Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
V. MANAGEMENT TECHNOLOGIES
170 5.1. Methods of personal motivation 170 5.2. Meeting technology 172 5.3. Time management 175 5.4. Improving control in management 180 5.5. Human relations as a management factor 183 Recommended Reading 185 6 7 КИРИШ Фан, ахборот-коммуникация технологиялари ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши республикамизда раҳбар кадрлар тайёрлашнинг долзарблигини янада оширмокда. Жамиятдаги тараққиёт, инсонлар ва техника муносабатлари такомиллашуви, мавжуд ижтимоий муносабатларни бошқариш ва меҳнатни ташкил қилиш мураккаб ижтимоий қонуниятларга асосланишни, замонавий бошқарув тажрибаси ва малакасини ўзлаштиришни тақозо этмоқда. Фуқаролик жамиятини қуриш сари одимлаб бораётган мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат ва жамият қурилишидаги ўзгаришлар бошқарув масаласига тубдан янгича ёндашишни талаб қилмоқда, ҳамда бу соҳадаги масъулият ҳиссини ошириш вазифасини юкламоқда. Жамиятни фаоллашуви, меҳнат муносабатларини тартибли тизимга келтирилиши раҳбар салоҳияти ва фаоллиги билан белгиланади. Шу боис бошқарувчи раҳбарлар замонавий билим ва малакани пухта эгаллаган, бой тажриба ва мустақил фикр, хулосаларга таяниб иш кўра оладиган фазилатларни эгаси бўлиши лозим. Бошқарув фаолиятида билим, тажриба, ақл, маҳорат, идрок ва кўникманинг роли катта. Бошқарув ижросини ҳар ким ҳам тўлақонли бажара олмайди. Бунда туғма имкониятлар, орттирилган ҳаётий тажриба, билим ва умуминсоний қадриятларга асосланиб фаолият юритилиши чин маънодаги “ижод”ни юзага келтиради. Бундай ўз устида тинмай ишлаш жамоа билан, халқ билан уйғунликни таъминлайди. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февралда "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" ПФ- 4947 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 1 қабул қилинди. Мазкур Фармонда изланувчан, тадбиркор, салоҳиятли, фидоий, ўз устида тинмай ишлайдиган, истиқболни кўзлаб фаолият юрита оладиган раҳбаргина бугунги тезкор ривожланиб бораётган жамият муҳитига мослаша олиши таъкидланади. Юқори ташкилотлардан буйруқ кутадиган, боқимандалик устуворлик қиладиган раҳбар бошқарувчилик қилиш фаолиятини уддасидан чиқолмаслиги туфайли жамиятдаги шиддатли тус олаётган ислоҳотларда ўз қарашлари, ғоялари ва раҳбарлик салоҳияти билан намоён бўла олмаслиги, бундан кейин шижоат ва ғайрат, билим-заковат билан фаолиятга киришадиган замонавий раҳбарлар тайёрлаш масалалари фармонда қайд этилган. Маънавий юксалиш ва янгиланиш сари одимлаётган жамиятимизда шарқона бошқарувнинг ўзига хос тажрибаси шаклланди. Раҳбар шахси ўз фаолияти орқали кўплаб инсонларни тарбиялашга, турмуш тарзини ўзгартиришга, жамиятга ва ўзига бўлган масъуллигини оширишга таъсир қилади. Бу борада раҳбар чуқур фикрлай оладиган, чаққон, уддабурон, 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 8 ҳаракатчан ва шижоатли бўлиши, келажакка ҳар доим ишонч кўзи билан қараши зарур. Малакали раҳбар кадрлар тизимини муваффақиятли шакллантириш учун ижтимоий психология, раҳбар психологияси ва бошқарув психологияси каби фанларни мукаммал ўзлаштиришларига эътибор қаратиш лозим. Бу борадаги муаммоларга Президент Ш.Мирзиёев қуйидагича тўхталганлар: “...ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Олдимизда ёшларга тарбия бериш, психология ва бошқа турли соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мураккаб вазифалар турибди” 2 . Бошқарувга оид умумий қонуниятни яхши ўзлаштирган раҳбар маҳаллий халқ хусусиятлари ҳақидаги тажрибасига асосланган ҳолда ўз бошқарув малакасини мустақил такомиллаштириб бориши мумкин. Бундан ташқари, айни пайт республикамиз психологлари олдида бошқарув соҳасига оид барча масалаларни жамиятимиз ривожланиши нуқтаи назаридан ўрганиш, ташкилотни янада мукаммал бошқариш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масалага айланган. Бошқарув фаолиятида сусткашлик қиладиган, фидойи бўлиб фаолият юритмайдиган раҳбарларни ҳали ҳамон мавжудлиги муаммолар ечими қийинлашишига сабаб бўлмоқда. Халқ билан ёнма-ён бўлиш мавжуд муаммоларни объектив ҳал қилиш имкониятини яратади. “...айрим идоралар ва уларнинг раҳбарлари реал ҳаётдан ва халқ эҳтиёжларидан маълум даражада узилиб қолмоқда”, - дея Ш.Мирзиёев бошқарув соҳасидаги муаммоларга танқидий фикр билдирди 3 . Кўриниб турибдики, фикри соғлом, тафаккури замонавий, Ватан, юрт деган туйғу билан яшайдиган, ўз юрти ва халқи манфаатлари учун жонини аямайдиган фидоий ёш кадрларни тайёрлаб бериш - бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Бу масаланинг ҳал этилишида фан, таълим, ишлаб чиқаришнинг ўзаро уйғунлиги, фанни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг профессионал билимдонлиги даражасини ошириш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун барча шароитларни яратиш илмий жараённи жадаллаштириш энг муҳим омиллардан биридир. Демак, бугунги тезкор ахборотлар асрида яшаётган бир замонда ҳар бир шахс бошқарувчи сифатида профессионал малакали, ўз фикри ва қарашларига эга бўлиши лозим. Бу эса бошқарувни мазмуни билан биргаликда, жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, бошқарув фаолиятини жиловини қўлида тутган раҳбар аввало инсон қадрини, унинг руҳий имкониятларини, феъл-атворини тушуниши зарур. Бу жиҳатлар раҳбарга бўлган ишонч, ҳурмат ва садоқатни шакллантиради. Қачонки, раҳбарлар ортидан келаётган халқни ҳис қила олсагина у чин маънодаги раҳбар деб тан олинади. Бу ҳақда Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг қуйидаги билдирган фикрлари ўринлидир: “Дунёда қанча одам бўлса, ҳеч бири иккинчисига ўхшамайди. Ҳар бир одамнинг ўзига яраша қадр- қиммати бор. Айни жиҳатни, аввало, раҳбарлар ҳисобга олса, ҳеч қачон кам 2 Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. - 45 б. 3 Ўша асар, - 10 б. 9 бўлмайди. Одамни менсимаслик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Агар сен одамларни севмасанг, халқингни, сенга ишонч билдирган одамларни юрагингга яқин олмасанг, раҳбар бўлишга умуман ҳаққинг йўқ” 4 . Ҳозирги бошқарув жараёнини такомиллаштириш масалаларига давлат аҳамиятида эътибор қаратилаётган бир пайтда мамлакатимизда турли хорижий давлатлар бошқарув-менежмент фаолиятини чуқур ўрганишга мўлжалланган мақсадли курслар ташкил этилган бўлиб, бу келажакда бошқарув соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассис кадрлар салоҳиятини оширишни назарда тутади. Бошқарувчи раҳбарга хос этикет, маданият, нутқ ва ижобий муносабат кучли таъсир аҳамиятига эга бўлиб, қўл остидаги кишиларда руҳий кўтаринкилик, иштиёқ ва ишонч ҳиссини юзага келтиради. Бу эса меҳнат самарадорлигига, ўз фаолиятидан қониқиш ҳисси таъминланишига, ўз фаолияти давомида ижодий ўсишга интилишни таъминлайди. «Шунга аминманки, - деган эди Биринчи Президентимиз И.А. Каримов, - одам биргина ширин сўз туфайли, мажозий қилиб айтганда, тоғни талқон қилиши мумкин. Афсуски, кейинги вақтларда бизнинг баъзи раҳбарларимиз одамларга бундай муносабатда бўлишни деярли унутиб қўйганлар. Чунки одамга ишонч уни улуғлайди, ўз кучига руҳий қувват бағишлайди. Ишончсизлик, холисона муносабатда бўлмаслик одамларнинг ҳафсаласини пир қилади ва шу туфайли биз қанчадан-қанча истеъдодли раҳбару ташаббускор ёшларимизни бой бермоқдамиз» 5 . Бу каби иллатлардан ҳоли бўлган раҳбар жамият ҳаётида янгича из қолдиришга, ўз тажриба мактабини яратишга муносиб бўлади. Ва ўз ўрнида жамият тараққиётига муносиб ҳиссасини қўшиш, ишонч билдирилган лавозими вазифаларини ҳалол адо этиш, жамиятда эса эҳтиром ва хурматга сазовор бўлиш бахтини топади. Бунинг учун эса замонавий ҳар бир раҳбар республикамизда қабул қилинган Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастурига мувофиқ белгиланган янги талабларни бажара олишга тайёр бўлиши лозим. Жумладан, энг муҳимлари: ижтимоий психологик диагностика; гуруҳларда ўзаро шахсий муносабатлар; раҳбарлик муносабатларини таҳлил қилиш ва тартибга солиш; кадрларни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш; раҳбарлик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва танлаш; кадрлар салоҳиятини ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш; кадрлар маркетинги; раҳбарларнинг касбий ва ижтимоий психологик мослашуви (кўникиши); меҳнат жараёнидаги мотивлар ва уларнинг сабабларини аниқлаш, меҳнат психофизиологияси ва раҳбар профессиограммасини ўрганиш каби вазифалардир» 6 . Демак, раҳбар бошқарувчи психологик билимларга асосланган ҳолда жамоадаги маънавий муҳитни самарали ташкилотчиси, юзага келган низоли вазиятларни оқилона ҳал этувчиси ва янгилик, ўзгаришларни тарғиботчиси сифатида ижтимоий компетенцияга эга бўлиши лозим. 4 Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир. -Т.: Ўзбекистон, 2015.-209 б. 5 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –Т.: Ўзбекистон, 1999, 100-бет. 6 Ғозиев Э. Психологиянинг методологик масалалари. –Т., 56-57-бетлар. 10 Мазкур ўқув қўлланма ёш, бўлғуси раҳбар ходимларни ва бошқарув соҳасида бевосита фаолият юритувчи раҳбарларни психологик жиҳатдан раҳбарлик фаолиятига тайёрлашда, бошқарув жараёнига хос компетенцияларини такомиллаштиришда амалий ёрдам беради, деган умиддамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling