Малакавий иш тайёрлади: Тўланов Aбдулхамит, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари
Download 49.1 Kb.
|
Asnam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малакавий иш раҳбари
- ХУЛОСА
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ ИБН КАЛБИЙНИНГ “ КИТАБ АЛ-САНАМ” АСАРИДА AРАБИСТОН ЯРИМОРОЛИДА ВУЖУДГА КЕЛГАН ЭНГ ҚАДИМГИ ДИНЛАР ТАҲЛИЛИ МАВЗУСИДАГИ МАЛАКАВИЙ ИШ Тайёрлади: Тўланов Aбдулхамит, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари: Дилмурод Собиров - Ижтимоий ва мутахасcислик фанлари кафедраси ўқитувчиси Наманган-2023 МУНДАРИЖА КИРИШ .................................................................................................................3 AСОСИЙ ҚИСМ 1. Илк араб жамиятида кўпхудолик......................................................................5 2. Ибн Калбийнинг “Китаб ал-аснам” асари........................................................9 3. “Ташқи” динларнинг араб жамиятига таъсири ………......................………15 ХУЛОСА ...............................................................................................................29 ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..................30 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Диний-маърифий соҳада амалга оширилган мазкур ислоҳотлар бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиш билан бирга неча асрлардан бери Ислом динига эътиқод қилиб келаётган халқимизнинг диний маърифатини янада юксалтиришда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Илк ислом жамиятидан олдинги даврлардаги диний ҳолат ҳамда бу даврдаги ижтимоий ҳолат қандай эканлигини билиш ҳозирги даврда долзарб ҳисобланади. Чунки ислом қандай диний ҳолатларни суриб чиқаргани тасаввурга ега бўлиш муҳим ҳисобланади. Бу давр ҳақида енг яхши маълумот берувчи манбалардан бири еса ибн Калбийнинг "Китаб ул-аснам" ҳисобланади. Бу асарни тадқиқ қилиш ва ўрганиш ҳозирги вақтда зарур ҳисобланади. Download 49.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling