18
менежментини ўрганувчи олим
В.Спивак бошқарув назарияларининг
ривожланиш тарихини қуйидаги даврларга ажратган ҳолда тадқиқ этган:
Илмий бошқарув мактаби ёки меҳнатни
илмий ташкил этиш мактаби
(1885–1920). Бу илмий бошқарув мактаби
Ф.Тейлор,
Френк,
Л.Гилбрет ҳамда
Г.Гантт номи билан боғлиқ. Бу илмий бошқарув
мактабининг ижодкорлари
қўл операцияларини мукаммаллаштириш мумкин деб ҳисоблашган ва самарали
бажаришга эришганлар. Илмий бошқарувнинг биринчи услубий даври – иш
мазмунини таҳлил қилиш ва унинг асосий компонентларини аниқлашдир.
Ушбу йўналиш асосида америкалик олим
Ф.Тейлор номига қўйилган
«тейлоризм» таълимоти ётади ва бу соҳада олиб борилган АҚШдаги дастлабки
изланишлар 1885-1920 йилларни ўз ичига қамраб олади.
Ф.Тейлор малакасиз
ишчилардан самарали ва тенг фойдаланиш мақсадида,
мураккаб ва малака
талаб этувчи меҳнат фаолиятини майда қисмларга ажратди.
Меҳнат жараёнини махсус қисмларга ажратиш натижасида,
Ренсом Олдс
1902 йилда конвейер усулини яратди ва автомобиль йиғиш заводига татбиқ
этди. У таклиф этган услуб бўйича иш олиб бориш натижасида йиллик
маҳсулот 425 донадан 2500 тага кўпайди.
Генри Форд эса бу
услубни янада
такомиллаштириш орқали, автомобиль ишлаб чиқаришга кетадиган вақтни 20
мартага камайтирди ва нафақат Америка, балки кейинчалик бутун жаҳон
автомобиль бозорини ишғол қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: