Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Абу Али ибн Сино жамиятдаги моддий тенгсизликни эътироф этиб, 
кишиларнинг ҳаммаларини бойиб кетишларига ва аксинча камбағаллашиб 
кетишларига қарши чиқади. 
XI асрнинг йирик алломаларидан Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг «Қутадғу 
билиг», яъни «Саодатга бошловчи билим» асарида бошқарувчи шахси, яъни 
подшо халқ билан бирга ва адолатли бўлиши лозимлиги ғояси илгари сурилади. 
Унинг ўгит ва насиҳатлари ҳокимларга қаратилган бўлиб, бошқарувчи раҳбар 
теварагида табиатан яхши ниятли, юксак ахлоқ соҳиби бўлган кишилар 
бўлгандагина, у тўғри ишлар қилиши, тўғри фармонлар чиқариши мумкин, 
шундагина мамлакат фаровон бўлиб равнақ топади. Юсуф Хос Ҳожибнинг 
фикрича, «Киши қанчалик юқори мартабага эришмасин, у барибир камтар 
бўлиб қолиши лозим»
17
.
Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур ҳам катта бир салтанатнинг 
асосчиси, раҳбари сифатида бошқариш ва раҳбарлик масалаларига оид кучли 
тамойилларни яратган. У ўз тузукларида 12 та ижтимоий табақани фарқлаб 
беради: (1) сайидлар, уламо, машойих, фозил одамлар; (2) ишбилармон, 
донишманд одамлар; (3) художўй, тарки дунё қилган кишилар; (4) ноёнлар, 
амирлар, мингбошилар; (5) сипоҳ ва раият; (6) махсус ишончли кишилар; (7) 
вазирлар, саркотиблар; (8) ҳокимлар, табиблар; (9) тавсир ва ҳадис олимлари
(10) аҳлиҳунар ва санъатчилар; (11) сўфийлар; (12) савдогар ва сайёҳлар. 
Амир Темур фикрича, бу тоифа кишиларнинг тақдирини подшоҳ, хазина 
ва аскарлар ҳал қилади. Кўриниб турибдики, бу турланиш асосини табақанинг 
ижтимоий воқеликка нисбатан бўлган муносабатлари ва хулқ-атворлари 
ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида ижтимоий жараёнларни бошқаришда 
одамларни қандай меҳнат турлари билан шуғулланишлари эмас, балки 
уларнинг кайфият ва мотивациялари, хулқининг установкалари ва 
15
Беруний Абу Райхан. Индия. Соч., т.2. – Т.: Фан, 1963. – С. 125. 
16
Ўша манба. – Б. 74.
17
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. – Т.: Фан, 1972. – Б. 163 


23 
маърифатлилик даражалари муҳим омиллар сифатида эътироф этилади. 
Ижтимоий ҳаётни бошқаришда бундай ижтимоий-психологик ёндашув Амир 
Темур учун ўз даврида катта бир салтанатга асос солиш имконини берган эди. 
Амир Темур давлатни бошқариш воситалари ҳақида тўхталиб шундай 
ёзади: «Салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилиш лозим: (1) кенгаш;
(2) машварату маслаҳат; (3) қатъий қарор, тадбиркорлик, ҳушёрлик;
(4) эҳтиёткорлик». Унинг фикрича, «Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, 
азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд 
кишилардан яхшидир»
18
.
Бундан ташқари, ўрта бўғин раҳбарларини танлаш, улардан ҳукуматни 
бошқариш ишларида самарали фойдаланишда уни нафақат синаб кўриш 
лозимлиги, балки раҳбарнинг индивидуал-психологик хусусиятлари, шахсий 
йўналганлиги, эътиқоди, эҳтиёжи, мотиви, қадриятлари тизимини инобатга 
олиш, бу раҳбарларни рағбатлантириш, юқори лавозимларга кўтариш ёки 
жазолаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳам Амир 
Темур тузукларида баён этилган. Давлатни бошқариш ва раҳбарлик 
тамойилларига оид шарқ мутафаккирларининг бундан 650–700 йиллар аввал 
юритган ғоялари прогрессив мазмунга эга бўлиб, бу тамойиллар ҳозирги 
замонда ҳам демократик ҳуқуқий давлатлар характерига мос келади. 
Бошқарув фаолияти доирасида кўплаб атоқли шоир ва давлат арбоблари 
ҳам ўз фикрларини билдирганлар. Жумладан, давлат арбоби бўлган, шоир 
Алишер Навоий бошқарувчи раҳбарларнинг масъуллигини қуйидагича баён 
этган: «Адолатли подшоҳ мамлакат учун тинчлик ва фаровонлик 
сабабчисидир». 
Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқга оид» асарида:
«Ҳар қандай нисбатан катта миқёсдаги бевосита ижтимоий ёки 
биргаликдаги қилинадиган меҳнат идора қилувчига маълум даражада 
муҳтождир, бу идора қилувчи шахсий ишларни бир-бирига мувофиқлаштиради 
ва ишлаб чиқариш организмини мустақил органлари ҳаракатидан келиб 
чиқадиган вазифаларни бажаради»
19
, деган фикрлари келтирилган бўлиб, тўғри 
раҳбарлик қилиш учун олдиндан кўра билиш, рўй бериши мумкин бўлган 
ўзгариш ва қийинчиликларни олдиндан пайқаш ва назарга олиш зарурлиги 
уқтирилади. Ҳар бир бошқариш воситаси фаолиятида муайян тизимнинг 
бўлиши шарт. Бунинг маъноси шундан иборатки, бу иш тасодифий бир-бирига 
алоқаси бўлмаган тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлмай, балки аниқ 
шароитни, вазият хусусиятини ҳамда жамоа олдидаги, шунингдек, унинг айрим 
бўғинлари олдида турган вазифаларнинг хусусиятларини қатъий суръатда 
тартибга солинган, бир-бири билан боғланган ва чуқур ўйлаб кўрилган режа ва 
тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиши кераклиги таъкидланган
20
.
Бу донишмандларимизнинг раҳбарлик учун зарур бўлган фазилатлар
давлатни идора этиш услуби ва раҳбарлик одобига доир фикрлари улкан 
аҳамиятга эга. 
18
Амир Темур ўгитлари: Тўплам. Тузувчилар: Б.Ахмедов, А.Аминов. – Т.: Наврўз, 1992. – Б. 75. 
19
Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: 1997. – Б. 7.
20
Ўша асар. – Т.: 1997. – Б. 105. 


24 
Юқорида 
келтирилган 
фикрлар 
таҳлилига 
кўра, 
миллатимиз 
мутафаккирлари, давлат арбоблари, намоёндалар асарлари ва қарашларида 
бошқариш, раҳбарлик муаммоларига бағишланган тамойиллар мавжудбўлиб, 
уларда ижтимоий воқеликка нисбатан ижтимоий-психологик ёндашиш, 
инсонпарварлик, маърифатпарварлик ғоялари устувор саналган.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling