Маълумот марҳамат ш. 12 июнь 2021й. Бириктириш бўйича


Кузатув камералари ўрнатиш


Download 58.66 Kb.
bet3/12
Sana14.04.2023
Hajmi58.66 Kb.
#1357324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Доклад Марҳамат

2.6. Кузатув камералари ўрнатиш бўйича хозирга қадар жиноятчиликни олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум ва серқатнов жойларга жами 341 дона кузатув камералари ўрнатилди.
(2021 йилнинг 5 ойи давомида жами 123 та жиноятлар қайд этилган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ..%ни ташкил қилади. 48 та МФЙдан 25 тасида жиноятчилик содир этилган)
3. Ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар

3.1. Мактабгача таълим ташкилотлари бўйича.
Туманда боғча ёшидаги (3-7 ёшгача) болалар 14,5 минг нафарни ташкил этиб, улардан 10,2 минг нафари 146 та мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланмоқда (қамров 70 фоиз).
Хусусан, 30 та давлат боғчаларида - 5,1 минг нафар, 16 та ДХШ боғчаларида - 2,8 минг нафар, 100 та оилавий МТТларда - 2,3 минг нафарни ташкил этмоқда.
Ўрганиш давомида 4 та маҳаллада болалар боғчаси йўқлиги, маҳалладаги 3-7 ёшгача болалар сони кўплиги (1237 нафар)ни инобатга олиб ҳар бирида камида 120 ўринли янги боғча қуриш таклиф этилади. Булар: “Гар-гар” МФЙда 315 нафар, “Эрши” МФЙда 312 нафар, “Роввот” МФЙда 315 нафар, “Чилон” МФЙда 310 нафар.
Шу билан бирга, МТТлар ўрганилганда улардан 4 таси капитал таъмирга мухтожлиги аниқланиб, 2021-2022 йиллар инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклиф тайёрланди (талаб -10 млрд.сўм).
Булар:5-МТТ -3,5 млрд сўм (220 ўринли), 14-МТТ -2,5 млрд сўм(140 ўринли), 15-МТТ -1,5 млрд сўм(180 ўринли), 29-МТТ-2,5 млрд сўм(200 ўринли).
3 та боғча бинолари эскириб қолганлиги сабабли янгидан қуриш лозим (талаб - 13,5 млрд.сўм).
Булар: 11 МТТ – 4,5 млрд сўм (100 ўринли), 12 МТТ-4,5 млрд.сўм (140 ўринли), 17 МТТ-4,5 млрд сўм (220 ўринли).
Жорий йилнинг ўтган даврида 3 та МТТларда қурилиш таъмирлаш ишлари бошланиб, бу ишларга 7,5 млрд сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган. Хозирда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Булар, 30-боғчани жорий таъмирлаш бўйича маҳаллий бюджетдан 897 млн. сўм,
10-боғчани ПҚ-4936 қарор асосида қайтадан қуриш бўйича 3,1 млрд сўм, 28-боғчани “Обод қишлоқ” дастури доирасида бузиб қайта қуришга 3,5 млрд сўм жалб этилган.

2021 йил якунига қадар юқорида кўрсатилган реконструкция ишлари, 4 та янги нодавлат ва 30 та оилавий МТТ ташкил этиш хисобига қамраб олинган болалар сони 11,9 минг нафарга, қамров 80,5 фоизга етказиш таъминланади.

Download 58.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling