Давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Яккасарой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Марҳамат ш. 12 июнь 2021й.
Бириктириш бўйича.
Давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Яккасарой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига Республикадан масъул раҳбар сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси (Ш.Д.Кудбиев), Микрокредитбанк бошқарув раиси (О.А.Бўтаев) ҳамда Чорванасл агентлиги директори (Б.Т.Атамурадов)лар бириктирилган.
“Маҳаллабай” тизим асосида тумандаги 48 та маҳаллага иқтисодий комплекс вакилларидан 35 та ҳамда тижорат банклардан 48 та жами 83 та масъул ходимлар бириктирилди. Жумладан, маҳаллаларни ўрганиш 3 бўғинли тизимда шакллантирилди.
Маҳаллаларга доимий вакил сифатида Миллийбанк, Агробанк, Халқ банк ва Микрокредитбанкларнинг ҳар биридан 12 нафардан жами 48 нафар ходимлар бириктирилди.
Бошқарув офисларида туман тижорат банклари бошқарувчилари ҳамда 24 та иқтисодий комплекс вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди (1-жадвал).
1. “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича.
Марҳамат туманида хозирда 48 та маҳалла, 32 736 та хонадон ва 44 200 та оила истиқомат қилади. Аҳоли сони 175,7 минг нафар.
Туманда 45 та мактаб, 134 та мактабгача таълим муассасалари, 4 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд.
Тумандаги 48 та маҳалла фуқаролари йиғинларидан, 34 таси - “Яхши”, 12 таси -“Ўрта” ва 2 таси -“Оғир” тоифаларга ажратилди (Тўлға МФЙ, Оқбош МФЙ) (2-жадвал).
Махаллалар холати.
Тумандаги 48 та маҳаллалар ўрганилганда уларнинг 13 таси ижара асосида, 35 таси ўзига тегишли бўлган бинода фаолият кўрсатмоқда.
Барча маҳаллаларни таъмирлаш ва жихозлаш учун жами 2,2 млрд сўм маблағлар талаб этилиши аниқланди. Шундан, 5 та МФЙ биносини капитал таъмирлаш (талаб 250 млн.сўм), 24 тасига янги бино қуриш (талаб 1,9 млрд сўм) лозим. 19 та МФЙ холати қониқарли ахволда. Мавжуд маҳаллаларнинг моддий техника базасини яхшилаш учун зарур жихозлар, 30 тадан компьютер ва принтер ҳамда барчасини интернет алоқаси билан таъминлаш лозим (талаб - 197 млн.сўм).
Ҳозирда 2 та маҳаллада капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (Булар: Ўқчи ва Увайсий МФЙлар).
2. Йўл, мухандислик коммуникация ва инфраструктура бўйича.
Do'stlaringiz bilan baham: |