Маълумотнома 2022 йил 23 декабрь Жиззах шаҳри


 Туман статистика бўлимлари бўйича


Download 76.41 Kb.
bet3/15
Sana02.12.2023
Hajmi76.41 Kb.
#1779487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СВОД Маълумотнома-23.12.22

2.2. Туман статистика бўлимлари бўйича:
туманларда рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш
ва ўтказиш бўйича 4 турдаги йиғмажилдларнинг мавжудлиги ўрганилганда:
- аҳолини рўйхатга олишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (рўйхат бўйича) намунали;
- амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари (туманлар кесимида йиғма жадвал, семинар баёнлари, фотосуратлар) намунали;
- аҳоли пунктларининг хариталарини янгилаш бўйича амалга ошираётган ишлар (туманлар кесимида йиғма жадвал, фотолавҳалар) қониқарли;
- аҳоли сони кўрсатилган ҳолда хонадонлар рўйхатини янгилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар (туманлар кесимида йиғма жадвал) яхши даражада ташкил этилганлиги аниқланди.
Аҳолини рўйхатга олиш масалаларига оид 4 та йиғмажилдлар бошқарма
ва барча 12 та туман ва шаҳар статистика бўлимларида марказлашган тарзда, намунавий шаклда ташкил этилган.
Бажарилган ишлар билан бир қаторда айрим хато ва камчиликлар аниқланди.
Жумладан, Жиззах шаҳар статистика бўлими томонидан аҳолини рўйхатга олиш юзасидан расмий веб-сайтларда жойлаштирилган мақолалар скриншоотлари тарғибот папкасига тўлиқ тикилмаган. Бахмал ва Арнасой тумани статистика бўлими томонидан меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар папкаси реестр асосида тартиб билан тўлиқ тикилмаган. (жойида бартараф этилди).
Арнасой тумани статистика бўлимида Уй-жой рўйхати хонадонлар ва уларда яшовчилар сонини аниқлаш жадвали электрон базаси туман статистика бўлимида мавжуд эмас. (аниқланган камчиликларни ўрганиш жараёнида бартараф этилди)
Аниқланган айрим хато ва камчиликлар бартараф этиш юзасидан бошқарма ва туман статистика бўлимлари ходимларига амалий ёрдам кўрсатилди ва айрим камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, барча ходимларни аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги билим даражасини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш, маҳалла хариталарини
ва хонадонлар рўйхатини жойига чиқиб ўрганиш ишларини давом эттириш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.




Download 76.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling