Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Оилавий муҳит ва шахс шаклланиши. Оила кичик гуруҳ сифатида 
шахснинг шаклланишидаги асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Оилавий муҳит, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги иштироки улғайган шахс 
характерида ўз аксини топади. 
Раҳбар ўзининг бошқарув фаолиятидаги хатти-ҳаракати, ходимлар билан 
муносабатини таҳлил қила туриб, кўпгина хусусиятларнинг илдизини айнан ўзи 
яшаб улғайган оилавий муҳитдан топиши ажабланарли эмас. 
Раҳбар ўз итоатидаги ходимлар билан муносабатини такомиллаштириб 
борар экан, ўзининг баъзи бир одатларидан воз кечишга ва янги хислатларни 
ўзида шакллантиришга интилади. Мана шундай жараёнда у «Нега ходимлар 


77 
билан муносабат қуришда айнан шу услубни қўллайман?», «Нега яна шу 
одатимдан воз кечолмаяпман?» каби саволлар билан ўз-ўзига мурожаат этади. 
Инсоннинг ўз-ўзини таҳлил этишга мойиллик табиий ҳолдир. 
Психология фанида таниқли олим 3. Фрейд давридан аниқланган ҳақиқат 
шундан иборатки, инсон ўзидаги у ёки бу хислатни ўзгартириши учун 
аваламбор бу халақит берувчи ҳолатнинг илдизини англаб етиши лозим. 
Афсуски, бизнинг кўпгина шахсий хислатларимиз шаклланишига сабаб 
бўлувчи оилавий муҳит, оиладаги турли муносабатлар таъсири шунчалик илк 
даврда рўй берадики, уларни эслашимиз ва асл сабабини хотирамизда қайта 
тиклашимиз жуда мушкул. 3. Фрейд мана шундай хотираларни қайта тиклаш ва 
шахс томонидан англаниши учун махсус услублардан, шу жумладан, гипноздан 
ҳам фойдаланган. 
Қуйида баён этиладиган оилавий ҳаёт моделлари таҳлили ўқувчига ўз 
ўтмишига бир қадар назар солишга ва шу орқали ўзининг ҳозирги меҳнат 
услуби ҳамда ходимлар билан юзага келаётган муносабатининг сабабларини 
англаб етишига ёрдам бериши мумкин. 
Бундан ташқари, оилавий ҳаёт хусусиятлари, кичик гуруҳ сифатида унга 
хос қонуниятларни билиш қўл остидаги ҳодимлар ҳулқидаги у ёки бу ҳолатлар 
сабабини аниқлашга, кези келганда ҳатто, уларнинг ҳаётидаги муаммоларни 
ҳал этишда кўмак беради. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling