Mamlakat iqtisodiyotini rivojlantirishda bank sektori va moliya tizimining barqarorligini ta`minlash yo`llari


Download 149.39 Kb.
bet7/8
Sana09.01.2022
Hajmi149.39 Kb.
#256407
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Bank-moliya tizimi.2020

Ikkinchidan, tijorat banklarining kreditlari bo‘yicha foiz xarajatlarini Jamg‘arma mablag‘lari hisobiga kompensatsiyalash uchun qo‘shimcha asoslar kiritildi:

  • milliy valyutada, qayta moliyalashtirish stavkasining 1,5 baravaridan oshmaydigan foiz stavkasida, tumanlarda, shuningdek «obod qishloq» dasturi doirasida amalga oshirilayotgan tumanlarda, summasi 8 mlrd. so‘mdan oshmaydigan loyihalar uchun – 8 foiz punkti miqdorida;

  • xorijiy valyutada, 2017 yil 5 sentyabrgacha xalqaro moliya institutlarining kredit liniyalari hisobiga issiqxonalar qurish, intensiv bog‘lar barpo etish va sovutkichlar qurish uchun xo‘jalik yurituvchi sub’ektlarga ajratilgan valyuta kreditlari bo‘yicha – belgilangan foiz stavkasidan 50% miqdorida.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan mamlakatda aholi bandligini ta’minlash va ularni ijtimoiy hamda iqtisodiy qo‘llab-quvvatlash maqsadida Murojatnomada quyidagi vazifalar belgilab berildi:

Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Xotin-qizlar qo‘mitasi hududiy hokimliklar bilan birgalikda bir oy muddatda ana shunday ayollarni ish bilan ta’minlashga qaratilgan dastur ishlab chiqishi zarur.

Markaziy bank, Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri rah- barlariga 2019 yilda turmush sharoiti og‘ir bo‘lgan 1 ming 600 nafar xotin-qizlarni imtiyozli kreditlar asosida arzon uy-joylar bilan ta’minlash vazifasi topshiriladi.

Mamlakatimiz aholisining qariyb yarmini tashkil etadigan yoshlar bilan ishlash masalasi, bundan buyon ham eng asosiy vazifalarimizdan biri bo‘lib qoladi.

Yoshlarni tadbirkorlikka keng jalb etish, ularning bandligini ta’minlash maqsadida «Yoshlar – kelajagimiz» jamg‘armasi faoliyatini yanada kengaytirish zarur. 2019 yilda jamg‘arma uchun 2 trillion so‘mdan ziyod mablag‘ ajratish va shu orqali 50 mingdan ortiq yangi ish o‘rni yaratish lozim.10

Ta’kidlash joizki, 2017–2018 yillarda amalga oshirilgan faol darajadagi kreditlash amaliyoti iqtisodiyotda qarzdorlik yukining ma’lum darajada oshishiga olib keldi (2010–2016 yillarga nisbatan 2 barobarga).



Keyingi 2019–2021 yillarda iqtisodiyotning nisbatan tez sur’atlarda o‘tgan yillarda shakllangan qarzdorlikka xizmat qilishi qarzdorlarning moliyaviy holatlari bo‘yicha xatarlarni vujudga keltirishi mumkin, bu, ayniqsa, davlat korxonalarini isloh etish davrida ushbu korxonalarda qarzlarga xizmat qilish bo‘yicha muammolarning yuzaga kelishiga sabab bo‘lishi mumkin.

Kreditlar ajratish borasida shakllangan vaziyat va moliyaviy barqarorlikni ta’minlash vazifalari iqtisodiyotning real sektori korxonalariga kredit ajratish siyosatida ko‘llanilayotgan uslublarni qayta ko‘rib chiqish va ajratilgan kreditlarning samaradorligini tahlil qilishni talab etadi.11




  1. Moliya tizimining xolati tahlili

2019 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари асосан ижтимоий харажатларни ошириш, бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдорларини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда ошириш таклиф этилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетида 1 659,0 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишида, бюджет ташкилотларида ишловчи алоҳида соҳалар ходимларини иш ҳақи миқдорларини табақалаштирилган тарзда ошириш кўзда тутилмоқда:



  • мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари педагоглари, раҳбар ходимлари, психологлари ва кутубхоначилари;

  • соғлиқни сақлаш муассасалари тиббиёт ходимлари; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари;

  • фан соҳасида Давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ходимлар.

  1. Мактабгача таълим тизимига нодавлат секторини жалб қилиш ҳамда соҳада давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шароитларни яратиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган нодавлат муассасаларга Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш учун 2019 йилда 239,7 млрд.сўм маблағ режалаштирилмоқда.

  2. Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг алоҳида туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдори икки баробарга пасайтириш ҳисобига 2019 йилдан бошлаб ушбу харажатларни қоплаш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратиб борилади.

Ушбу мақсадлар учун 2019 йилда 23,6 млрд.сўм маблағ режалаштирилган.

  1. 2019 йилдан бошлаб иш ҳақи ва коммунал хизмат тарифлари ошиши муносабати билан юзага келадиган қўшимча харажатлар учун бюджет параметрларида алоҳида қаторда маблағлар шакллантирилиши таклиф этилмоқда. Ушбу маблағларни (2019 йилда 3 583,9 млрд.сўм) иш ҳақи ва коммунал хизмат тарифлари ошиши натижасида бюджет ташкилотларнинг қўшимча харажатлари ҳамда давлат бошқарув органларининг таркибий ўзгариши билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтириш кўзда тутилган.

Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш ва қуйи бюджетларнинг юқори бюджетга қарамлилигини пасайтириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  1. вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий молия бошқармалари базасида бюджет департаментларини ташкил этиш йўли билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига туманлар (шаҳарлар) бюджетларини мустақил равишда тасдиқлаш ва ижро этиш ваколатини бериш, бунда вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг тегишли вазирлик ва идоралар бюджетлари билан чамбарчас боғлиқлигини назарда тутиш (горизонтал ва вертикал режалаштириш);

  2. юқори бюджетдан қуйи бюджетга босқичма-босқич маҳаллий аҳамиятга молик харажатларни молиялаштириш ваколатини бериш;

  3. 2020 йилнинг охиригача мақсадли трансфертлар ажратилиши қоидалари ва методикасини такомиллаштириш;

  4. 2021 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетга қолдириладиган солиқлар бўйича ажратмалар нормативларини бирхиллаштириш ва ўрнатилган нормативларни даромадларнинг база йилидаги ижроси натижасидан қатъий назар 3 йилга бириктириш (пасайтириш ҳуқуқисиз);

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сонли қарорига асосан 2019 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет қўшимча манбаларининг камида ўн фоизини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда, шунингдек “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш.

2019 йил учун тақдим этилган Бюджетномада Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети харажатлари 129 625,7 млрд.сўмни ёки ЯИМга нисбатан 29,8 фоизни (2018 йилда 32,2 фоиз) ташкил этади.

Давлат бюджети харажатлари 107 118,4 млрд.сўм, давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 27 507,3 млрд.сўмни ташкил этади.



Бунда, Давлат бюджетидан мақсадли жамғармаларга ўтказиб бериладиган трансфертлар (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – 4 700 млрд. сўм, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси – 300 млрд. сўм) консолидациялашган бюджет таркибида бир марта ҳисобланган.

Давлат бюджети харажатлари таркибида жорий харажатлар 91 237,6 млрд.сўм (85%)ни ва капитал харажатлар 15 881,0 млрд.сўм (15%)ни ташкил этади. Бюджет кодексининг 83-моддасига асосан бюджетномани ишлаб чиқиш - бюджет сўровларини ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларини тайёрлаш ва тақдим этиш, бюджет сўровларини кўриб чиқиш ва жамлаш асосида шакллантирилади.

2019 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг харажатларини шакллантириш ҳисоб-китоблари таҳлил қилинганда, бюджет лойиҳаси қуйидаги усулда:

  • 2018 йил ва ундан олдинги йилларда тасдиқланган ҳамда 2018 йилда якунига етказилган дастурларни харажатлар таркибидан чиқариш;

  • 2018 йил давомида харажатлар структурасида бўлган ўзгаришлар (соҳалар ўзгариши, янги ташкил этилган ташкилотлар)ни ҳисобга олиш;

  • иш ҳақи, коммунал тўловлар, ёқилғи ва бошқа маҳсулотларни нархларининг ошиш индексларини 2018 йил учун тасдиқланган харажатларга таъсир қилдириш орқали шакллантирилганлиги маълум бўлди.

Давлат бюджетининг 2019 йил учун харажатлари лойиҳасида бюджет маблағлари тақсимловчилари бюджет сўровлари асосида қўшимча тадбирлар қисман ҳисобга олинган. 2019 йил учун Давлат бюджети харажатларини жорий йилда кутилаётган Давлат бюджети харажатларига нисбатан 36,4 фоизга ошган ҳолда режалаштирилган. Давлат бюджети харажатлари таркибида энг юқори улуш “Ижтимоий соҳа” харажатларига тўғри келмоқда (54 фоиз).


  1. Download 149.39 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling