Маълумотлар манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани


Асосий вазифа ва йўналишлари


Download 26.46 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi26.46 Kb.
#1443953
1   2   3
Bog'liq
маълумот институт

Асосий вазифа ва йўналишлари:
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соҳани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик йўналишларни белгилаш;
республика ҳудудида иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмларнинг фитосанитар хавфи таҳлилини ўтказиш, ташқи карантиндаги зарарли организмларнинг кириб келишини олдини олишга қаратилган илмий асосланган фитосанитар чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари ва маҳсулотларига зарарлилик даражаларини илмий жиҳатдан аниқлаш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш.
янги турдаги энтомофагларни аниқлаш, оммавий кўпайтириш ҳамда қўллаш технологияларини яратиш, биолабораториялар фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалик экинлари зарарли организмларига қарши янги турдаги кимёвий ва биологик препаратларни тажриба-синов асосида самарадорлигини аниқлаш, уларни қўллаш регламентларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тавсия қилиш;
қишлоқ хўжалиги махсулотларини импорт ва экспорт жараёнида фитосанитар хавфсизлигини таъминлашни илмий жиҳатдан методларини яратиш, уларни зарарсизлантиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалик экинларининг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиб бориш;
ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида илмий салоҳиятни ошириш, юқори малакали, илмий даражага эга кадрларни тайёрлаш;
соҳа бўйича халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантриш, ўаро тажриба алмашиш, илғор хорижий тажриба ва илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари ходимлари, томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш.
2020-2023 йилларда эришилган натижалар:
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ихтисослиги бўйича 4 нафар қишлоқ хўжалик фанлари фалсафа доктори (PhD) ҳимоя қилди.
Илмий-инновацион салоҳияти ва илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида
14 нафар докторантлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг фитосанитар тозалигини таъминлашда, яъни, ўсимликлар хавфли зараркунандалари ва касалликларига қарши уйғунлашган кураш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган 35 та илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар, жумладан 2020 йилда 14 та (2 млрд.сўм), 2021 йилда
3 та (1,4 млрд.сўм) ва 2022 йилда 8 та (3,8 млрд.сўм) амалга оширилиб, 9 та дарслик, 27 та ўқув қўлланма, 46 та тавсиянома, 69 та мақола ва 80 та рисолалар ишлаб чиқилиб, соҳага жорий этилди.
Агентлик ва илмий-амалий лойиҳалар ҳисобидан Институтнинг моддий техник базаси 4,0 млрд. сўмга тенг жиҳозлар билан билан таъминланди.
Зарарли организмларга қарши янги кимёвий воситалар синов-тадқиқотлар ўтказиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 1,4 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Бунда, 501 та (67 та гербицидлар, 137 та фунгицид ва уруғдорилагичлар, 279 та инсектоакарицидлар ва 18 та регулятор) кимёвий препаратлар синов-тадқиқот ўтказилиб, амалиётга тавсия этилган.
Қишлоқ хўжалигининг 50 турдаги зарарли организмларининг 11 мингдан ортиқ коллекциялари яратилди.
Мавсумда қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича фермерлар ва агрокластерларга 172 та кўргазмали амалий-ўқув семинарлар ташкил этилди.
440 нафар мутахассислар, 75 нафар илмий ходимлар, 650 нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, жами 1 165 нафар ходимларнинг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” дастури бўйича, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий (туманлардаги) мутахассислари, Агентликнинг давлат инспекторлари, биолабораториялар ҳамда ўсимлик клиникалари ва уларнинг хизмат кўрсатиш отрядларининг 3 347 нафар ходимлари Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш (IPM) дастури бўйича малакаси оширилди.
CABI” халқаро экспертлари иштирокида 20 турдаги экинлар бўйича Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш дастури (IPM) тўлиқ шаклда ишлаб чиқилиб, QR-код орқали Агентликнинг “Agroko‘makchi” мобил иловасига бириктирилди.
19 турдаги экинларни “Уғунлашган ҳимоя қилиш дастури” бўйича 1 млн 120 минг дона қисқа шаклдаги дастури чоп эттирилиб ер эгаларига тарқатилди.
Ўсимликларни биологик ҳимоя қилишни такомиллаштириш мақсадида “Замонавий биолаборатория” концепцияси яратилди ва агрокластерларга тавсия этилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналиши
Италиянинг “SigmaItaly” компанияси билан ҳамкорликда зараркунандаларга қарши Европа стандартлари асосида 4 турдаги зараркунандаларнинг феромон тутқичларини (кўсак қурти, илдиз қурти) ишлаб чиқарувчи давлат хусусий шерикчилик корхонаси ташкил этилди.
Европа Иттифоқининг “Ask Facility” дастури техник кўмагида, Буюк Британиянинг CАBI ташкилоти халқаро экспертлари иштирокида ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш “IPМ” тизими бўйича 23 нафар соҳа мутахассислари ToT (Training of trainers) курсида малакаси оширилиб, халқаро сертификатга эга Уйғунлашган ҳимоя қилиш “IPМ” тизими мураббийлари тайёрланди.
ФГБУВНИИКР” (Россия), BATEM (Туркия) ва SOFRICO (Франция) ҳамкор ташкилотлари билан келишувлар тузилди.

Download 26.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling