаша бориши натижасида мураккаб идеологик системага айланган яҳудийлик, христианлик ва зардуштийлик динларининг у ёки бу даражада Арабистонда тарқалиши, албатта, маҳаллий аҳолига таъсир кўрсатмай қолмади. Шунингдек, бу таъсир бир хил бўлмагани ҳам табиий бир ҳол. Масалан, ислом ғалабасидан кейин ҳам арабларда оташпарастлик билан боғлиқ баъзи одатларнинг сақланиб қолганини ҳисобга олмаганда мажусийларнинг арабларга таъсири унча катта бўлмади. Аммо яҳудий ва христиан динлари хусусида бундай деб бўлмайди22.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, исломшуносликка оид адабиётнинг аксариятида яҳудий ва христиан динларининг ислом арафасидаги араб жамиятига таъсири масаласида бир ёқламалик, қолаверса, ғаразгўйлик бор. Бундай асарларнинг муаллифлари очиқдан-очиқ ёки хуфёна ислом дини ана шу икки диннинг биридан (ёки иккаласидан) келиб чиққан, ундаги тушунчалар асосан Таврот ва Инжилдан олинган деган фикрни илгари сурадилар. Қайси динга кўпроқ мойиллик билдирилганига қараб, бу муаллифларнинг ўзлари қайси диёнатда эканликларини билса бўлади. Маълум тарихий вазиятларда ижтимоий онгнинг ифодаси сифатида вужудга келган уччала монотеистик дин ҳам мустақил. Уларнинг ҳеч қайсиси ҳимояга муҳтож эмас. Фақат шу нарсани қайд қилмоқ зарурки, бу масалада чуқур илмий фикр билдириш учун етарли асос йўқ.
Гап шундаки, бизгача қадимги Арабистон яҳудларининг ёки христианларининг ўз эътиқодлари ҳақида, тоат-ибодатлари ҳақида, атрофларидаги асосан кўп худоликда бўлган араблар билан муносабатлари ҳақида ёзган бирорта асарлари етиб келмаган. Ҳозирча фақат Арабистон христианлари ва яҳудийлари ишлатган ва арабларга тушунарли бўлган истилоҳ ва атамалар хусусида сўз юритиш мумкин, холос23.
Масалан, ҳозирги замон араб тилида черковларда ибодат вақтини билдирадиган жом-қўнғирок (русча – колокол) маъносида жоҳилия христианларидан қолган “ноқус” сўзи ишлатилади. “Ноқус” узун тахтадан иборат бўлиб, унга бошқа кичикроқ “вабил” деб аталган ёғоч билан уриларди. Христианларнинг ибодат жойларини ифодалаш учун асли сирёний “биъа” ва ҳабаш тилидан олинган “савмаъа” сўзлари ишлатилган. Христиан роҳиблари яшайдиган манзил ҳам сирёний тилидан олинган сўз билан “қуллоя” (русча – келья шундан) деб аталган. Черков маъносида жоҳилия араблари кўпроҳ “дейр” (кўплиги адира) сўзини ишлатганлар: дейр ас-сива, дейр ал-Ҳанзала, дейр ал-Луж ва ҳоказо. “Меҳроб” сўзи черковнинг ўрта қисмини англатган. Черковлардаги ибодат маросими асли оромийча “салот” /ҳозирги араб тилида бу сўз “намоз” маъносини беради/ сўзи билан ифодаланган. Эрталабки ва кечки ибодатлардан сўнг роҳиблар “тасбиҳ” ўгириш, яъни худонинг номини зикр қилиш ва улуғлашни одат қилганлар. Диний қўшиқларни овоз чиқармасдан, паст ва юқори овоз билан куйлаш “замзама”, “ҳайнама” ва “шамъала” деб аталган. Умуман олганда Арабистон яҳудийлари ва христианлари ишлатган диний терминлар этимологик жиҳатдан оромий, юнон, лотин, ҳабаш ва араб тилларидан олинган24.
Жоҳилия араблари Таврот ва Инжил персонажларидан исмлар сифатида фойдаланганлар. Асли тавротий исмларидан энг кенг тарқалгани Одам, Иброҳим, Исҳоқ, Исмоил, Айюб, Довуд ва Сулаймон эди. Шунингдек, Исо, Абд ал-Масиҳ, Гиргас, Роман, Семъон (Шамъун), Настас, Юҳанна сингари соф христиан исмларини ҳам араблар орасида учратиш мумкин эди. Аёллар христиан исмларидан Мария, Марьям ва Ҳаннани кўпроқ ёқтирардилар. Муҳаммад (сав) никоҳида бўлган аёллардан бирининг исми – Мария, ундан туғилган, аммо гўдаклигида нобуд бўлган ўғил – Иброҳим исмли эди. Мазкур исмларнинг баъзиларидан янги арабча шакллар ҳам пайдо бўлди: Довуд-Дуод; Сулаймон-Салмон, Саллом, Сулайм; Исо-Ясу, Яшу ва ҳоказо. Шу нарса характерлики, ҳозирги замон араб тилида “христиан” маъносини англатадиган “масиҳий” сўзи исломдан олдинги арабларга умуман маълум эмасди. Айни вақтда ҳар хил мартабадаги христиан руҳонийларини англатувчи чет тиллардан кирган “Батриқ” (патриарх), “Матрон” (митрополит), “усқуф” (епископ) каби сўзлар кўпчилик учун тушунарли эди. Қуръондаги “аҳл ал-инжил” ибораси (Моида сураси,47) христианларни кўзда тутган, албатта, чунки яҳудлар Инжилни тан олмаганлар25.
Маълумки, деярли минг йил давомида оромий (сурёний) тили Яқин Шарқда халқаро тил вазифасини бажарган. Бу ерга савдо ишлари билан келиб турган араб савдогарларида ҳам бу тилни ўрганишга эҳтиёж туғилган. Камдан-кам араб христианлари Таврот ва Инжилнинг асл тиллари – иврит ва юнон тилларини билганлар. Шарқ христианлари тоат-ибодат ишларида, асосан, оромий тилидан фойдаланганларини ҳисобга олсак, бунга ортиқча эҳтиёж бўлмаганлиги ҳам тушунарли бўлади. Арабистонда фаолият олиб борган аксарият христиан руҳонийлари оромийлардан бўлган. Христиан динини араб қабилалари орасида тарқатиш учун улар диний адабиётнинг ҳаммасини бўлмасада, баъзи қисмларини исломдан анча олдин арабчага таржима қилган бўлишлари керак. Бу эса ўз навбатида нафақат диний, балки юнон ва суриён фалсафий фикрларини ҳам Арабистонга кириб келишига шароит яратган. Христиан дини, шубҳасиз, жоҳилия арабларининг санъатига ҳам таъсир қилди. Христиан дини билан бирга Арабистонга черковлар, меҳроблар, мазбаҳлар (қурбонлик қилинадиган жой – алтарь) қуриш санъати, ўзига хос нақшинкорлик ва тасвирий санъат намуналари кириб келди.


ХУЛОСА
Ислом вужудга келиши арафасида Жанубий Aрабистон эътиқодида катта ўзгаришлар юз берди. Aрабистон ярим оролининг жанубида ҳам, шимолида ҳам аксарият аҳоли ҳар хил бут-санамларга сиғинарди, яъни кўпхудолик эътиқодида эди. Aммо арабларнинг бутпарастлиги фақат тотемизм, фетишизм каби ибтидоий, илк дин шакллари емас, балки узоқ йўлни босиб ўтган, нисбатан ривожланган кўпхудолик эди.
Ислом вужудга келиши арафасида жанубий Арабистон аҳолисининг эътиқодида катта ўзгаришлар юз бердики, муснад ёзувларидан бехабар бўлганликлари учун Ибн ал-Калбий ва бошқа араб ахборийлари бу масалага эътибор бермаганлар.
Кўриниб турибдики, яҳудий ва христиан динларининг жоҳилия арабларига таъсири масаласида тугал фикр айтишга ҳали эрта. Аммо айни вақтда бир нарсада иккала монотеистик диннинг Арабистон исломолди жамиятига таъсир қилганини инкор қилиб бўлмайди. У ҳам бўлса жоҳилия арабларининг орасида мавжуд бўлган яккахудолик (тавҳид) ғоясининг янада кенг тарқалишида ўз аксини топди. Яманда Раҳмонга ибодат қилишга асосланган ўзига хос яман монотеизми ёки унинг бошқа бир кўриниши – “Зу Само”, яъни “Осмон эгаси”га сиғиниш, бу ерга христиан дини келмасдан олдин мавжуд эди. Ҳижозда ҳам ота-боболарининг бут-санамларга сиғинишидан норози кишилар кўп эди. Бир қанча катта шаҳарларда, айниқса, Маккада янги эътиқод тарафдорлари изтиробда бўлган қалбларга таскин берувчи, бутун борлиқни яратган – холиқ, танҳо худони қидирардилар. Умайя б. Абу Салт сингари шоирлар христианлар билан яқин алоқада бўлдилар, уларнинг китобларидан ҳақиқат қидирдилар. Баъзилар паноҳ истаб яҳудий ёки христиан динига кирдилар ҳам. Шундай вазиятда кўп худолиликни кескин қоралаб, айни вақтда яҳудий динидан ҳам, христиан динидан ҳам кўнгли тўлмаган, боши берк кўчадан чиқишнинг соф араб йўлини қидирган кишиларнинг бир неча тоифалари пайдо бўлди



Download 49.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling