Маълумот ассалому алайкум, ҳурматли Президент


йил бошидан Тошкент вилояти Лойиҳа гуруҳлари


Download 108 Kb.
bet4/6
Sana20.07.2023
Hajmi108 Kb.
#1661219
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маълумотнома СВОД

2023 йил бошидан Тошкент вилояти Лойиҳа гуруҳлари тегишли идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятларидан келиб чиқиб, умумий қиймати 941,0 млн долларлик жами 464 та янги инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Давлат геология қўмитаси маълумотларига таяниб туман (шаҳар)ларга йирик лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг июнь ойида Лойиҳа гуруҳи томонидан қиймати 52,7 млн долларлик жами 48 та истиқболли лойиҳалар таклифлари ишлаб чиқилди, шундан:
- 19,5 млн долларлик 40 та лойиҳа танлаб олинган бўлиб, лойиҳалар ишга тушиши натижасида 1330 га яқин иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган. Шундан, 4,1 млн долларлик 14 та лойиҳалар 2023 йилнинг ўзида ишга туширилиши ҳамда мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 383 нафар иш ўринлари ташкил этилиши кутилмоқда.
- Қолган 8 та лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда, хусусан 3 таси бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда, 5 таси бўйича хорижий ҳамда маҳаллий ташаббускорлар жалб қилинмоқда.
Мисол учун, Тошкент вилоятида жами 5 та хорижий компаниялар томонидан қиймати 139,3 млн долларлик (шундан
90,8 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига) лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
(Mareven Food Holdings Limited (Кипр Республикаси), "Xinjiang Houde Tianrun and Export Trading Co.Ltd", Xu Yichao, Kong Lingjuan (Хитой ХР), Шокиров.А.И (Россия), "Ilk Sabah Insaat Anonim Sirketi" (Туркия), "Haeruk Trading Co. Ltd", "Plare Co. Ltd" (Корея), билан 5 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
4-тоифадаги туманлар имкониятидан келиб чиқиб, туман саноат салоҳиятини ривожлантириш таҳлили, истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳамда уларнинг бизнес-план ва дастлабки техник-иқтисодий асослари (ПТЭО/ДТИА) ишлаб чиқиш учун Пискент, Бўка, Бекобод туманларига бириктирилган консалтинг компаниялар тўғрисида.
Ҳукумат комиссиясининг 2023-йил 13-мартдаги “Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича йиғилишининг”
17-сонли баёни, Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йил 24-мартдаги 122-10-0-Q/23-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Пискент туманига “Ulug‘shoh Biznes” МЧЖ (2/К-БП), Бўка (25/04/2023) ва Бекобод (шартнома №19/04/23) туманларига “Alfa grand” МЧЖ консалтинг компанияси 3 тамонлама шартнома асосида (Буюртмачи: вилоят инвестиция, саноат ва ташқи савдо бошқармаси, Тўлаб берувчи: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қошида ташкил этилган экспортни ривожлантириш агентлиги, ижрочи: консалтинг компаниялари) жалб этилди.
Мазкур шартнома асосида туманларга консалтинг компаниялар бириктирилди ва консалтинг компаниялар туман хокимликларига бориб, хоким ва маълумотларни етказиб беришга масъул ходимлар билан учрашилди. Шу жойни ўзида телграмм группалар очилиб ишлар бошланди.

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling