Маълумот марҳамат ш. 12 июнь 2021й. Бириктириш бўйича


Download 58.66 Kb.
bet2/12
Sana14.04.2023
Hajmi58.66 Kb.
#1357324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Доклад Марҳамат

2.1.Ички йўллар бўйича: Ўрганиш жараёнида жами 545 км ички йўлларни таъмирлаш учун жами 162,9 млрд сўм маблағ талаб этилиши аниқланди. Шундан, 105 км шағаллаштириш учун 8,9 млрд сўм ва 440 км ички йўлларни асфальтлашга 154 млрд. сўм. Жорий йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ҳисобидан 1,8 млрд сўм маблағ жалб этилиб, 25,0 км ички йўллар шағаллаштирилди.
2.2.Ичимлик сув таъминоти бўйича. Жорий йилда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича жами 36,1 млрд.сўм маблағлар талаб этилиши аниқланди. Шундан, 170 км ичимлик суви тармоқларини таъмирлашга 12,7 млрд.сўм, 238 км янги сув қувурлари тортиш учун 17,9 млрд.сўм, 30 дона сув қудуқлари ўрнатиш учун 10,5 млрд сўм маблағ талаб этилади. Жорий йилда жами 42,9 км ичимлик суви тармоқлари тортилди ҳамда 5 дона сув қудуқлари ўрнатилди. Хозирда ичимлик суви билан туман аҳолисининг 75,6 фоизи таъминланган.
2.3.Электр таъминоти бўйича. Туманда 71,3 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини тортиш (6,4 млрд сўм), 16 та янги трансформаторларни ўрнатиш (1,4 млрд сўм), 1 584 та темир бетон таянчларини ўрнатиш (2,4 млрд сўм) лозимлиги аниқланди.
Бугунги кунга қадар жами 5,8 км электр узатиш тармоқлари тортилди, 6 та янги трансформаторлар ўрнатилиб, 13 таси таъмирланди. 555 та темир бетон таянчлари 120 та тунги ёритиш тизимлари янгисига алмаштирилди.
2.4.Газ таъминоти бўйича. Туман аҳолиси 35 фоиз табиий газ билан ҳамда 65 фоиз суюлтирилган газ билан таъминланган бўлиб, ўтказилган хатловлар натижасида 8,2 км газ тармоғини тортишга 1,5 млрд сўм маблағига, 188 та газ тақсимлаш пунктларини 235 млн сўм маблағга таъминлаш билан таъминлаш (184 млн сўм) маблағ лозимлиги аниқланди. Бугунги кунга қадар 4,1 км газ тармоғи жорий таъмирланди ҳамда 60 дона газ баллонлари тарқатилди.
2.5. Кўп қаватли уй-жой бўйича. Туман ҳудудида жами 83 та кўп қаватли уйларда, ўтказилган хатловлар натижасида 8 та кўп қаватли уйларни 450 млн сўм маблағга капитал таъмирлаш ва 9 та янгидан болалар майдончаси қуриш ишлари лозимлиги аниқланди.
Бугунги кунга қадар туман худудида жойлашган 57 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ҳамда 5 дона болалар майдончаси қуриш ишлари амалга оширилган.

Download 58.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling