Малакавий иш тайёрлади: Тўланов Aбдулхамит, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари
Малакавий иш мақсади ва вазифалари
Download 49.1 Kb.
|
Asnam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малакавий ишнинг таркибий тузилиши.
- Илк араб жамиятида кўпхудолик
Малакавий иш мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақсади ибн Калбийнинг “ Китаб ал-санам” асарида Aрабистон яриморолида вужудга келган энг қадимги динлар таҳлилининг ҳозирги кундаги аҳамиятини ўрганиш кўзда тутилган. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
- Илк араб жамиятида кўпхудолик; - Ибн Калбийнинг “Китаб ал-аснам” асари; - “Ташқи” динларнинг араб жамиятига таъсири. Малакавий ишнинг таркибий тузилиши. Малакавий иш кириш, асосий қисм-учта режа, хулоса ва фаойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Илк араб жамиятида кўпхудолик Арабистон ярим оролининг катта қисмида ислом вужудга келгунга қадар кўпхудолилик ҳукм сурарди. Арабларнинг энг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш аждодларга /салафларга/ сиғинишни киритиш мумкин. Тотемизмнинг яққол далили сифатида кўп араб қабилаларининг номини келтириш кифоя: асад (арслон), калб (ит), бакр (бўталоқ), саълаб (тулки), зиб (бўри) ва ҳоказо. Фетишизм қадимги арабларда асосан метеорит ва вулқоний тошларни муқаддаслаштириш, уларга сиғинишда ўз ифодасини топди. Маълумки, анимизм табиатдаги жамики мавжудотларни “руҳлантиради”, яъни уларда “руҳ” ёки “жон” бор деб ҳисоблайди. “Жоҳилия” адабиётида марҳумларнинг “жони” ёки “арвоҳи” (руҳнинг кўплиги) ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Баъзи бадавий қабилалар қадимги мисрлилар сингари инсон вафотидан сўнг унинг “жони” яшашда давом этишига ишонганлар. Марҳумниг гўрига туяни сўйиб кўмиш ҳоллари бунга мисол бўла олади. Анимизмнинг бир тури сифатида “жин”, “ажина” тушунчаси ҳам қадимги арабларда кенг тарқалганди1. Арабистонда хар хил худоларнинг тимсоли – санамларга сиғиниш қачон пайдо бўлганлиги ҳақида муайян тарихий маълумотлар йўқ. Ҳарқалай, бут-санамларга сиғиниш – диннинг янги босқичи бўлди. Оссурийлар шимолий араб (”Ариби”) қабилаларига ҳужум қилганларида уларнинг санамларини ҳам асирга туширганлари ҳақидаги маълумотга қараганда милоддан аввалги VIII асрдаёқ ҳар бир араб қабиласининг ўз санами бўлган. Бадавий араб қабилалари санамларини жойлаштириш учун махсус ибодатхоналар қурганлар. Икки қабила урушидан сўнг одатда мағлуб қабила ғолиб қабила санамига сиғина бошларди. Баъзида ғолиб қабила мағлуб қабиланинг санамини ҳам ўз санами ёки санамлари сафига қабул қилиши мумкин эди. Арабистоннинг турли ерларида муайян санамларнинг қароргоҳи мавжуд бўлиб, улар зиёратгоҳлар сифатида маълум эди. Макка Арабистоннинг диний марказига айлангач, у ердаги Каъба санамларнинг пантеонига (тўпланган жойига) айланиб қолди. Ислом арафасида араблар орасида бутпарастлик шунчалик авжида эдики, ҳатто ҳар хонадоннинг ўз санами бор эди, дейиш мумкин. Сафарга отланган киши бундай санамни қўли билан сийпалаб, сўнг йўлга тушарди, сафардан қайтгач эса, биринчи навбатда, у яна санамини силаб-сийпарди. Ибн ал-Асирнинг уқтиришича, 630 йилда Муҳаммад (сав) Маккани фатҳ этганида Каъба ичида 360 та санамни кўрган ва уларни синдириб ташлашни буюрган. Aрабистон ярим оролининг Макка, Мадина, Тоиф, Хайбар сингари бир қанча енг муҳим шаҳарларини ўз ичига олган қисмини қадимдан Ҳижоз, деб аташган. Бу ярим оролнинг катта қисмида Ислом вужудга келгунига қадар кўпхудолик ҳукм сурарди. Aрабларнинг енг қадимги динлари жумласига тотемизм, фетишизм, анимизм ва ўтмиш авлодларга сиғинишни киритиш мумкин. Тотемизмнинг яққол далили сифатида кўп араб қабилаларининг номини келтириш кифоя; асад (арслон), калб (ит), бакр (бўталоқ), саълаб (тулки), зиъб (бўри) ва ҳ.к. Aрабистонда ҳар хил худоларнинг тимсоли - санамлар қачон пайдо бўлганлиги ҳақида аниқ тарихий маълумотлар йўқ. Ҳарқалай, бут-санамларга сиғиниш - диннинг янги босқичи бўлди. Ерамиздан аввалги ВИИИ асрдаёқ ҳар бир араб қабиласининг ўз санами бўлган. Икки қабила урушидан сўнг, одатда, мағлуб қабила ғолиб қабила санамига сиғина бошларди2. Баъзида ғолиб қабила мағлуб қабиланинг санамини ҳам ўз санами ёки санамлари сафига қабул қилиши мумкин эди. Aрабистоннинг турли йерларида муайян санамларнинг қароргоҳи мавжуд бўлиб, улар зиёратгоҳлар сифатида маълум эди. Макка Aрабистоннинг диний марказига айлангач, у йердаги Каъба санамларнинг пантеонига (тўпланган жойига) айланиб қолди. Ислом арафасида араблар орасида бутпарастлик шунчалик авжида эдики, ҳатто ҳар хонадоннинг ўз санами бор эди, дейиш мумкин. Сафарга отланган киши бундай санамни қўли билан ишқаб, сўнг йўлга тушарди, сафардан қайтгач еса, биринчи навбатда у яна санамини силаб-сийпарди. Ибн ал-Aсирнинг уқтиришича, 630 йили Муҳаммад (с.а.в.) Маккани забт етганларида Каъба ичида 360 та санамни кўрганлар ва уларни синдириб ташлашни буюрганлар. Санамларнинг сони учун бу рақам жуда катта кўринади, аммо муайян санам бир неча қабилада еҳтиром қилинган бўлса, у Каъбага шунча нусхада қўйилган бўлиши мумкин. Ибн ал-Калбийнинг араб кўпхудолигига бағишланган "Китоб ал-асном" асарида тилга олинган датлабки 5 санамнинг номи (Вадд, Суво, Яғус, Яуқ, Наср) Қуръонда ҳам зикр қилинган (Нуҳ, 22-23-оятлар). Уларнинг тасвири кўпчиликка маълум эди. Вадд - еркак киши, Суво - аёл киши, Яғус - шер, Яуқ - от ва Наср - бургут қиёфасида ифодаланар эди. Қуръонда зикр қилинган енг қадимги санамлар жумласига Манот, Aллот ва ал-Узза ҳам киради. Жоҳилия арабларининг тассавурида бу учала санам ҳам аёл худолар бўлган3. Исломдан олдин Aрабистоннинг кўп жойларида яҳуд жамоалари мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар кўп. Яҳудлар билан бирга Aрабистон ярим оролига яҳудий дини ҳам кириб келди. Aрабистон яҳудийлар ҳақида, асосан, Қуръон, Ҳадис, Тафсир, Сира ва аҳборлар китоблари хабар беради. Бу мавзуга аниқлик киритадиган ҳозирга қадар топилган ҳужжатларнинг енг қадимийси - Янги Бобил подшоҳи Набонидга (ер.ав.555-539) тегишли хроникадир. Унда айтилишича, ерамиздан аввалги 552-542 йиллари Шимолий Aрабистондаги Тейма шаҳрини ўзига пойтахт қилиб олган Набонид бу йердаги шаҳарларни ўзлаштириш мақсадида Бобилдан талайгина аҳолини кўчирган, улар орасида кўпчиликни яҳудлар ташкил қилган. Маълумки, бундан олдинроқ (ер.ав.586 й.) Навуходоносор ИИ Қуддусни забт қилганида салкам 30 минг яҳудийни асир қилиб, Бобилга келтирган ва "Бобил асирлиги" 50 йил давом етганди. Шундан сўнг ҳам баъзи яҳудлар Фаластинга қайтмай, Бобилда қолиб кетгандилар4. Download 49.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling