Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


-расм. Хизмат ва оиладаги ўзгаришларнинг ўзаро мослиги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

4-расм. Хизмат ва оиладаги ўзгаришларнинг ўзаро мослиги 
Узилмас чизиқ билан ходимнинг ишхонадаги хизмат ўзгаришлари 
тасвирланган, узуқ чизиқ билан эса унинг оилавий ҳаётидаги ўзгаришлар 
белгиланган. Ҳар бир чизиқнинг юқори чўққисида тегишли ўзгаришлар содир 
бўлади. Шу маънода тасвирдаги икки чизиқнинг юқори нуқтаси иложи борича 
бир пайтнинг ўзида устма-уст тушиб қолмаслиги лозим. Масалан, оилада янги 
фарзанд туғилиши ва ходимни янги лавозимга тайинлаш даврининг ўзаро мос 


76 
келиб қолиши, албатта ходимда кучли асабий зўриқишни юзага келтиради ва 
нафақат оилада, балки ишхонадаги хизмат вазифаларни уддалашда ҳам ўз 
аксини топади. 
Бундан ташқари, лавозим масъулияти тақозоси билан пайдо бўлувчи 
шахсий, оилавий ҳаётдаги баъзи нохушликлар раҳбар ниманидир нотўғри 
қилаётганлиги белгиси эмасмикан, деган савол ҳам ўринлидир. Одатда 
оиласига 
диққат-эътибори 
етишмайдиган 
раҳбарнинг 
ташкилотдаги 
вазифаларни бажаришга ҳам вақти етмайди. Демак, раҳбарлик услубини
меҳнат юритиш амалиётини ўзгартириш орқали вақтни қисман иқтисодлаш ва 
нафақат ишдаги, балки оиладаги муҳитни ҳам соғломлаштиришга имконият 
яратиши мумкин. Бу йўналишдаги асосий тадбирлардан бири – раҳбарнинг 
бошқарувга оид вазифаларини ходимлари орасида тақсимлай олиши ва баъзи 
бир ваколатларни ўз ўринбосарларига топширишидир. Ташкилотда ўзаро 
ишончнинг мавжудлиги, самимий ва инсоний муносабатлар ҳукм суриши, 
ходимларнинг касбий маҳоратлари бу тадбирлар учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Оилавий муҳитни ташкиллаштириш. Оила аъзолари ўртасида ўзаро 
ишончнинг мавжудлиги, мажбуриятларнинг оила аъзолари томонидан аниқ 
тақсимоти ва ўзаро ёрдамга доимо тайёрлик оиладаги мавжуд зўриқишларни 
енгиллаштириш шартидир. Бундан ташқари инсон хулқига оид ҳаракатлар ҳам 
оилавий муҳитни соғломлаштирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. 
Баъзи бир раҳбарлар ишдаги вазифаларни устувор деб биладилар ва оиладаги 
100 сўм чамаси масалани ташкилотдаги миллион сўмлик қиймат билан 
ўлчайдилар. Албатта бундай назар ҳар қандай оилавий муаммони арзимас 
қилиб кўрсатади ва натижада оилавий муаммоларни чеккага суриб қўйишни 
тақозо этади. Шунинг учун нафақат раҳбар, балки ҳар қандай оила эгаси ҳеч 
қачон оилавий масалаларни ўзга муҳит ва жамоага хос меъёр бўйича ўлчай 
олмайди. Раҳбар оиласидаги ҳар қандай «арзимас» ишга ҳам имкон даражада 
эътиборли бўлгани маъқул. 
Юкорида номи зикр этилган тадқиқотчи М.Фейнберг аниқлашича, 
фарзандларнинг кейинчалик ота касбини эгалламаслик сабабларидан бири 
ушбу касб юзасидан ота-она таъсирида шаклланган салбий таассурот экан. Шу 
муносабат билан уйда, фарзандлар орасида ўз хизмати, иши юзасидан салбий 
фикрлар билдирмаслик ва болада ишдан эрта ранжиш ҳиссини уйғотмаслик 
маслаҳати берилади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling