Маълумот қарор бандларининг бажарилиши бўйича


Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш


Download 29 Kb.
bet4/4
Sana26.07.2023
Hajmi29 Kb.
#1662706
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш



17. Бугунги кунда 20 823 та лотлардаги 11 620 гектар майдонларда танлов ғолиблари аниқланиб ижара ҳуқуқлари қўлга киритилди.
Бугунги кунда ушбу ажиратилган майдонларнинг 11 598 гектар майдонига қишлоқ хўжалиги экинлари, шундан, 3004 га сабзавот, 2489 га полиз, 814 га картошка, 1791 га дуккакли экинлар экилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Бунинг учун, жами 12,9 млн дона кўчатлар шундан, 9 млн дона тут, 497 минг дона узум ва 3,4 млн дона терак кўчатлари;
Шунингдек, жами 9,1 тонна уруғлик шундан, 7,1 тонна полиз, 1 тонна сабзавот ва 1 тонна бошқада қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари талаб этилиши ҳисоб-китоб қилинди.
18. Қорқалпоғистон Республикасидаги маҳаллаларида аҳоли даромадларини ошириш ва ишсизликни камайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонлари ўртасида жами 333 та кооперациялар ташкил этилган. Хусусан, ташкил этилган кооперацияларнинг 42 таси деҳкончилик йўналишида, 76 таси паррандачилик йўналишида, 60 таси чорвачилик йўналишида, 14 таси асаларичилик йўналишида, 22 таси ҳунармандчилик йўналишида, 89 таси саноат йўналишида, 30 таси бошқа йўналишларида фаолияти йўлга қўйилган.
Мазкур кооперация бирлашмаларига маҳаллалардаги 11573 нафар фуқаролар бириктирилиб, уларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.
Мисол учун, Нукус туманида “Бақаншаклы” маҳалласидаги етакчи тадбиркор "ОҚДАРЁ-НУКУС 2022" ишлаб чиқариш кооперативи томонидан
30 та хонадонлардаги ишсиз фуқароларни касаначилик асосида паррандачилик йўналишига жалб этилди.
Бўзатов туманида "Фарғона Бўзатов" МЧЖ корхонаси томонидан қиймати 1,3 млрд сўмлик паррандачилик йўналишида инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, аҳоли хонадонларига 5 минг бош паррандалар тарқатилиб берилган.


V. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қулай агробизнес ва инвестиция муҳитини яратиш


19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази балансидаги Нукус шаҳри “Қумбиз овул” МФЙ, П.Сейтов кўчаси 1а манзилидаги бинога жойлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Давлат хизматлари маркази томонидан кадастр паспорти (2021 йил 12 августда ЙК-1735401/842166) ва маъмурий биносини реконструкция қилишга (2021 йил 10 сентябрь) рухсатнома ҳамда лойиҳалаштириш учун (2021 йил 5 октябрь) архитектура-режалаштириш топшириғи (табиий газ, электр энергия ва ичимлик сув) ҳужжатлари олинди. Бинонинг лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдоларини ўтказишни ташкил этиш бўйича молиялаштириш юзасидан Жаҳон банкига хужжатлар тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сонли қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази томонидан 2022 йил26 майда Марказга ажратилган бинони таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тендер савдолари эълон қилинди.
Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси маблағлари ҳисобидан марказнинг маъмурий биноси лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун тендердан “АТЛАНТ АРЧИТЕCТС ГРОУП” МЧЖ ютиб олди.
“АТЛАНТ АРЧИТЕCТС ГРОУП” МЧЖ томонидан Марказга ажратилган бинони таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling