Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
субординация деб аталади ва бу ибора орқали жамоанинг марказлашганлиги,
ундаги мавжуд психологик иқлимнинг ижобий шаклланганлиги тушунилади. Субординациядан келиб чиқувчи муносабатлар ташкилот ходимлари хулқида итоат ва ижро этиш шаклларини амал қилишини ифодалайди. Бироқ, бошқарув жараёнидаги муносабатлар нафақат раҳбарият ва итоатдаги ходимлар муносабатини, балки тоифаси жиҳатидан баробар ва бир даражада турувчи 14 ташкилот аъзолари ўртасидаги муносабатларни ҳам ўрганади. Жамоанинг бундай қисмлари ўртасидаги муносабатларни ўзаро мувофиқлаштириш, улар ўртасидаги ҳамжиҳатлик шаклларини янада мукаммаллаштириш координация тадбирларида амалга оширилади. Бошқарувдаги субординация ва кординация муносабатлари ташкилот миқёсидаги вертикал ва горизонтал муносабат алоқаларини ажратиш заруратини туғдиради. Демак, вертикал алоқалар ўзаро итоатдаги ходимлар ўртасида юзага келувчи муносабатлардан иборат бўлса, горизонтал алоқалар ўзаро координацияни, яъни ташкилотнинг тенг ва мустақил бўлимлари ўртасидаги муносабатларни назарда тутади. Раҳбарнинг иш услуби жамоанинг фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. Раҳбарнинг маълумоти, ёши, тажрибаси каби хислатлар унинг раҳбар бўлиб ишлашига таъсир кўрсатади, шу билан бирга раҳбарни раҳбар сифатидаги асосий таъсири унинг ўз олдига қўйган мақсадидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда раҳбарликка номзодларни танлаш борасида етарли тажриба тўпланган. Ҳар бир раҳбарликка номзод этилаётган кадр билан турлича тартибдаги суҳбатлар ва синовлар олиб борилади. Масалан, унинг шахсий ҳужжатлари ўрганилади, якка тартибда суҳбат ўтказилади ва ҳоказо. Бўлғуси раҳбарлар билан психологик тест ўтказиб, психологик тренинг ташкил қилиш керак бўлади. Тренинг қуйидаги усулларни ўз ичига олиши мумкин: гуруҳда суҳбат, муайян вазиятни таҳлил қилиш, психодрама, ролли ўйинлар ва ҳ.к. Кучли раҳбарларга алоҳида психологик таъсир этиш усуллари зарур. Кучсизроқ раҳбарларга эса узоқ вақтга мўлжалланган тестлар, тренинглар ташкил этилиши лозим. Раҳбар психологик билимларга эга бўлиши зарурлигини инобатга олиб, психологик тайёргарликни қуйидагича ташкил қилиш мумкин: – бўлғуси раҳбарнинг ўзигагина хос бўлган психологик хислатларни ўрганиш ва унинг психологик таъсир этиш имкониятларини аниқлаш; – жамоада ижобий психологик муҳитни сақлаб қолган ҳолда бошқарувни ташкил қилиш; – жамоани бошқаришни раҳбарнинг ички психологик имкониятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш. Раҳбарнинг асосий мақсадларидан бири жамоани муваффақиятли бошқаришдир. Бошқариш фаолиятига психология аллақачон энг муҳим фан сифатида кириб келган. Раҳбарнинг ҳам ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлади, лекин бу камчилик ҳеч қачон жамоанинг фаолиятига таъсир қилмаслиги, тўғрироғи, у раҳбар билан қўл остидаги ходимнинг муносабати, иш фаолиятига таъсир қиладиган даражада бўлмаслиги керак. Раҳбарнинг кайфияти, албатта, жамоага таъсир қилади, аммо ақлли раҳбар буни жамоага кўрсатмасликка ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун эса раҳбар психологик билимларга, саломатлик психологиясига оид тушунчаларга эга бўлиши, ўзини ҳар қандай вазиятда ҳам бошқара олиши, ҳиссиёт ва эҳтиросларини жиловлай олиши тақозо этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling