Маълумот марҳамат ш. 12 июнь 2021й. Бириктириш бўйича


Download 58.66 Kb.
bet10/12
Sana14.04.2023
Hajmi58.66 Kb.
#1357324
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Доклад Марҳамат

8.1. Ички йўлларни яхшилаш (лимит - 3,1 млрд сўм) доирасида 2 та маҳаллада жами 25,08 км йўллар таъмирланади, жумладан 2,29 км йўлда асфальт бетон ва 22,79 км тупроқли йўлларда шағал ётқизилади. Ҳозирги кунда ушбу махалаларда жами 14,8 км ички йўллар шағалланди.
8.2. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш (лимит - 5,2 млрд сўм) бўйича 2 та маҳаллада жами 20,5 км тармоқ тортилади ҳамда 5 та иншоот қурилади. Ҳозиргача 17,1 км ичимлик суви тармоқлари тортилди ва 4 та сув иншооти қурилмоқда.
8.3. Электр таъминотини яхшилаш (лимит-2,1 млрд сўм) бўйича жами 16,7 км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 6 та транформатор ўрнатилади ва алмаштирилади ва 13 та ТП жорий таъмирланади, 394 та таянч ускуналари ҳолати яхшиланади. Ҳозирги кунда 8,5 км янги электр тармоғлари тортилди, 11 дона ТПлар жорий таъмирланди ва 4 дона янги ТПлар ўрнатилди, 558 дона бетон таянч устунлар ўрнатилди ҳамда 2300 дона электр хисоблагичлар янгиланди.
8.4. Газ таъминотини яхшилаш (72 млн сўм) бўйича жами 3,6 км газ тармоқлари тортилади ва таъмирланади ҳамда 12 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади, аҳолига 123 та газ баллони етказиб берилади. Ҳозирги кунда 3 км газ тармоқлари таъмирланди ва бўёқланди, 12 дона ГРПлар жорий созланди ҳамда 13 та хонадонга маиший газ балонлар тарқатилди.
8.5. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (500 млн сўм) доирасида жами 20 км алоқа тармоғи тортилади ва таъмирланади. Ҳозирги кунда ушбу махалаларга 17 км алоқа тармоқлари тортилди.
8.6. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (2,5 млрд сўм) доирасида “Оқбош” МФЙда 1 та болалар боғчаси реконструкция ишлари амалга оширилади. Хозирги кунда Оқбош МФЙ худудида 21 ва 22 умумтаълим мактаби худудини ўраш яъни хожатхона қуриш ва фасад қисмиларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда 28-МТТни таъмирлаш учун тендер асосида пудратчи ташкилотга аниқлик киритилмоқда. Тўлға МФЙ худудида 11 ва 16 умумтаълим мактаблари худудини ўраш, фасад қисмиларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
8.7. Уй-жой фондини ривожлантириш (465 млн сўм) бўйича 2 та маҳаллада 92 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланади. Ҳозирги кунда ушбу худудларда яшовчи 58 та кам таъминланган фуқароларнинг уй-жойлари таъмирланди.
8.8. Ҳудудларни ободонлаштириш (592 млн сўм) доирасида
2 та маҳаллада жами 14,8 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 16 та кўчада тунги ёритиш тизими яхшиланади ҳамда жойларда жами 5 200 туп дарахт экилади. Ҳозирги кунда ушбу худудларни ички йўллари ободонлаштириш, якка тартибдаги уй-жойларни фасадларини таъмирлаш, гулхоналарни чопиш, дарахтларга шакл бериш, бардюрларни, хонадонлардаги тандир, учоқ ва ёрдамчи биноларни охлаш ишлари олиб борилмоқда.
8.9. Субсидия асосида “Тўлға”МФЙ ва “Миришкор” МФЙлар ҳудудида 1 сотихдан ер майдонларига жами 100 та иссиқхонлар қуриб, аҳоли хонадоларига ўрнатилиши таъминланди.
9.Қишлоқ хўжалиги бўйича.
Туманда жами фермер хўжаликлари сони 479 та бўлиб, умумий ер майдони 15,2 минг гектар шундан, экин ерлар 12,3 минг гектарни ташкил этади. (Пахта-ғаллачилик бўйича 169 та, сабзовотчилик – 42 та, боғ ва узумчилик 106 та, узумчилик – 5 та, ғалла-сабзовотчлик – 25 та, чорвачилик – 61 та, паррандачилик -11та, асаларичилик – 3 та, балиқчилик -20 та, ўрмончилик -4 та ва бошқалар - 3 тани ташкил этади).
Бугунги кунда, кадастр агетлиги туман бўлими томонидан жами 530 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини доимий назоратга олиш учун уларнинг туман ҳокимлигит билан тузилган ер ижара шартномасини янги ИННОЛА дастури орқали рўйҳатдан ўтказилиши белгиланган бўлиб, 1 июнь холатига 176 таси рўйҳатга олинган (354 та хужжат рўйҳатга олинмаган).
Аҳолини рози қилиш ва уларнинг ижтимоий масалаларини хал этиш бўйича амалга оширилган ишлар.
Туманда “Диспансер ҳисоби”да турган беморлар сони 28,2 минг нафарни ташкил қилиб, 153 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ўтган йили уларнинг 516 нафарига (1,8%) ордер орқали имтиёзли (бепул) даволанган.
Бугунги кунда уларнинг 224 нафари ордер орқали имтиёзли (бепул) даволанишга йўналтирилди ва қолган 420 нафарига ҳам йил якунига қадар стационар ва амбулатор шароитда бепул тиббий хизмат кўрсатиш режаси ишлаб чиқилди.

Download 58.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling