Маълумот марҳамат ш. 12 июнь 2021й. Бириктириш бўйича


Download 58.66 Kb.
bet4/12
Sana14.04.2023
Hajmi58.66 Kb.
#1357324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Доклад Марҳамат

Маълумот учун: туманда 2 та “Жасмина қувноқ болажон” (150 ўринли), “Асл зиё болажон” (140 ўринли) нодавлат МТТлари (рус ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган) қурилиши бошланган бўлиб, улардаги болалар тайёрлов гуруҳларидан сўнг рус ва инглиз тилларини чуқур ўргатувчи маҳсус мактабларда ўқишни давом эттириш тажрибаси қўлланмоқда.

3.2. Мактаблар холати.
Туманда 45 та мактабда, 30 611 нафар ўқувчи таҳсил олади. Таҳлилларга кўра, 6 та мактабда қамров коэффициенти юқори эканлиги аниқланди (Булар: 39-мактабда 2,8 коэффицент, 47-ИДУМ-2,5 коэффицент,
32-мактаб - 2,3 коэффицент, 40-мактаб - 2,2 коэффицент, 6-мактаб - 2,1 коэффицент ва 4- мактаб - 2,0 коэффицент)
.
Коэффиценти паст бўлган 34,36,43-мактабларда қамровни кўпайтириш мақсадида 43-мактаб мисолида жорий ўқув йилдан бошлаб, бошланғич рус синфи ташкил этиш таклифи берилди. Бу тажриба бошқа мактабларда ҳам тизимли равишда йўлга қўйилади.
Шунингдек, “Ойбек” ва “Увайсий” МФЙларда мактаб мавжуд эмаслиги (энг яқин мактаблар эса 3-4 км. масофада ва маҳалладаги болалар сонининг кўплиги сабабли) ушбу маҳаллаларда мос равишда 640 ва 420 ўринли мактаб қуриш таклиф этилди (талаб этиладиган маблағ 21,2 млрд сўм).
Шу билан бирга, 10-мактаб (640 ўринли қўшимча бино), 22-мактаб (240 ўринли қўшимча бино), 2 ва 3-мактабларда (спортзал) реконструкция ва янги бинолар қуриш (талаб - 39,7 млрд.сўм);
1, 5, 13, 16, 18, 20, 23, 24, 28, 30, 42-мактабларни йилма-йил капитал таъмирдан чиқариш учун инвестиция дастурига киритиш таклифи берилди (талаб-45,3 млрд.сўм).
Маълумот учун: Мархамат тумани 2021 йил эълон қилинган умумий рейтингда (8 та индикатор бўйича) вилоятда 1-ўринни эгаллаган. Туманда 2 345 та битирувчилардан 516 нафари (22%) ОТМларга кирган шунингдек, тумандаги 3-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 25 нафар битирувчилари тўлиқ (100 фоиз) ОТМларга кирган (Республикада доимий 1-учталикда туради)
Жорий йилда туманда 2 та ташаббускор тадбиркорлар томонидан 240 ўринли рус, инглиз ва ўзбек тилларига ихтисослаштирилган мактаблар қуриш режалаштирилган. Булар: Н.Мусиддинов (120 ўринли), М.Сулаймонова (120 ўринли).

Download 58.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling