Маълумот қарор бандларининг бажарилиши бўйича


Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларини ривожлантириш бойынша


Download 29 Kb.
bet2/4
Sana26.07.2023
Hajmi29 Kb.
#1662706
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларини ривожлантириш бойынша

8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига киритилган (63897) «Қорақалпоғистон Республикаси совутқичли сиғимлар уюшмаси» ни ташкил этган ҳолда интервенсия тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасининг тасдиқланишига келишим берилган.


Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлари уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенсия тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 729-сонли қарорига мувофиқ “Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлари уюшмаси”ни ташкил этиш ҳақидаги 1-сонли баёни билан “Нукус Дилиша” МЧЖ уюшма таъсисчиси этиб белгиланиб, Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлари уюшмаси ижрочи директори лавозимига Юлдашев Бахром Каримович тайинланганлигини маълум қиламиз.

9. Жорий йил 1 январь холатига барча тоифа хўжаликларида 1 млн 208 минг 708 бош йирик шоқли қорамоллар, шундан, 350 минг 208 бош сигирлар, шунгидек, 120 минг 504 тонна гўшт, 434 минг тонна сут етиштиришга еришилди.
Бугунги кунда Қирғизистон республикаси, Россия ва Франсия давлатларидан жами 441 бош чорва моллари шундан 61 бош (кора-ола, монбелъярд ва жерси) наслли қорамоллар ҳамда 380 бош (Хиссор) наслли қўйлар олиб келиниб парвариши йўлга қўйилди.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Тахтакўпир ва Элликқалъа туманларидаги табиий кўлларда 500 дона қафас мосламаларини ўрнатиб натижада ушбу қафаслардан 1500 тонна балиқ етиштириш.
Жумладан, Мўйноқ туманидаги “Мўйноқ Аква Саноат” ДУКга қарашли табиий кўлларга 200 дона қафас ўрнатиб 600 тонна балиқ етиштириш, Тахтакўпир туманидаги Аладин Строй МЧЖга қарашли табиий кўлга 150 дона қафас ўрнатиб 450 тонна балиқ етиштириш, Элликқалъа туманидаги Ақчакўл табиий кўлига 150 дона қафас ўрнатиб натижада 450 тонна балиқ етиштириш белгиланиб, бу ишлар бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

11. Қорақалпоғистон Республикасида интенсив усулда балиқ етиштириш мақсадида 2022 йилда хар бир туманда 1 тадан Хитой технологиясини ўрнатиб натижада 1600 тонна балиқ етиштириш белгилаб олинди.
Ушбу ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йилда жами қиймати 42 млрд. 598 млн. сўмлик (шундан, банк кредити 18 млрд 725 млн.сўм) 23 та балиқчилик лойихалари амалга ошириш белгилаб олинди, шундан, бугунги кунда 40,3 млрд. сўм (шундан, банк кредити 18,7 млрд.сўм)лик 23 та лойиҳалар молиялаштирилди.

12. Бугунги кунда туманларда фаолият юритаётган сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш мақсадида 2022 йилда жами
850 гектарга 2125 дона аэратор мосламаларини ўрнатиш (асос ПҚ-83-сон қарор) ва натижада 2400 тонна балиқ етиштириш белгилаб олинди.
Бугунги кунда жами 22 гектар сунъий сув ҳавзаларига 86 дона аэратор мосламалари ўрнатилиб, натижада ушбу майдонлар ярим интенсив майдонга айлантирилишига эришилди.




  1. Download 29 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling