Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


 Бошқарма ва туман статистика бўлимлари бўйича


Download 76.41 Kb.
bet2/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

1.2. Бошқарма ва туман статистика бўлимлари бўйича:
Жиззах шаҳар, Дўстлик, Зомин ва Фориш туманларида намунавий йиғмажилдлар сифатли ташкил этилган ва улардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, суҳбат жараёнида мазкур тармоқ ва туман статистика бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари йиғмажилдларда тикилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисобот шакллари, статистик кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар бўйича лозим даражада билимга эга эканликлари аниқланди.
Қолган туманларда йиғмажилдлардаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисобот шакллари, статистик кўрсаткичлар ва бошқа маълумотларни билиш даражаси қониқарли. Хусусан, бўлим бошлиқлари планшетлар ва таҳлилий статистик маълумотларни яхши билишади, шунингдек, соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар бўйича умумий тушунчага эгалар.
Бажарилган ижобий ишлар билан бир қаторда, айрим туман статистика бўлимлари томонидан камчиликлар такрорланиб келмоқда. Жумладан, Ғаллаорол тумани статистика бўлимида 1-йиғма жилдга тикилиши керак бўлган статистика тизимига оид меъёрий хужжатлар реестри мавжуд эмас (аниқланган камчиликларни ўрганиш жараёнида бартараф этилди). Мирзачўл
ва Янгиобод
тумани статистика бўлимлари томонидан январь-октябрь ва январь-ноябрь ойлари учун планшет маълумотлари шакллантирилмаган, тегишли жилдларга тикилмаган. (аниқланган камчиликларни ўрганиш жараёнида бартараф этилди).

II. аҳолини рўйХатга олиш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриб бориш борасида амалга оширилган ишлар самарадорлиги бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
710-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда (2022 йил
14 декабрь ҳолатига) Жиззах вилояти даражасида жойларда жами 627 маротаба аҳолини рўйхатга олиш масалаларига оид тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган. Жумладан, 185 маротаба расмий веб-сайтларда жойлаштирилган мақолалар, аҳоли гавжум жойлардаги мониторларда намойиш этилган видеороликлар 344 маротаба, 6 та кўрсатувлар телевидение орқали эфирга берилган, 7 маротаба радио орқали чиқишлар, 37 та газета ва журналларда мақолалар чоп этилган, 44 та маротаба умумтаълим мактабларида давра суҳбатлари ташкил этилган, 4 маротаба олий ўқув юртларида семинарлар
ва давра суҳбатлари ташкил этилган.

Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling