ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ
AБУ БАКР ( Р.А) ДАВРЛАРИДА ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЖАМЛАНИШ АҲАМИЯТИ
МАВЗУСИДАГИ
МАЛАКАВИЙ ИШИ
Тайёрлади: Якубов Шерали, 7-давра тингловчиси
Малакавий иш раҳбари: Юсупов Қобил -
Ижтимоий ва мутахасислик фанлари кафедраси
ўқитувчиси
Наманган-2023
МУНДАРИЖА:
КИРИШ................................................................................................................3
АСОСИЙ ҚИСМ
1. Aбу Бакр ( р.а) даврларида Қуръони Каримнинг жамланиш заруриятининг юзага келиши…………………………………………….…5
2. Қуръони Каримнинг жамланиши ва тартиби………….……………....12
3. Қуръони Каримнинг жамланиши ва унинг доирасида юзага қарашлар таснифи………………………………………………………………………….18
ХУЛОСА...............................................................................................................25
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ ВА МАНБАЛАР РЎЙХАТИ.................26
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ўзбек халқи миллий ва диний қадриятларини тўла ўрганиш имкониятига эга бўлди. Маълумки “Шўролар замонида тарихий ҳақиқатни билишнинг ўзи жиноят эди, ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қилмайдиган ҳар қандай манбалар иложи борича халқ кўзидан йироқ сақланарди. Аҳвол шу даражага етиб борган эдики, ўз тарихимизни ўзимиз ёзиш ҳуқуқидан махрум бўлиб қолган эдик”
Яратганга минг бор шукурлар бўдсинки, ўша қаро кунлар ортидан бугунги кунимиздек, тинч ва осойишта даврлар ҳам етиб келди. Бу истиқлол неъмати шарофати билан барча соҳада янгиланиш ишлари амалга оширлди. Жумладан, маънавий соҳада халқимиздан етишиб чиққан буюк сиймолар тарихини ўрганишдек бахт биз ёшларга насиб этиб турибди. Шу маънода ҳар бир миллат ва халқнинг ифтихори унинг дунёда илм-фан маданият равнақига ўз меҳнатини аямаган олимлари ва жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссалари билан ҳам ўлчанади.
Мана шу мезонга қараб айтадиган бўлсак, бизнинг ушбу кўҳна заминимиз ҳам ҳеч бир муболағасиз, дунёда энг илғор ўринлардан бирини эгаллайди. Чунки бу ўлкадан етишиб чиққан олимлар, фозиллар илмнинг деярли ҳар бир соҳаси ривожига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшганлар.
Имом ал-Бухорий, Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Имом Мотурудий, Бурҳониддин ал-Марғиноний, Маҳмуд аз-Замахшарий ва шу каби юзлаб, балки минглаб сиймоларни санаб ўтишимиз мумкин. Лекин минг афсуслар бўлсинки XX асрнинг охирги ўн йиллигига қадар – Собиқ иттифоқ даврида асрлар давомида ота боболаримиз эътиқод қилиб келган муқаддас ислом динимиз, унинг ривожи ва илмига ўзининг ҳиссасини қўшган алломаларимиз номлари яширилди, ҳатто уйларидан араб ёзувидаги бир саҳифа чиқиб қолган вақтда диндор, жамиятни орқага сурувчи қолоқ, деган айблар билан тамға босилди.1
Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръон ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг тўғри ҳадис тўпламлари бир неча марта нашр қилинди. Қуръони карим дунёнинг барча тилларига қайта-қайта таржима қилинса ҳам, унинг асл маъносига етиб боришлик мушкул эканлиги ҳаммага аён. Унинг мўъжизалиги ҳам шунда. Бу ҳақида уламолар шундай дейишади: “Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга туширган, тиловати ибодат ҳисобланадиган, ожиз қолдирувчи каломидир”.
Юртимиз мустақилликка эришгач, миллий ўзлигини англаш йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, буюк сиймоларимиз номларини тиклаш, уларни қадамжоларини ободонлаштириш энг асосийси, улар битиб кетган мўътабар асарларни жамият ривожида кенг миқиёсда фойдаланишлик шароити яратиб берилди. Шундай ишлар қатори қироат илми ва унинг тарихи ҳақидаги маълумотларни ҳам ўрганиб, уларни таҳлил қилиб халқимизга етказиш биз толиби илмларнинг бурчимиздан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |