Маълумот қарор бандларининг бажарилиши бўйича


Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бойынша


Download 29 Kb.
bet3/4
Sana26.07.2023
Hajmi29 Kb.
#1662706
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бойынша



13. 2022-2024-йилларга қадар Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган жами 54 та озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, гўштни, сутни ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида мавжуд қувватларни ошириш мақсадида 2022-2023 йилларда қиймати 157,7 млрд.сўмлик, 18 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 383 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Бугунги кунда қиймати 4,3 млрд.сўмлик, 5 та лойиҳаларни амалга оширилиб, 29 та янги иш ўринлари яратилди

14. Гўшт йўналишида 8 та туманда 8 та лойиҳа амалга ошириш ва сут йўналишида 10 та туманда жами 10 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Бунинг натижасида 2 324 тонна сут ва 6 972 тонна гўшт маҳсулотларини қайта ишлашни амалга ошириш белгиланган.
Бугунги кунда сут ва гўштни қайта ишлаш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Қонликўл туманида 1 та, Тахтакўпир туманида 1 та ва Хўжайли туманида 1 та, Бўзатов туманида 1 та ва Беруний туманида 1 та жами қиймати 2,9 млрд сўмлик 5 та сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ишга туширилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

15. Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2022-2024 йилларда жами 10 минг гектар майдонда, шу жумладан, ўрмон фонди ерларида жорий йилда 1028 гектар майдонда қизилмия плантацияларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 1030 гектар майдонда қизилмия ва бошқа турдаги доривор ўсимликлар плантацияси ташкил этилди.
16. Ўзбекистон Республикасида илк бор Цистанхе доривор ўсимлигининг илдизини қайта ишлаш кластерини яратиш бўйича ишлаб чиқилган бизнес режага асосан лойиҳа қиймати 2,7 млрд сўмни ташкил қилиб, шундан: 1,5 млрд. сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 1,2 млрд.сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳани ишга тушириш учун Нукус тумани, “Саманбай” ОФЙ, Каттагар кўчасидан 500 млн.сўм қийматга эга бўлган тайёр бино сотиб олиш бўйича https://e-auksion.uz/ орқали харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида Амударё, Кегейли, Қўнғирот, Қораўзак, Нукус ва Элликқалъа туманида ўсимлик йиғиб олиш ҳамда Нукус туманида қайта ишлаш белгиланган. Йиғиб олинган хомашёни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот, яъни фито чой ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундан ташқари йилига 1,0 млн. долларга тенг тайёр маҳсулот экспорти, Нукус тумани 40 та доимий иш ўрни, 6 та туманда жами 260 та мавсумий иш ўринлари, ички бозор хамёнбоп сифатли маҳсулотлар билан таъминланиши, давдат бюджетига йилига 530,0 млн.сўм қўшимча тушум ва ҳудудий экспорт географияси ва номенклатураси кенгайтирилади.
Келгуси мавсумда талабгорнинг талабномаси асосида Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган квота доирасида рухсатнома бериш режалаштирилган.




  1. Download 29 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling