Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида аҳолининг 
маънавий ва психологик жиҳатдан бошқарилишида фозил одамлар шаҳрида 
шаҳар аҳолисининг стратометрик хусусиятларга кўра табақаланиши лозимлиги 
уқтирилади. Бунда жамият аъзоларининг ўзларини бошқаришларида 
9
Махмудов И.И. Бошқарув психологияси: Ўқув қўлланма / Масъул муҳаррир: А.Холбеков. – Т.: ДЖҚА 
«Раҳбар» маркази; «YUNAKS-PRINT» МЧЖ, 2006. – Б. 10–13.
10
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т., 2008.-Б. 45-52. 


21 
жамиятнинг ўзини-ўзи бошқарилишига олиб келиш лозим, лекин бу билан бир 
вақтнинг ўзида ҳар бир аъзо ўз психологик-маънавий камолотини усул ҳамда 
йўналишига кўра яккахон тарзда мавжуд бўлади. 
«Шуларнинг ҳаммасини икки йўл билан олиш мумкин. Биринчидан, 
юқоридаги ҳодисалар аслида қандай мавжуд бўлса, инсон қалбига, кўнглига 
ўшандай ўрнашиб қолса, бошқаларнинг кўнглида бу билимлар қиёсий ёхуд 
тақлид асосида вужудга келади. Баъзи одамлар ўша нарсаларни ўзлари ҳис 
этишлари туфайли кўнгилларида шу билимлар вужудга келади»
11
.
Форобий бу фикрни давом эттириб: «Иккинчидан, ушбу сифатларга эга 
бўлмаган одамлар бирикмаси эса, жаҳолатдаги ва адашган шаҳарларнинг 
аҳолисини ташкил қилади. Фикрлашлар, ғазаб, ҳасад, нафратга асосланган 
бундай шаҳар аҳолиси… доимо бир-бирларига қарши курашиб бир- бирларига 
душманлик қиладилар, энг кучлилари бошқаларга нисбатан мукаммалроқ 
тузилган бўлади. Ғолиб келганлар ҳам бир-бирларини йўқотишга уринадилар, 
гўё бошқа мавжудотлар номукаммалдай, уларнинг борлиги буларга зарар 
келтирадигандай, ёхуд бошқалар уларга фақат қулдай хизмат қилиш учун 
яратилгандай, барчаси бир-бирини эзиб ишлатишга интилишади»
12
.
Форобий, шунингдек, инсонларнинг яхши ҳаёт кечириши бошқарувчи, 
яъни раҳбар шахсига боғлиқ эканлигини, унинг турли фазилатлари бу борада 
унга ёрдам беришини уқтиради. Унинг фикрича, бу ўринда раҳбар шахси учун 
гуманистик, иснонпарварлик хусусиятлари муҳимдир: «Кимки бировни бахт ва 
саодатга эриштириш учун зарур бўлган иш-ҳаракатларга руҳлантира олиш 
қобилиятига эга бўлмаса ва бу иш-ҳаракатни бажара олишга қудратсиз бўлса, 
бундай одам сира ҳам раҳбар бўла олмайди. Улар йўл-йўриқларни ўтмишда 
яшаб ўтган қараб ўзгартиради. Шунингдек, ёмон одатларни ўзида ифодаловчи 
ўтмишни ҳам ўзгартирмоғи керак. Акс ҳолда ўтмишни бошлиқлардан 
ўрганадилар, лекин шу билан бирга, раҳбар келажак ўтмишдаги расм-русум
йўл-йўриқларни ислоҳ қилишни лозим топса, турмуш шароити тақозосига 
талабларига риоя этиб, унинг кайфияти сақланса, турмушда ҳеч қандай 
енгиллик, ўзгариш ва ўсиш ҳам бўлмайди»
13
.
Форобийнинг бу фикрларидан кўринадики, раҳбар шахси биринчи 
навбатда ўзини ёмон одатлардан озод қила олиши,бошқаларни яхши ишларга 
руҳлантира олиши керак экан. Бу фикрларнинг бугунги кунимиз учун ҳам 
аҳамияти йўқолмаганлигини кузатиш мумкин. 
Ўрта Осиёнинг буюк донишмандларидан бири бўлмиш Абу Райҳон 
Беруний ҳам бошқарув ва бошқарувчи шахси хусусида ўзининг бир қатор 
фикр-мулоҳазаларини баён этган. У ҳар бир кишига баҳо бериш учун, унинг 
қилган ишини кузатиш мумкинлигини таъкидлайди: «Ҳар бир одамнинг баҳоси 
ўз ишини ажойиб бажаришидадир»
14
.
Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асарида ушбу ғояни илгари суради: 
«Табиати жиҳатидан бошқариш ва сиёсат ишларига қизиқувчи, бошлиқ 
11
Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 – Б.167.
12
Ўша манба -Б. 170.
13
Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. –– Б. 160.
14
Беруний Абу Райхан. Индия. Соч., т.2. – Т.: Фан, 1963. – С. 8. 


22 
бўлишга фазилат ва кучи билан ҳақли, фикр ва мақсадда саботли, давлатни 
ўзидан кейингиларга қолдириб, уларнинг ўз ота-боболарига қарши 
бўлмасликларини мақсад қилиб олган киши томонидан берилган ҳар бир 
буйруқ, буюрилган киши олдида турғун тоғлар сингари маҳкам бўлиб, у 
буйруққа кўп вақтлар ва узоқ замонлар ўтса-да, кейингилар ҳам 
бўйсунадилар»
15
.
Унинг фикрича, табиатан бошқаришга мойил бўлган ҳоким ўз 
фикри ва қарашларида қатъий бўлиши, ўз ишларини амалга оширишда 
донишмандлар томонидан билдирилган илғор мулоҳазаларга бўйсуниши лозим. 
Одил ҳокимнинг асосий вазифаси олий ва паст табақалар, кучлилар ва 
кучсизлар орасида тенглик ва адолат ўрнатишдан иборатдир. Ҳокимнинг муҳим 
вазифаларидан яна бири фан тараққиётига, олимларга ғамхўрлик қилишдир
16
.
Демак, Беруний ўз инсонпарварлик ғоялари билан бошқарув ва раҳбарлик 
психологияси таълимотлари ривожига ўз ҳиссасини қўша олди. У инсонлар 
орасида ўзаро тушуниш, тенглик ва бошқарувда адолатни ҳимоя қилиб 
чиқдики, бу фикрлар бугунги кундаги бошқарув фаолиятини ташкил 
этилишида ҳам аҳамиятлидир. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling