Жиб бухоро вилоят судининг аппеляция судлов хайъати раисига 1-2001-2304/150- сонли жиноий иш бўйича судланувчи Казымова Малика Ахмадовна ва унинг адвокати


Download 19.43 Kb.
Sana11.11.2023
Hajmi19.43 Kb.
#1767175
Bog'liq
Документ Microsoft Word (10)


ЖИБ Бухоро вилоят судининг аппеляция судлов хайъати раисига
1-2001-2304/150- сонли жиноий иш бўйича судланувчи Казымова Малика Ахмадовна ва унинг адвокати
Бухоро” адвокатлар хайъати адвокати Ашуров Ш.А томонидан
ХУСУСИЙ ТАРТИБДАГИ АППЕЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ
Казымова Малика Ахмадовна ЖИБ Когон туман судининг 2023- йил 11- апрелдаги хукмига асосан Ўз.республикаси ЖК нинг 25,168- моддаси 3- қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб. ЖК нинг 57- моддасини қўллаб базавий хисоблаш миқдорининг 15 баравари 4.500.000 сўм, ЖК нин 59- моддасининг 8- қисми тартибда базавий хисоблаш миқдорининг 25 баравари 7.500.000 сўм жарима жазоси 4 йил 6 ой 23 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. ЖИБ Бухоро шахар судининг 2023- йил 31- октабр ажримига асосан махкум Казымова Малика Ахмадовна Ўз.Республикаси ЖК нинг 481 моддасига асосан ўталмай қолган 4 йил 1 ой 20 кунллик озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилган. Биз Казымова Малика Ахмадовна , ва унинг химоячиси Ашуров Шавкат ЖИБ Бухоро шахар судининг 2023- йил 31- октабрдаги ажримини қуйидагиларга асосан ноқонуний ва адолатсиз деб
Хисоблаймиз.
Суд Казымова Малика Ахмадовнанинг аёл киши эканлигини, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини фарзандлари 2016- йил 10- ноябрда туғилган Субханов Субхонбек Санджарович, 2019- йил 9- август куни туғилган Субханов Сулейман Санджарович ва 2021- йил 10 сентабрда туғилган Субханов Муслим Санджарович исмли фарзандлари борлигини, кичкина фарзанди Субханов Муслим хали 3 ёшга тўлмаганлигини, шунинг учун хеч каерда ишлай олмаслигини болаларини моддий таъминлаш учун қандайдир йўл билан маблағ топиши лозимлигини хеч бўлмаса кўчада савдо сотиқ билан шуғулланишга мажбур эканлигини, шунинг учун хар доим соат 10 да уйда бўла олмаслигини, узрли деб топилишига эътибор қаратмаган. ИИБ ФМБ ЖХХ ходимлари хам унинг соат 10 дан кейин каерда бўлганлигини атрофлича текшириб курмаганлигига эътибор қаратмаган.
Суд Казымова Малика Ахмадовнага озодликдан махрум қилиш жазосини тайинлар экан, унинг турмуш ўртоғи хар доим ишда бўлганлиги учун болаларга тўлиқ эътибор қарата олмаслигига , болалари амалда қаровсиз қолиб кетганлигини, хисобга олмасдан 3 та вояга етмаган фарзандни амалда оч каровсиз моддий таъминотсиз қоддириб, Ўз.Республикаси
Президентининг болаларга ғамхўрлик килиш аёлларни қуллаб қувватлаш тўғрисидагии талабларини бузиб, қонунбузарлик содир қилган.

Юқоридагиларга ва Ўз.Республикаси ЖПК сига асосан


СЎРАЙМАН.
ЖИБ Бухоро шахар судининг 2023- йил 31- октабр ажримини бекор қилиб, Бухоро шахар ИИБ ФМБ ЖХХ полиция бўлинмасининг тақдимномасини рад қилиш тўғрисида янги қарор чиқаришингизни
Казымова Малика Ахмадовна
Бухоро адвокатлар
хайъати адвокати Ашуров Ш.А
Download 19.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling