Маълумот алимжанов Бахтиёржон Мукумжанович
Download 38.56 Kb.
|
15.04.2022 ФИБ Яккасарой т суди
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪЛУМОТ Алимжанов Бахтиёржон Мукумжанович 2022 йил 11 апрель
- 2022 йил 12, 13, 14, 15 апрель
- 2022 йил 15 апрель
- Агзамова Қизлархон Бахтиёровна 2022 йил 11 апрель
- Бабаева Дилдора Норбой қизи 2022 йил 11 апрель
- 2022 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабидан Яккасарой туманлараро судига юборилган тингловчиларнинг стажировка ўташи юзасидан хафта давомида амалга оширилган ишлари ҳақида МАЪЛУМОТ Алимжанов Бахтиёржон Мукумжанович 2022 йил 11 апрель куни ундирувчи кредит қарздорликни ундириш, никоҳдан ажратиш, оталикни белгилаш ҳақидаги даъво аризалар бўйича ҳал қилув қарорларини мустақил равишда ўргандим. Шунингдек ушбу кунги суд мажлисларида иштирок этдим. 2022 йил 12, 13, 14, 15 апрель кунлари касаллик варақаси очилганлиги сабабли келмади. 2. Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович 2022 йил 11 апрель куни иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво ариза бўйича мустақил равишда суд қарорини ёзишни ўргандим. Шунингдек, судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунларни қўлланилиши ҳақидаги Олий суд Пленуми қарори билан танишдим. 2022 йил 12 апрель куни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза бўйича эр-хотинга ярашиб олишлари учун муҳлат бериш ҳамда ушбу муҳлатни қисқартириш ҳақидаги ажримларни мустақил равишда ёздим. “Eх-sud” ахборот тизими орқали қолдирилган ишлар бўйича натижа киритишни ўргандим. 2022 йил 13 апрель куни кредит ундириш, никоҳдан ажратиш, оталикни белгилаш ҳақидаги даъво аризалар бўйича суд қарорларини мустақил равишда ёздим. Судья Э.Д.Хамраева фуқароларни қабул қилди, мен қабул жараёнларида иштирок этдим. 2022 йил 14 апрель куни суд мажлиси жараёнларида иштирок этдим. Давлат божини кечиктириш, фуқаролик ишини бошқа судга ўтказиш ва фуқаролик ишини бирлаштириш ҳақида ажримларни ёздим ва қўлланиладиган процессуал қонун нормасини ўргандим. 2022 йил 15 апрель куни рухсат сўраганлиги сабабли амалиёт ўташ учун келмади. Азимова Фируза Ахмадовна 2022 йил 11 апрель куни қаноатлантирилган моддий таъминот ундириш бўйича даъво аризаларнинг қарор лойихаларини ёздим. 2022 йил 12 апрель куни суд мухокамасига тайинланган ишларда иштирок этдим. Суд мажлиси жараёнида судья томонидан бажариладиган ҳаракатларни кузатиб, ёзиб турдим. Никоҳдан ажратиш жараёнида судья томонидан эътибор қилиниши лозим бўлган жихатлар буйича тушунча олдим. 2022 йил 13 апрель куни қисман қаноатлантирилган даъволарга қарор лойихасини ёздим. Суд буйруқлари устидан келган шикоятларни ўрганиб суд буйруғини бекор қилиш ажрими лойихасини тайёрладим. 2022 йил 14 апрель куни судья Ш.Жамалов билан биргаликда фуқаролар қабулида иштирок этдим. Қарздорлик бўйича МЧЖ ларнингдаъво аризаларига қарор лойихаларини тайерладим. 2022 йил 15 апрель куни никохдан ажратиш даъво аризаси буйича суд томонидан яраштирув бўйича мухлат бериш ҳақидаги ажрими лойихасини тайёрладим. Агзамова Қизлархон Бахтиёровна 2022 йил 11 апрель куни судьяни фуқароларни қабул қилишда эътибор қаратиши лозим бўлган жихатлари бўйича тушунча олдим. Қарздорлик бўйича даъво талаби қаноатлантирилган ва алиментни камайтириш бўйича берилган даъво ариза юзасидан ҳал қилув қарори лойихасини ёздим. 2022 йил 12 апрель куни суд жараёнларида иштирок этдим. Суд жараёнини кузатиб ишни кейинга қолдириш сабаблари, тарафлардан тушган илтимосномалар ва уларга нисбатан судьянинг ҳаракатларини қабул қилиш ва рад бериш асосларини кузатиб бордим. Қарздорлик бўйича тушган аризаларни текшириб қарз суммаси ва фоизларни ҳисоблаб чиқдим. 2022 йил 13 апрель куни никоҳдан ажратиш бўйича суд жараёни тугаган қарорларни ФПКнинг 220 ва 280-моддалари билан ҳал қилув қарори лойихасини тайёрладим. Алимент ундириш ва моддий ёрдам белгилаш бўйича суд қарори лойихаларини ёздим. 2022 йил 14 апрель куни уйга киритиш ва уй-жойдан чиқариш тўғрисидаги қарши даъво ариза бўйича тугатилган ишни ҳал қилув қарори лойихасини тайёрладим. Умумий улушли мулк деб топиш тўғрисидаги даъво аризани қарор лойихасини ёздим. Суд буйруқларига нисбатан келган шикоят аризалардаги талабига қараб суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим лойихаларини ёздим. 2022 йил 15 апрель куни регрес тартиби ва солидар тартибда ундириладиган даъво аризаларнинг қарор лойихасини тайёрладим. ФПК нинг протоколларни ёзиш тартиби моддалари бўйича ҳужжатларни куздан кечирдим. Бабаева Дилдора Норбой қизи 2022 йил 11 апрель куни суд мажлиси жараёнларида иштирок этиб, судьянинг ишни кўриш жараёнини кузатдим. Амалиёт бўйича йиғма жилдларни шакллантирдим. 2022 йил 12 апрель куни Халқаро конференцияда иштирок этдим. 2022 йил 13 апрель куни реабилитация натижасида ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризалар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари билан танишдим, қўлланиладиган қонун нормаларини ўргандим. Шунингдек, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қарз ундириш ҳақидаги даъво аризалар бўйича мустақил равишда суд қарорини ёздим. 2022 йил 14 апрель куни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони рад қилиш, қаноатлантириш ҳақидаги даъво аризалар бўйича суд қарорларини мустақил равишда ёздим. Шу билан бирга суд буйруғи натижасини “Eх-sud” ахборот тизимига киритиш тартибини ўргандим. 2022 йил 15 апрель куни рухсат сўраганлиги сабабли келмади. Download 38.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling