Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Гуруҳ тушунчаси. Гуруҳ тушунчаси ижтимоий психологиядаги энг 
муҳим иборалардан биридир. 
Раҳбар, юқорида таъкидлаганимиздек, ўз фаолиятида ходимлар уюшган 
гуруҳ билан мулоқотда бўлар экан, уларга хос хусусиятларни билиши ва ундан 
бошқарув фаолиятида унумли фойдаланиши лозим. Ташкилот мақсадларига 
мувофиқ уюшган гуруҳни меҳнат жамоаси деб аташ мумкин. Раҳбар ўз 
фаолиятида мулоқотга киришадиган гуруҳлар бир неча турларга бўлинади. 
Ходимларнинг сони ва улар ўртасидаги муносабатга кўра кичик ва катта 
гуруҳлар фарқланади. Хусусан, кичик гуруҳдаги ходимларнинг муносабати 


83 
бевосита кўринишда бўлса, катта гурух аъзолари эса бавосита муносабатда 
бўладилар. 
Кичик гуруҳлар психологик жиҳатдан талқин этилганда, уларга алоқадор 
қуйидаги хусусиятлар фарқланади: 

гуруҳ аъзоларидан бирининг хатти-ҳаракати бошқа аъзоларга таъсир 
этади; 

гуруҳ аъзолари шахсий ёки умумий эҳтиёжларини қондиришда бир- 
бирларига мухтождир. 
Бундай таъриф машҳур психолог К. Левинга тегишли бўлиб, у гуруҳ 
ичида рўй берадиган жараёнларни илмий жиҳатдан таҳлил этади. Бинобарин, 
бирон ташкилотдаги кичик гуруҳни назарда тутсак, гуруҳ аъзоларига хос 
умумий мақсаднинг мавжудлиги таъкидланади. 
Демак, бир бутун корхонани ташкил этувчи кичик гуруҳлар мажмуаси 
катта гуруҳ дейилади. Лекин кичик ва катта гуруҳларга ички жараёнлар ўзига 
хос бўлиб, раҳбар у ёки бу гуруҳ билан мулоқотга киришганда мазкур 
хусусиятларни ҳисобга олиши лозим. 
Гуруҳ турлари. Умуман, психология фанида гуруҳларни фарқлаш бир 
неча мезон бўйича амалга оширилади. Қуйидаги хусусиятлар гуруҳ табиатини 
янда чуқурроқ тушуниш ва бундан бошқарув фаолиятида фойдаланиш 
имконини беради. 
Кичик гуруҳнинг ўзи иккига бўлинади: 

бирламчи гуруҳ ўз аҳиллиги ва ўзидаги «БИЗ» ҳиссиётининг 
юксаклиги билан кўзга ташланади. Асосий белгилари – унинг камсонлилиги, 
аъзолари ўртасидаги масофа яқинлиги, ўзаро муносабатларнинг шахсий 
хусусиятларга асосланганлиги. Бундай гуруҳга ёрқин мисол сифатида оилани 
келтириш мумкин. 


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling