Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Бошқарувда классик ёки маъмурий мактаб (1920–1950)


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Бошқарувда классик ёки маъмурий мактаб (1920–1950) 
Ушбу ёндашув 19201950 йилларда бошқарувда кенг миқёсда татбиқ 
этила бошланиб, унинг ғояси А.Файол номи билан боғлиқ. А.Файол бутун 
меҳнат жамоасини яхлит тизим сифатида баҳолайди ва у алоҳида меҳнат 
фаолиятларини эмас, балки бутун ташкилотдаги бошқариш тамойилларини, 
бошқарув функцияларини, бошқарув тизимини такомиллаштириб меҳнат 
самарадорлигини оширишга эришади. 
Инсоний муносабатлар мактаби (1930–1950) 
Инсоний муносабатлар мактаби. 1924 йилдан бошлаб ривожлана 
бошлади. Бу ёндашувнинг биринчи тасдиғи америкалик психолог Элтон 
Мэйонинг «Хоторн тажрибалари» билан боғлиқ. У ўз тадқиқотларида 
ишчиларга алоҳида эътибор бериб, ғамхўрлик қилиш ва муносабатни орттириш 
орқали «Western Electric» компаниясида меҳнат унумдорлигини оширишга 
эришган. Демак, бошқарув фаолиятида маълум бир янги техник воситаларни 
ўзгартириш билангина эмас, ўзаро муносабатларда эътибор ва самимийликни 
орттириш орқали ҳам иш самарадорлигини ошириш, инсонга тўғри 
йўналтириш орқали таъсирлантириш мумкинлиги исботланди. 
Миқдорий ёндашув 
Бу ёндашув 1950 йилдан ривожлана бошлади, унинг асосий моҳияти 
гуруҳ ва ташкилотларни бошқаришда математик методлардан, хусусан, меҳнат 
операцияларини таҳлил этиш, математик моделлар яратиш услубларини 
қўлланилишидир. Ташкилот бошқаруви тизимига айнан мос модел яратиб 
бўлмаса-да, лекин математик аппаратни қўллаш натижасида бошқарув 
жараёнини чуқур билиш ва айрим иқтисодий натижаларни башорат қила олиш 
имконияти ошади. Бу орқали ишчиларда ички ҳимояланиш ва аниқ режаларга 


19 
асосланиш имконияти ортиши кузатилган. 
Бошқарувга жараён сифатида ёндашиш 
Бу ёндашиш мазмунида жамоа ҳаётига мураккаб ва динамик жараён 
тарзида қаралади ҳамда бошқарув ўзаро боғлиқ функцияларни бажаришнинг 
узлуксиз жараёни сифатида тушунилади. Бундай функциялар сифатида: 
режалаштириш, ташкил этиш, топшириқлар бериш (маъмурий бошқарув), 
мотивлаштириш, 
раҳбарлик, 
координация, 
назорат, 
тадқиқотлар, 
коммуникация, баҳолаш, қарор қабул қилиш, персонал танлаш, музокаралар 
олиб бориш ва ваколат бериш кабилар киради. Агар ана шу функцияларни қай 
бири бажарилмас экан бошқарув фаолиятида муаммолар келиб чиқиши, улар 
бир-бирларини тўлдириб мазмунга эга бўлиши таъкидланади. Шу боис 
бошқарув фаолиятида ҳар бир кичик вазифани бажараётган ходимни ҳам ўз 
улуши ва хизмати борлигини унутмаслик керак. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling