Малакавий иши тайёрлади: Якубов Шерали, 7-давра тингловчиси Малакавий иш раҳбари
Малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари
Download 40.51 Kb.
|
Abu Bakr r.a
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малакавий ишнинг таркибий тузилиши.
- Aбу Бакр ( р.а) даврларида Қуръони Каримнинг жамланиш заруриятининг юзага келиши
Малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари. Малакавий ишнинг мақсади Aбу Бакр ( р.а) даврларида Қуръони Каримнинг жамланиш аҳамиятини таҳлил қилишдан иборатдир. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
- Aбу Бакр ( р.а) даврларида Қуръони Каримнинг жамланиш заруриятининг юзага келиши; - Қуръони Каримнинг жамланиши ва тартиби; - Қуръони Каримнинг жамланиши ва унинг доирасида юзага қарашлар таснифи. Малакавий ишнинг таркибий тузилиши. Малакавий иш кириш, асосий қисм-учта режа, хулоса ва фаойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Aбу Бакр ( р.а) даврларида Қуръони Каримнинг жамланиш заруриятининг юзага келиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттиқ жанглар бўлди. Шу жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда ҳазрати Умар Абу Бакрга (Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин): «Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар. Аввал бошда ҳазрати Абу Бакр иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. Кейинроқ эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб, бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар. Чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида ёзган, Пайғамбаримиз вафот этадиган йиллари Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган эди2. Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо ва бошқалар Қуръони Каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу улкан ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: «Кимнинг қўлида ёзилган Қуръон бўлса ва унинг Пайғамбаримиз ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди!» дея эълон қилдилар. Икковлари масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан бир йилдан ортиқ вақтда Қуръонни жамлаб бердилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Агар бирор ҳарфи ўрнида бўлмаса, минглаб ёд биладиганлар қарши чиқар эди. Лекин асосий таянч ёдлаш бўлиб қолаверди. Қуръони Каримни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фариштадан ёдлаганлар, у кишидан саҳобалар, саҳобалардан эса улардан кейинги авлод ва ҳоказо, ҳозиргача етиб келган. Шундай қилиб, Зайд ибн Собит ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо машаққатли уринишлардан кейин Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёзиб бўлдилар ва уни белидан боғлаб, Абу Бакрнинг уйига қўйиб қўйдилар. У киши оламдан ўтганларидан кейин саҳифалар ҳазрати Умарнинг уйларида, у кишидан сўнг эса қизлари – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса онамиз ҳузурларида қолди. Келинг, Ислом уммати тарихидаги энг муҳим ишлардан бўлган бу иш ҳақида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг ўзларидан эшитайлик3. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ямома аҳлининг қатлида Абу Бакр менга одам юборди. (Борсам,) Умар ибн Хаттоб унинг олдида экан. Абу Бакр: «Умар келиб, менга: «Ямома куни Қуръон қорилари ичида қатл кўпайиб кетди. Мен бошқа жойларда ҳам қорилар ичида қатл кўпайиб кетиб, Қуръоннинг кўпи кетиб қолишидан қўрқяпман. Менимча, Қуръонни жамлашга амр қилишинг керак», деди. Мен Умарга: «Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қиласан?!» дедим. Умар менга: «Аллоҳга қасамки, бу яхшиликдир!» деди. У менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни ўша ишга очди. Умар лозим кўрган ишни лозим кўрдим»4. Зайд айтади: «Сўнг Абу Бакр менга: «Албатта, сен ёш, оқил одамсан. Сени айблайдиган жойимиз йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ваҳийни ёзар эдинг. Қуръонни излаб топиб, жамлагин», деди. Аллоҳга қасамки, агар менга бир тоғни жойидан кўчиришни буюрганларида, мен учун Қуръонни жам қилишни амр қилганидан кўра оғир бўлмас эди. Мен унга: «Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қиласизлар?!» дедим. У (менга): «Аллоҳга қасамки, бу яхшиликдир!» деди. Абу Бакр менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг қалбини очган ишга очди. Қуръонни излаб, хурмо дарахти пўстлоқлари, тош парчалари ва одамларнинг қалбларидан жамлай бошладим. Тавба сурасининг охирини Абу Хузайма Ансорийдан топдим. Ундан бошқадан топмадим: «Батаҳқиқ, сизларга ўзларингиздан бўлган… Расул келди…» (икки оят). Саҳифалар Абу Бакр вафот қилгунича унинг олдида турди. Кейин Умар ҳаётлигида унинг олдида турди. Сўнг Ҳафса бинт Умар розияллоҳу анҳонинг олдида турди». Бухорий ривоят қилган. Албатта, бу ривоятда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бўлган воқеанинг хулосасини қисқа қилиб, ўзларининг иборалари билан баён қилмоқдалар. Аслида эса анчагина гап-сўзлар ва ишлар бўлиб ўтган5. «Ямома аҳлининг қатлида Абу Бакр менга одам юборди». Ямома Ҳижоз билан Яман орасида жойлашган диёрнинг номидир. Ривоятда «Ямома аҳли қатлида» дейилаётган бўлса ҳам, бошқа жангларда ҳам Қуръонни ёд олган кўплаб саҳобалар шаҳид бўлаётган эдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида диндан қайтган муртадлар билан мусулмонлар ўртасида қаттиқ жанглар бўлиб ўтган. «Ридда урушлари» номи билан тарихга кирган мазкур урушларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Биргина Ямомада Каззоб Мусайлимага қарши олиб борилган жангда етмиш нафар саҳоба вафот этдилар. Шунинг учун ҳам ривоятда ана шу жанг тилга олинмоқда. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Икрима ибн Абу Жаҳл лашкарини ўша Нажд тарафга, Ямомадаги Каззоб Мусайлимага қарши юборди. Унинг ортидан мадад учун Шураҳбил ибн Ҳасанани яна бир лашкар билан юборди. Икрима Шураҳбил ибн Ҳасанани кутиб турмасдан, ўзи ишни битириш учун шошилиб, Мусайлиманинг аскари билан тўқнашди ва енгилди. Бундан аччиғи чиққан Абу Бакр розияллоҳу анҳу Икрима ибн Абу Жаҳлни Мадинага қайтиб келмасдан, Яманга бориб, Ҳузайфа ва Аржафага қўшилишга, улар билан бирга Маҳар аҳлига қарши уруш қилишга амр этди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидга одам юбориб, уни Мусайлима томон юришга амр қилди. Унга муҳожир ва ансорлардан иборат катта лашкарни мадад учун юборди. Шураҳбил ибн Ҳасанага одам юбориб, Холидни кутиб туришни амр қилди. Мусайлиманинг қирқ минг кишилик лашкари бор эди. Мусайлима ва Бану Ҳанифа қабиласи Холиднинг келаётганини эшитиб, Ямоманинг четига аскаргоҳ қилиб, одам тўпладилар. Уларга жуда кўп одам қўшилди. Холид ҳам яқинлашиб кела бошлади. Унинг лашкари олдида Шураҳбил ибн Ҳасана борар эди. Бану Ҳанифанинг аскаргоҳига бир кечалик йўл қолганида, улар Омирдан ўч олиб келаётган бир жангчи гуруҳни учратишди. Бу гуруҳга Бану Ҳанифанинг улуғларидан Мужжоъа ибн Марора бошлиқ эди. Холид амр қилиб, уларнинг бошлиқларидан бошқа ҳаммасини қатл эттирди. Сўнгра Холид бориб, муртадларнинг лашкари билан тўқнашди. Икки томон қаттиқ жанг қилди. Дастлаб мусулмонларнинг иши юришмади. Муртадлар Холиднинг чодиригача етиб келиб, унинг хотинини асир олмоқчи бўлишган эди, Мужжоъа уларни бу ишдан қайтарди. Сўнгра мусулмонлар бирлашдилар ва Аллоҳ уларга Ўз сакинасини нозил қилди. Холид ўз одамлари билан ҳамла қилиб, муртадларни ортга қайтарди6. Бану Ҳанифа аччиқланиб, шиддат билан жанг қилишди. Холид уруш Мусайлиманинг зиддига бўлаётганини англади. Уни яккама-якка олишувга чақирди. У олишувга чиқди ва иши оғирлашиб қолганда қочиб қолди. Унинг одамлари ҳам қоча бошладилар. Холид мусулмонларга нидо қилди. Улар бирдан ҳамла қилиб, муртадларни шармандаларча мағлуб этдилар. Муртадларнинг қолганлари Мусайлиманинг «Ҳадиқотур-Роҳман» номли боғига кириб олишди. Бу қўрғонга кириш мусулмонлар учун жуда қийин бўлди. Ансорийларнинг шижоатли саҳобаларидан бири Баро ибн Молик: «Мени боғнинг ичига отинглар», деди. Шериклари уни ўша боғнинг ичига улоқтирдилар. Унинг ёлғиз ўзи душман билан жанг қилаётиб, эшикни очди. Мусулмонлар шу эшикдан кириб, душманларни қатл қилдилар. Қатл этилганларнинг ичида Мусайлиманинг ўзи ҳам бор эди. Уни бир пайтлар Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг қотили бўлган, кейинчалик Аллоҳнинг ҳидояти ила Исломни қабул этган Ваҳший билан яна бир ансорий ўлдирдилар. Бу жангларда саҳобаи киромлардан етмиш киши шаҳид бўлди. Шаҳидлар ичида Абу Ҳузайфа ибн Утба, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим, Шужоъ ибн Ваҳб, Зайд ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Саҳл, Молик ибн Амр, Туфайл ибн Амр Давсий, Язид ибн Қайс, Омир ибн Букайр, Абдуллоҳ ибн Махрама, Соиб ибн Усмон ибн Мазъун, Уббод ибн Бишр ва бошқа катта саҳобаи киромлар бор эдилар. Қатл этилган саҳобаларнинг шарафига мазкур Ямома жанги донг таратди7. «(Борсам,) Умар ибн Хаттоб унинг олдида экан. Абу Бакр: «Умар келиб, менга: «Ямома куни Қуръон қорилари ичида қатл кўпайиб кетди. Мен бошқа жойларда ҳам қорилар ичида қатл кўпайиб кетиб, Қуръоннинг кўпи кетиб қолишидан қўрқаман. Менимча, Қуръонни жамлашга амр қилишинг керак», деди...» Бу гаплардан Қуръони Каримни ягона китоб шаклида жамлаш фикри ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан чиққанлиги кўриниб турибди. У киши раҳбарнинг ҳузурига бориб, ўз фикрларини айтганлар. Аввалига Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу фикрга қарши чиққанлар. «Мен Умарга: «Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қиласан?!» дедим». Download 40.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling